Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

 
2.3. Корхоналарни таснифлаш 
Ҳар бир корхона бошқа корхоналардан аввало ишлаб чиқараѐтган маҳсулоти, 
шунингдек, ишлаб чиқаришнинг тавсифи ва миқѐси, жойлашиши, халқ хўжалигининг 
бошқа тармоқлари билан алоқалари ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Бироқ 
буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш 
масалаларини ҳар бир корхона учун индивидуал тарзда алоҳида ишлаб чиқиш керак, дегани 
эмас, албатта. Алоҳида корхоналар гуруҳига нисбатан қўллаш мумкин бўлган умумий 
қарорларни тайѐрлаш мумкинлиги назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берилган. 
Бу билан корхоналарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш 
масалаларини бир хил типда ҳал қилиш мумкин бўлган гуруҳларини аниқлаш мақсадида 
уларни таснифлашнинг мақбўллигини изоҳлаш мумикн. 
Корхоналарнинг энг муҳим хусусиятлари уларнинг қайси тармоққа қарашлилиги; 
ҳажми; ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларини қамраб олганлиги; ихтисослаштириш 
даражаси ва бир типдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш миқѐси;ишлаб чиқаришни 
ташкиллаштириш усули ҳамда уни механизациялаш ва автоматлаштириш; ташкилий-
ҳуқуқий шаклларини проғнозлаштиришга боғлиқ бўлади. 
Қайси тармоққа қарашлилигига кўра корхоналар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
(машинасозлик, кўмир қазиб чиқариш, суғурта ва ҳоказо) соҳаларига мансуб бўлиши 
мумкин. 
Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот тури ва кўринишига кўра, корхоналар саноат, 
қишлоқхўжалиги, транспорт, молия-кредит ва бошқаларга бўлинади. 
Технологик умумийлигига кўра, корхоналар ишлаб чиқариш жараѐнини узлуксиз ва 
дискрет равишда, кимѐвий ѐки Механик жараѐнларнинг уцунлиги асосида юритувчиларга 
бўлинади. 
Тайѐр маҳсулотнинг мақсадларига кўра, барча корхоналар иккита катта гуруҳга 
бўлинади: ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол маҳсулотларини 
ишлаб чиқарувчилар. 
Фойдаланилувчи хом ашѐ турига кўра, саноат корхоналари қазиб чиқарувчи ва қайта 
ишловчи корхоналарга тақсимланади. 
Йил давомида ишлаш муддатига кўра, корхоналар мавсумий ва йил буйи фаолият 
юритувчиларга бўлинади. 
Ҳажмига кўра, корхоналар йирик, микрофирма ва кичик корхоналарга тақсимланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 авгуцдаги «Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва 
ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Фармонига асосан ишлаб 
чиқариш тармоғининг ўртача йиллик ходимлари сони 20 кишигача бўлган ҳамда хизмат 
кўрсатиш ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳасидаги ўртача йиллик ходимлари сони 10 
кишигача бўлган; улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан 
ошмаган корхоналар микрофирмалар қаторига киритилади. 
Кичик корхона ҳисобланади: 
енгил ва озиқ-овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ѐғочни қайта 
ишлаш, мебел саноати ва қурилиш материаллари саноатида 100 кишича ишлайдиган; 


26 
машинасозлик, металлургия, ѐқилғи-енергетика ва кимѐ саноати, қурилиш, 
қишлоқхўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 50 кишигача ишлайдиган; 
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта 
компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш 
соҳаларида 25 кишигача ишлайдиган корхоналар.
Ихтисослашув даражасига кўра, корхоналар ихтисослашган, универсал ва аралаш 
корхоналарга бўлинади. Ихтисослашган корхоналар қаторига номенклатураси чекланган 
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, универсал корхоналар қаторига турли хил 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, аралаш корхоналар таркибига эса ихтисослашган 
ва универсал корхоналар ўртасидаги оралиқ гуруҳни ташкил қилувчи корхоналар 
киритилади. 
Ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш усулларига кўра, корхоналар ишлаб 
чиқаришнинг оқим, партияли ва доналаб ишлаб чиқариш усуллари уцувор турувчи 
корхоналарга бўлиниши мумкин. 
Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасига кўра, 
корхоналар тўлиқ ва қисман автоматлаштирилган ѐки механизациялаштирилган, қўл-
машина ва фақат қўл меҳнатига асосланган корхоналарга бўлинади. 
Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараѐнларини кенгайтириш ва 
чуқурлаштириш мамлакатимизда янги ташкилий-ҳуқуқий турдаги - қўшма, ижара, 
ҳиссадорлик, хусусий, оилавий, кооператив ва бошқа корхоналарнинг пайдо бўлишига олиб 
келди. 
Ўзбекистон Республикаси Концитуциясида хусусий мулк мулкчилик шаклининг 
бошқа кўринишлари билан бир қаторда дахлсизлиги ва давлат томонидан муҳофаза 
қилиниши белгилаб қўйилган. Янги қонунчилик ҳужжатларида янги иқтисодий тушунча - 
корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тушунчаси киритилган. 
Корхоналарнинг қонун ҳужжатлари ва бошқа хўжалик ҳуқуқи нормаларида кўзда 
тутилган мулкчилик шакли, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот тури ва ҳажми, капиталнинг 
шаклланиши, турли хил фирмалараро уюшмаларга аъзо бўлиш усуллари ва олиб борувчи 
рақобатчилик курашлари билан фарқ қилувчи фаолият тавсифи ва мазмунига боғлиқ бўлган 
структуравий тузилишининг усул ва кўринишлари хўжалик юритишнинг ташкилий-
ҳуқуқий шаклини ифодалайди. 
Ҳозирги замон шароитларида давлат, мунитсипал, жамоа, индивидуал (оилавий, 
хусусий) турдаги корхоналар мавжуд бўлиб, улар ўзларига бириктириб қўйилган мулк 
тавсифи ѐки тезкор (оператив) бошқарув ҳуқуқига кўра ҳам таснифланади. 
Хўжалик фаолияти юритувчи ҳар бир субъект бир қатор ҳуқуқларга эга бўлиб, булар 
бир томондан, уларнинг ички ташкилотчилигини аниқлаб берса, иккинчи томондан, 
жисмоний ва ҳуқуқий шахслар ҳамда давлат билан ўзаро муносабатларини амалга 
оширишга кўмаклашади. 
Корхоналар ҳуқуқий шаклининг ҳар бир кўринишида уларнинг эгалари, яъни хусусий 
мулк эгалари, корхона билан турли даражадаги алоқада бўладилар. Масалан, очиқ турдаги 
ҳиссадорлик жамияти эгалари корхона мулкининг бир қисмигагина эгалик қилиш ҳуқуқига 
эгалар ҳамда бошқарув функцияларини амалга оширишда ҳам ўз акциялари миқѐсида 
иштирок этадилар. 
Хўжалик ўртоқликларида (жамиятларида) эса мулк эгаси ва мулк яқинлаштирилган 
бўлиб, корхонани бошқаришда уларга бевосита иштирок этиш имконияти яратиб берилган. 
Кенг тарқалган корхона шаклларидан бири хўжалик ўртоқликлари бўлиб, улар ишонч 
асосидаги тўлиқ ўртоқлик (коммандит ўртоқлиги) кўринишида ташкил қилиниши мумкин. 
Қонунга асосан иштирокчилари имзоланган шартномалар бўйича тадбиркорлик 
фаолияти юритувчи ҳамда уларга тегишли мулк жавобгарлигига эга бўлган ўртоқликлар - 
тўлиқ ўртоқликлар ҳисобланади. 


27 
Коммандит ўртоқлиги бир нечта фуқаролар ѐки ҳуқуқий шахсларнинг ўзаро хўжалик 
фаолияти юритиш мақсадидаги шартномалар асосида бирлашуви натижасида пайдо бўлади. 
Жамиятларнинг кўпчилигида капиталлар бирлаштирилган бўлади. Масъулияти 
чекланган жамият (МЧЖ) бир ѐки бир неча шахс томонидан таъсис этилиб, Низом 
жамғармаси ҳужжатларда (Низом ва таъсис шартномаси) белгилаб қўйилган улушларга 
бўлинган бўлади. 
Бундай жамият муассислари жамиятнинг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайдилар 
ҳамда жамият фаолиятида ўзлари киритган улушлар доирасида зарар кўришлари мумкин. 
Ўзбекистон Республикасида очиқ ва ѐпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари 
мустақилликка эришилгандан кейин кенг фаолият кўрсатмоқда. 
Низом жамғармаси акцияларга тақсимланган жамият ҳиссадорлик жамияти 
ҳисобланади. Ҳиссадорлик жамияти аъзолари жамиятнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар 
бўлмайдилар, бироқ ўзларига тегишли бўлган акциялар қиймати доирасида зарар 
кўришлари мумкин. 
Ҳиссадорлик жамиятларининг ижобий жиҳатлари қаторига қуйидагилар киради: 
акциядорлик капиталининг тенг тақсимланган, эркин муомаладаги улушлар - акцияларга 
тақсимланиши; акциядорлар жамият мажбуриятлари учун жавобгарлигининг акциялар 
қиймати ҳажмида чекланганлиги; акциядорлик капиталининг ҳажми ва аъзолар сонини 
осонлик билан ўзгартириш имконини берувчи Низом асосида бирлашиш; умумий бошқарув 
вазфаларининг хўжалик фаолиятини бошқариш вазифаларидан алоҳида юритилиши ва 
ҳоказолар. 
Иқтисодѐтимиз олдида турган асосий вазифалардан бири саноат ишлаб чиқаришини 
жаҳон иқтисодиѐтида ўз ўрнига эга бўлган рақобатбардош корхоналар ташкил қилиш 
мақсадидаги тузилмавий қайта қуришдан иборат. Бунинг учун интеграция ҳамда турли 
ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни вақтинчалик ѐки доимий равишда кооперация 
ѐки контсентрация асосида бирлаштириш амалга оширилади. 
Кооперация жараѐнида концерн, консортсиум, хўжалик асотсиацияси каби ташкилий 
шакллар вақтнчалик ѐки доимий равишда тузилиши мумкин. Ушбу тузилмавий 
бирликларининг моҳиятини қисқача кўриб чиқамиз. 
Концерн умумий манфаатларга эга ҳамда шартномалар, капитал ва қўшма фаолиятда 
иштирок этиш билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг йирик бирлашувини акс эттиради. 
Консортсиум компания ва банкларнинг вақтинчалик бирлашуви натижасида, йирик 
капитал талаб қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш ѐки маблағни биргаликда 
жойлаштириш мақсадлари учун умумий келишувлар асосида юзага келади. Консортсиум 
буюртмачилар олдидаги мажбуриятлар учун жавобгар ҳисобланади.
Хўжалик ассоциацияси жисмоний ѐки ҳуқуқий шахсларнинг ўзаро ҳамкорлик 
юритиш мақсадида кўнгилли равишда бирлашувини англатади ва унда бирлашувга кирувчи 
субъектлар ўз мустақиллигини сақлаб қоладилар. 
Корпорациялар умумий мақсадларга эришиш, ҳамкорликда фаолият юритиш 
мақсадида бирлашиб, мустақил ҳуқуқий субъект - ҳуқуқий шахсни ташкил қилувчи 
шахслар йиғиндисини тавсифлайди. Кўпинча улар акциядорлик (ҳиссадорлик) жамиятлари 
шаклида ташкил қилинади. 
Корхоналарнинг контсентрация асосида бирлашуви картел, синдикат, холдинг ва 
молия-саноат гуруҳлари кўринишида амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш соҳасидаги картеллар ишлаб чиқариш масалалари, нархлар, 
товарларни сотиш, ишчи кучини ѐллаш ва шу каби масалалар бўйича келишувга асосланиб 
фаолият юритади. 
Интеграциянинг бу шаклида корхоналар мустақилликни сақлаб қолган ҳолда 
кооперация асосида бирлашадилар. 


28 
Трестлар юқори даражада марказлашганлиги билан ажралиб туради. Унинг таркибига 
кирувчи корхоналар ишлаб чиқариш, тижорат ва ҳуқуқий мустақилликларини йўқотиб, 
ягона режа асосида фаолият юритади. 
Холдинглар иштирокчиларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш ва 
мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари билан ваизифаларни тезкор равишда 
амалга ошириш имконини берувчи бошқарувнинг самарали шаклини ифодалайди. 
Интеграция жараѐнларини амалга оширувчи корхоналар қуйидаги мақсадларни 
кўзлайди: 

ресурслардан янада самаралироқ фойдаланишга эришиш; 

кооперация асосидаги алоқаларини янгилаш ва муцаҳкамлаш; 

мамлакатдаги корхоналарнинг ташқи бозорга чиқиши; 

ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг янги шаклларини жалб этиш; 

ички ва ташқи бозордаги рақобатда муваффақият қозониш мақсадида нарх ва 
сотиш бўйича ягона сиѐсат юритиш. 
Корхоналар юқорида келтирилган шаклларига яъни мулк шаклига ва соҳаларига мос 
ҳолда ва алоҳида белгиларига қараб турларга таснифланади. 
Ишлаб чиқариш масштаби (ҳажми)га қараб кичик, ва йирик корхоналарга турланади. 
Ўзбекистонда кичик корхоналарга чакана савдо ва маиший хизматда - 30 кишигача, 
улгуржи савдода - 50, илмий-техник соҳада ва қишлоқ хўжалигида - 60, ишлаб чиқариш 
қурилиш ва транспортда - 100 кишигача ишлайдиган корхоналар киритилади. 
Украинада кичик корхоналарга чакана савдода - 12 кишигача, ноишлаб чиқариш 
соҳасида - 25, фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳасида - 100, саноат ва қурилишда - 200 ва 
бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида - 50 кишигача. 
2. Хўжалик юритиш шаклларига қараб корхоналар акционер (очиқ, ѐпиқ) корхоналар, 
ширкат (кооператив), ижара корхоналарига таснифланади. 
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувига қараб, ихтисослашган, 
универсал ва аралаш корхоналарга бўлинади. 
4. Корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулоти ѐки хизмат турларига қараб жуда кенг 
таснифга эгадир. Масалан: авиация заводи, текицел фабрикаси, кондитер заводи, 
автокорхона, тижорат банки, меҳмонхона, савдо уйи, шифохона, университет, мактаб, 
мачит ва ҳоказолар. Айни ушбу турларига қараб аксарият корхоналарга номлар қўйилади. 
Иқтисодий ислоҳотлар жараѐнида вужудга келган корхоналарни мустақиллигини 
муцаҳкамлаш, яъни иқтисодий муносабатларга мослашувчанлигини таъминлаш учун 
маҳсус ташкилий таркибга эга бўлган бирлашмалар ташкил қилиш эҳтиѐжини тўғдиради. 
Буларга концерн, корпорация, ассоциация, холдинг компанияси, молия-саноат гуруҳи, 
агрофирма кабилар киради. 
Бундай бирлашмалар республикада фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларга қисқача 
тасниф бериб ўтамиз. 
Концернлар.
Концерн - йирик бирлашмалар ва корхоналарни тўла бошқариш ҳуқуқи билан 
шартнома асосида бирлаштирган ташкилий-таркибий шакл. 
Концерн йирик масштабдаги ишлаб чиқариш, кооперациялаш ва комбинациялаш 
имкониятларига эгадир. Концерн корхоналарни хўжаликни тўла бошқариш ҳуқуқлари 
асосида бирлаштиради. Ўз таркибига кирган корхоналарга юқори идора вазифасини 
бажаради. 
Концерн юридик шахс ҳисобланади, уни вазифа ва функцияларини бажаради. 
Концернлар асосан корхоналарни ҳудудий белгилари бўйича бирлаштиради. Ташкилий-


29 
таркиб нуқтаи назардан ҳиссадорлик жамиятларига яқин бўлиб, у турли мулкчилик 
шаклларидаги ҳиссадорлик компанияларни ва корхоналарни бирлашмасидир. 
Капитални, ишлаб чиқариш қувватини контсентрациялаш, ишлаб чиқаришни 
диверсификация қилиш имкониятлари билан ўзгарувчан бозор конъюктурасига 
турғунлигини таъминлайди, инвестицион ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил 
қила олади. 
Корпорациялар (ассоциациялар). 
Корпорация - ҳиссадорлик жамияти ѐки ҳиссадорлар бирлашмаси кўринишидаги 
ташкилий-таркибий бошқарув шакли 
Корпорация чиқарилган акциялар қиймати билан чекланган мажбуриятлар бўйича 
масъулиятли бўлади, ўз номидан товарлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, шартномалар 
тузиш, қарз олиш ѐки бериш ва бошқа ҳуқуқий шахс ҳаракатларини амалга оширади. 
Корпорация фаолиятини таъминлаш учун корпорация муассасаларининг пул 
бадаллари ҳисобидан низомий жамғарма ташкил этади, акциялар ва бошқа қимматбаҳо 
қоғозларни чиқариш ва сотиш орқали низомий жамғармани кўпайтириб бориш ҳуқуқига 
эга. 
Корпорация республика ва хорижий корхоналар, ташкилотлар ҳамда хусусий шахслар 
билан ҳар турли битишувлар ва бошқа ҳуқуқий ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади. 
Ассоциациялар ҳам концернларнинг вазифасига ўхшаш вазифаларни бажаради. 
Лекин, улар корпорациядан фарқли равишда хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиѐрий 
бирлашмалари бўлиши мумкин. Бу субъектлар бирлашиб, ўз ҳуқуқлари ва вазифаларининг 
бир қисмини ижроия идораларига топширадилар ҳамда уни сақлаш учун зарур маблағлар 
ажратадилар. 
Ассоциациялар фойда олишини ўзига мақсад қилиб қўймаган жамоат ташкилотлари 
тариқасида бўлиши мумкин. Бу ҳолда у, ўз аъзоларининг манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан 
муҳофаза қилиш, давлат ва қонунчилик идораларида уларнинг манфаатларини ифодалаш, 
уларга маслаҳат хизматларини ташкил қилиш, фаолиятига йўл-йўриқлар кўрсатиш каби 
вазифаларни бажаради. 
Холдинг компанияси.
Холдинг компания - ўзаро кооперацияланиш фаолиятини ривожлантириш мақсади, 
корхоналар маблағларини кўнгилли равишда бирлаштириш натижасида тузилган 
ташкилий-таркибий бошқарув шакл. 
Холдинглар ҳуқуқий шахс ҳисобланади. 
Холдинг компанияси корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилишини, 
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажми ўсишини, моддий, молия, меҳнат ва бошқа 
ресурслардан самарали фойдаланишни, уларнинг ривожланиши учун мавжуд 
имкониятлардан тўла фойдаланишни таъминлайди. 
Холдинг компанияларининг фаолияти ―Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги қонун ва ―Холдинг ҳақида Низом‖, шунинг 
монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига асосан юритилади. 
Холдинг бошқа акциядорлик жамиятларни вужудга келтирувчи ѐки бошқа 
акциядорлик жамиятлари акцияларининг пакетига эгалик қилувчи муассасалар шаклига 
киради. 
Тараққий топган чет эл давлатларида сармоя бозори кенг ривожланганлиги туфайли 
ўзга жамиятларнинг акцияларини тасарруф этиш ҳар қандай корхона учун одатдаги ҳол. 
Шунинг учун активлари асосан бошқа жамиятларнинг акцияларидан иборат бўлган 
жамиятлар холдинг компаниялари деб юритилади. Холдинг компаниялари фаолияти 


30 
акциялар мажмуасини бошқариш, биржа операцияларидан тушадиган дивидентлар ва 
даромадларни тўплаш, ҳамда акциядор жамиятлари фаолиятини назорат қилиш, уларни 
бошқарув органларига ўз кадрларини тайинлаш каби ваколатларга эгадир. 
Холдинг компанияларини ташкил этиш сармоя ва илмий-техник ресурсларни 
интеграциялашга турли корхоналар ва иқтисодиѐт тармоқлари ҳамда ҳудудларни йирик 
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга имконият яратади. 
Капиталининг 50 фоизидан кўпроғини бошқа эмитентларнинг қимматбаҳо қоғозлари 
ва бўлак молиявий активлар ташкил этувчи холдинглар молиявий холдинг ҳисобланади. 
Унинг активлари таркибига фақат қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа молиявий активлар, 
шунингдек бошқарув аппарати юритишни таъминлаш учун бевосита керакли мол-мулк 
кириши мумкин. 
Молиявий холдинг шўъба корхоналарининг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятига 
аралашиш ҳуқуқига эга эмас. 
Молия-саноат гуруҳлари. 
Молия - саноат гуруҳи - кредит-молия ва инвестиция муассасалари, корхоналар ва 
ташкилотларнинг 
ишлаб 
чиқаришни 
халқаро 
кўламда 
ихтисослаштириш 
ва 
кооперациялашни чуқурлаштириш орқали максимал фойда олиш мақсадида маблағларини 
бирлаштириб ташкил қилинган ташкилий-таркибий бошқарув тузилма. 
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий турдаги 
корхоналар, шунингдек кредит-молия, инвестиция ва бошқа муассасалари, нодавлат 
пенсия жамғармалари ва бошқа жамғармалар, суғурта ташкилотлари, шу жумладан 
хорижий ташкилотлар молия-саноат гуруҳининг иштирокчилари бўла оладилар.
Молия-саноат гуруҳларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта тузилиши ва 
тугатилиши Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикасида корхоналар 
тўғрисида‖, ―Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида‖, ―Акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимояси тўғрисида‖ги қонунлари, ―Молия-саноат гуруҳлари 
ҳақидаги Низом‖ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан тартибга 
солинади. 
Молия-саноат гуруҳлари қуйидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга: 
- иштирокчилар ресурсларини бирлаштириш, хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва шу 
асосда янги умумиқтисодий маконни яратиш; 
- инвестиция ресурсларини жалб этиш, ишлаб чиқаришни техник-иқтисодий 
даражасини, маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш; 
- инвестиция ресурсларини фан ечимларини кўп талаб қилувчи тармоқларга, 
транспорт, телекомуникация ва фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўналтириш; 
- ўз таркибида корхоналарга хизмат кўрсатувчи ҳуқуқий жиҳатдан мустақил тузилма 
бўғинлари ваколатли банк, савдо уйи, таъминот-сотиш ташкилоти, маркетинг бўйича 
бўлинмалар ва ҳоказоларни ташкил этиш; 
- иқтисодиѐтнинг тузилмавий қайта қурилишига кўмаклашиш ва бошқалар. 
Иштирокчилари орасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган ҳуқуқий 
шахсларга эга бўлган молия-саноат гуруҳлари трансмиллий компания ҳисобланади. 
Давлатлараро молия-саноат гуруҳининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилиши 
ҳукуматлараро тузилган битимлар билан белгиланади. 
Агрофирмалар. 
Туман қишлоқ хўжалик мажмуининг ривожланишини таъминлаш мақсадида, пахтакор 
ва бошқа хўжаликлар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар 
фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган ташкилий-таркибий 
бошқарув орган. 


31 
Агрофирмалар қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 
- давлат тайѐрлов корхоналарига пахта толаси, бошқа қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини етказиб бериш; 
- қишлоқхўжалигини илмий-техник даражасини ошириш, жаҳон стандартларига мос 
маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш; 

маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бозор муносабатларини 
ривожлантириш, моддий-техник ресурсларнинг рақобатчи бозорларини яратиш; 
- хўжаликлар ва бошқа корхоналарга инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш; 
- маркетингни ташкил этиш, бозор ҳолатини (конюктурасини) ўрганиш ва 
хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга етиштирилган маҳсулотларини сотишда 
кўмаклашиш, ҳамда ўз Низомига мувофиқ бошқа вазифаларни. 
Ишлаб чиқариш – бу жамият яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий 
неъматларни яратиш жараѐни ҳисобланади. У қуйидаги уч жиҳатни кўзда тутадиган меҳнат 
фаолияти ишлаб чиқариш мазмунини белгилайди: 
1. Мақсадга йўналтирилган иш ѐки меҳнат. 
2. Меҳнат буюмлари, яъни инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти йўналтирган ҳар 
бир предмет. 
3. Меҳнат воситалари (қуроллари) – инсон, меҳнат буюмларини ўз эҳтиѐжларини 
қондиришга мослаштириб ўзгартиришига ѐрдам берувчи машиналар, жиҳозлар, асбоб-
ускуналар Саноат корхоналарини ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг қуйидаги шакллари 
мавжуд. 
1. Корхоналарни йириклашуви. 
Корхоналар йириклашуви – йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни жамланиши 
ҳисобланиб, у меҳнат қуролларини илмий техник тараққиѐти ва ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулотларнинг ўсиши орқали аниқланади. 
Ишлаб чиқаришнинг ўта йириклашуви ҳам ўз вақтида кўтилган натижани бермаслиги 
мумкин. Шунинг учун саноатнинг ҳар бир тармоғ идаги корхоналар ишлаб чиқариш ҳажми, 
хомашѐни етказиб келиш ва тайѐр маҳсулотни ташиш бўйича оптимал миқдорни белгилаб 
олади. 
Ишлаб чиқаришнинг оптимал миқдори – белгиланган муддатда кам ҳаражат қилган 
ҳолда юқори самарага эришиб шартнома шартларини бажарилиши тушунилади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish