11.2.16. ”Тарихи касира” ёки ”Тарихи саййид Роқим”
”Тарихи касира” ёки ”Тарихи саййид Роқим”, “Тарихи саййид Роқим
Самарқандий” номлари билан машҳур бўлган асарни Мулла Шарафуддин
Аълам яратган. У ХVII асрнинг иккинчи ярми ва ХVIII асрнинг биринчи
чорагида яшаб ўтган шоир ва тарихчи олимдир. В.Р.Розен ва А.А.Семеновлар
келтирган маълумотларга қараганда,
Мулла Шарафуддин Аълам асли
андижонлик, ёш пайтида Самарқандга, отаси ҳузурига келиб қолган.
Отасининг исми мулло Нуриддин бўлиб, халқ орасида охунд мулла Фарҳод
номи билан машҳур бўлган.
Мулла Шарафуддин ёшлигидан меҳнатсевар ваилмга чанқоқ бўлган.
Отасининг ёрдами билан яхши ўқиди, турли илмларни касб этди ва кенг
маълумотли олим ва шоир бўлиб етишди. В.Р.Розен ва А.А.Семеновларнинг
тадқиқотларидан англишилишича, мулла Шарафуддин Самарқанднинг энг
маълумотли олимларидан мулла Боқижон Бухорийнинг хизматида бўлган ва
унинг вафотидан кейин ўрнига аъламлик вазифасигаўтирган. Баъзи
маълумотларга қараганда, у қозилик мансабида ҳам турган.
Олим “Тарихи касира” асари билан машҳур. Унда машур шахсларнинг
ҳаётига оид мамлакатда бунёд
этилган катта бинолар, усти ёпиқ бозор,
тимлар, ҳаммамлар қурилиши ва машур кишилар ҳаёти билан боғлиқ
саналарга бағишланган тарих-хронограммалар мажмуидан иборатдир. У
Амир Темур таваллуди(1336 й.)дан то ХVIII асрнинг ўрталаригача кечган
воқеаларни ўз ичига олади.
“Тарихи касира” асарининг қўлёзма нусхалари ва тошбосма нашрлари
кўп. Асарнинг биринчи тошбосма нашр олим ва йирик давлат хизматчиси
Мирза Салимбек тарафидан 1913 йили Тошкентда амалга оширилган. Шу
ерда мазкур асарни “Тарихи томм” номи билан 1998 йили босмадан
чиққанлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
“Тарихи касира” баъзи муҳим воқеалар тарихини аниқлашда қимматли
манба ролини ўйнайди. Далил сифатида бир неча мисоллар келтирамиз.
Йирик тарихнавис олим ва вазир Рашидуддиннинг ўлдирилиши
воқеаси 1318 йил 27 октябр куни содир бўлган.
Шоир Камол Хўжандийнинг вафоти 1391 йили юз берди.
Амир Темур замонида ўтган йирик аллома Тафтазоний ҳақида
қуйидаги маълумотлар келтирилгади. 1322 йили таваллуд топган. 18 ёшлик
пайтида Ғиждувонда “Шархи Зандоний” асарини ёзган. 1347 йилнинг 10 июн
куни Жом вилоятида “Шархи мулаххас ал-мифтах” китобини ёзиб
тамомлаган. 1373 йил 23 май куни Самарқандда “Мақосид ул-калом ва шарҳи
мақосад” китобларини ёзиб тамомлаган. Вафоти 1392 йили содир бўлди.
“Тарихи касира”да Амир Темур даврида ўтган яна
бир йирик олим Мир
Саййид Шариф Журжоний ҳақида қуйидагиларни ўқиймиз. Асли
Мозандароннинг Тоъун қишлоғидан. 1377 йили туғилган. Шероздаги “Дор
уш-шифо” ўқув юртида мударрислик қилган. Амир Темур Шерозни ишғол
қилган 1393 йили Самарқандга кўчиб келган ва ҳазрат соҳибқироннинг иноят
ва марҳаматларига сазовор бўлиб, унинг саройида хизмат қилган. 76 ёшида
Шерозда вафот этган.
Мовароуннаҳрлик илоҳиёт олими хожа Муҳаммад Порсонинг вафоти
1419 йили юз берган.
Мирзо Улуғбекнинг биринчи муаллими шайх Озарий, ҳақиқий исми
Ҳамза ибн Абдулмалик ат-Тусий 1440 йили вафот топган. “Тарихи касира”да
унинг ҳақида яна қуйидагилар айтилади. Отаси сарбадорлар жамоасига
мансуб бўлган. Ўз даврининг етук олими ва шоирлари жумласидан бўлган.
Шеърлари машҳур бўлиб, назм ва насрда бир неча асар ёзиб қолдирган.
“Жавоҳир ал-асрор”, “Туғройи ҳумоюн” ва “Ажойиб ул-ғаройиб”
шулар
жамласидандир.
Шайбонийлар, хусусан, Муҳаммад Шайбонийхон, Убайдуллахон,
Абдуллахон соний даврида, Мовароуннаҳр ва Балх шаҳарларида
бир талай
катта қурилишлар, мадрасалар, масжиду хонақолар, тимлар, йирик сув
иншоатлари қуриб ишга туширилган. “Тарихи касира”да булар ҳақида ҳам
муҳим маълумотларни учратамиз. Бир неча мисол:
Кеш(Шаҳрисабз)да Оқсарой биносининг қурилиши асосан 1382 йилда
тамомланган
45
.
Мирзо Удуғбекнинг Самарқанддаги мадрасаси 1425 йили қуриб
битказилган.
Мирзо Улуғбекнинг расадхонаси 1429 йили қуриб ишга туширилган.
Алайка кўкалтошнинг Самарқанддаги жомеъ масжидида Кўчкинчихон
тарафида қурилган мармар минбар 1528 йили битказилган.
Бухорода Убайдуллахон тарафида Мир араб мадрасасининг бино
қилиниши 1536 йили содир бўлган.
Мавлоно Мир муфтий тарафидан Бухоройи шарифда қурилган
кутубхона 1558 йили битказилган.
Жувонмард Алихон тарафидан Бухорода ҳаммом қурилиши 1574 йили
поёнига етган.
Муҳтар Қосим тарафидан Ғиждувон ёнида, Кўҳак дарёси
устига
қурилган кўп ошиёналик сув айирғич иншооти 1576 йили қурилиб ишга
туширилган.
Абдуллахон соний тарафидан Бухорода бунёд этилган чорбоғ 1584
йили қуриб тамомланди.
Мазкур хон тарафидан Бухорода Чорсу бозорининг қурилиши 1587
йили тамомланди.
Кармина ёнида, Кўҳак дарёси устига кўприк қуриш ишлари 1587 йили
тамомланди.
Китобда машҳур асарларнинг ёзиб тамомланган вақтиҳам кўрсатилган.
Масалан, Улуғбек мирзонинг “Зижи жадиди кўрагоний” китоби 1437 йили,
Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” асари 1469 йили, “Ҳусни Ҳусайн”
китоби 1606 йили ёзиб тамомланган.
45
Лекин, Испания элчиси Луи Гонсалес де Клавихонинг сўзларига қараганда бу ерда қурилиш ишлари 1404
йилда ҳам давои этган.
“Тарихи касира” асари, унинг қиймати ва идм-фан учун зарурлиги
келтирилган мисоллардан ҳам кўриниб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: