Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


 «Саноат иқтисодиѐти ва менежменти» фанининг предмети ва бошқа фанлар



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

1.2. «Саноат иқтисодиѐти ва менежменти» фанининг предмети ва бошқа фанлар 
билан алоқаси. 


10 
Саноат иқтисодиѐти ва менежментининг асосий бўғини бўлиб, бунда кадрлар 
мужассамланган бўлади ҳамда самарали бошқарув менежменти қўлланилади ва 
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва замонавий техника ҳамда технологиялардан 
фойдаланиб фаолият юритиш талаб этилади. Ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулотнинг юқори сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда ҳаражатлар 
миқдорини минималлаштириш ҳамда фойдани максималаштириш ҳисобланади. 
Бизларнинг мақсадимиз корхона хўжалик механизмини мазмунини ва элементларини 
ѐритиб бериш бўлганлиги учун фақат хўжалик механизмини корхона фаолияти доирасида 
кўриб чиқамиз. Бизларнинг фикримизча корхона хўжалик механизми қуйидаги 
элементлардан ташкил топади. 
Биринчидан, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари, корхона ва 
тадбиркорликнинг шакл ва турлари, уларни ихтисослаши, кооперативлашиши, 
контсентрацияланиши ва ҳоказолар. 
Иккинчидан, корхонани бошқариш таркиби, усул ва шакллари. Бу элемент иқтисодий 
муносабатларни бошқарув аспектига тузилишини, ишлаб чиқаришга таъсир қилиш учун 
ишлатиладиган маъмурий ва иқтисодий усулларни ўз ичига олади. 
Учинчидан, корхонанинг давлат органлари ва иқтисодиѐт бошқа субъектлари билан 
молиявий-кредит муносабатлари, хўжалик алоқалари. 
Тўртинчидан, корхона фаолиятида ишлатиладиган иқтисодий рағбатлантириш 
шакллари, усуллари, иқтисодий дастаклар (баҳо, иш ҳақи, фойдалар каби). 
Бешинчидан, корхона фаолиятини ишлаб чиқаришни тартибга солишни ҳуқуқий шакл 
ва усуллари. Юридик қонунлар, давлат органларининг норматив ҳужжатлари, 
кўрсатмалари, корхонанинг низоми, устави ва ҳоказолар. 
Олтинчидан, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи сотсиал-психологик омиллар1. 
Еттинчидан, Давлатнинг иқтисодий сиѐсати. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида 
Ўзбекистон Республикаси давлатининг иқтисодий сиѐсатининг асосий негизини 
Республикамиз биринчи президенти И.А.Каримов томонидан назарий асосланган бешта 
устувор йўналишлари ташкил қилади. Уларнинг асосий мазмуни қуйидагиларда ўз 
ифодасини топади. 
1. Иқтисодиѐтни сиѐсатдан устунлиги. 
2. Давлат бош ислоҳотчи. 
3. Қонун ва Концитуциянинг уцуворлиги. 
4. Кучли ижтимоий сиѐсат юргизиш. 
5. Бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиш. 
Бу тартиб ва қоидалар корхона иқтисодиѐти ва менежментида ўз ифодаларини топади 
ва корхонанинг фаолиятини йўналтиради. 
Саккизинчидан, конкуренция, журъат, хавфсизлик, тижорат сирларининг шакл ва 
усуллари. 
Корхонанинг хўжалик механизми мураккаб ва кўп қиррали тушунчадир. Хўжалик 
мехнизмини ўрганиш орқали корхона фаолиятида рўй бераѐтган иқтисодий ҳодисалар ва 
жараѐнларга баҳо бериш, уларни режалаштириш йўлларини аниқлаш имкониятига эга 
бўламиз. 


11 
Хулоса қилиб айтганда Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фани корхонанинг 
хўжалик механизмини ўрганиш орқали ўз мақсадига эришади. Чунки унинг асосий 
мақсади: 
Корхонада рўй бераѐтган иқтисодий жараѐнлар ва ҳодисаларни ҳолатига баҳо бериш, 
уларни такомиллаштириш йўлларини аниқлаш ва келажагини белгилаш, самарали 
бошқариш усулларини талабаларга ўргатишдан иборатдир. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб ―Саноат иқтисодиѐти ва менежменти‖ фанининг 
предметига таъриф бериш мумкин. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанининг предмети - корхонада рўй бераѐтган 
иқтисодий реалликни шакллантирадиган, тартибга соладиган ташкилий, иқтисодий шакл ва 
бошқарув усуллар йиғиндиси, яъни корхонанинг хўжалик юритиш ва бошқариш 
механизмидир. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанининг предмети - корхонанинг хўжалик 
механизми ҳамда инсонлар орасида шаклланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. 
Фаннинг предметини ташкил этувчи асосий масалалар ва муаммоларга қуйидагиларни 
келтиришимиз мумкин. 
Бозор муносабатларида корхоналарнинг роли ва ўрни; 
Корхонанинг ташкилий тузилиши ва бошқарув механизми; 
Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва проғнозлаш; 
Корхоналарни бошқариш механизми; 
Корхонанинг ресурслардан фойдаланиш даражаси; 
Ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш. 
Корхонанинг хавфсизлиги ва тижорат сири. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанининг объекти- мавжуд ишлаб чиқариш ва 
ноишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фани барча иқтисодий ва бошқарув фанлари 
билан ўзвий боғлиқдир. Айниқса, менежмент, микроиқтисодиѐт, макроиқтисодиѐт, хўжалик 
фаолияти таҳлили, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, тадбиркорлик асослари, иқтисодиѐт 
назарияси, меҳнат иқтисодиѐти ва социологияси, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш,
меҳнат кўрсаткичлари таҳлили ва ҳоказо. 
Бундан ташқари Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фани бир қатор ижтимоий 
гуманитар фанлар, табиий ва аниқ фанлар билан ҳам алоқада бўлади. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанини ўрганиш тўғрисида сўз юритилганда 
албатта унинг асосий вазифаларини аниқлаб олиш керак. Унинг вазифалари қуйидаги 
асосий омиллардан келиб чиқади. 
1. Корхонанинг иқтисодиѐтда тутган ўрни. Буни намоѐн қиладиган жиҳатлари: 
биринчидан корхона жамиятни асосий бўғини; иккинчидан, корхоналарда жамиятнинг 
барча моддий ва маънавий бойликлари ишлаб чиқарилади; учинчидан уларнинг самарали 
ишлашидан жамиятнинг ривожланиши, халқнинг моддий ва маънавий фаровонлиги, 
давлатнинг жаҳон давлатлари орасида тутган ўрни. 
2. Корхона фаолиятида рўй бераѐтган иқтисодий реалликни доимий ўзгарувчанлиги, 
унга кўпгина омилларни таъсир қилиши бир тамондан, иккинчи тамондан корхонанинг 
натижалари бутун жамиятни ривожланишига таъсир кўрсатиши. 


12 
3. Иқтисодий кадрларга қўйиладиган талаблардан (уларнинг касбий маҳорати, 
билимдонлиги, тадбиркорлиги, башорат қила билишлиги ва ҳоказолар) келиб чиқадиган 
омиллар. Иқтисодий кадрларнинг касбий маҳорати, билимдонлиги, тадбиркорлиги башорат 
қила билишлиги каби фазилатлари Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанини ўрганиш 
жараѐнида шаклланади. 
4. Бошқарув принциплари, усуллари, қарорлар қабул қилиш ва уларни ижросини 
таъминлаш технологияси, менежментнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, 
ходимларга муваффақиятли раҳбарлик қилиш йўл ва воситаларини билиш зарурлигидан.. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанининг асосий 
вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- иқтисодий ҳодисалар ва жараѐнларни, ўлчов бирликлари, кўрсаткичлари ва 
критерияларини аниқлаш усулларини ўрганиш; 
- корхона хўжалик механизмини ҳолатини ўрганиш, баҳолаш, келажакга башорат 
қилиш; 
- бўлажак мутахассисларни корхона фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш, 
келажагини башорат қилиш усуллари билан қуроллантириш;
- хўжалик юритишни янги шакл ва усулларини аниқлаш; 
- барча турдаги корхоналарнинг ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини 
аниқлаш, таклифлар бериш; 
- корхонада бирлаштирилган омиллардан (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик) 
самарали фойдаланиш йўлларини белгилаш. Чунки бу омиллар жамият, тармоқ ва соҳалар 
бўйича, айниқса алоҳида корхоналар бўйича олинганда, макон ва замон бирлигида, 
чегараланган эканлигини ҳеч ким инкор қилмайди. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти корхоналар фаолияти ривожланишининг миқдор 
кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларидан ажратмаган ҳолда ўрганувчи «Иқтисодий 
статистиқа» билан шунингдек иқтисодий таҳлил фанлари билан бир бирига боғлиқ ҳолда 
ўрганилади, яъни корхоналар фаолияти иқтисодий жараѐнларини, техника ва 
технологияларни тараққий этиш жараѐнларини, ҳамда уларни миқдор жиҳатларини 
ўрганишда улар ўзаро алоқада бўлади.
Бошқа иқтисодий фанлар сингари Саноат иқтисодиѐти ва менежменти фанининг 
ўқитишнинг асосий усуллари умумфалсафий усуллар ҳисобланади. Буни шундай 
тушунишимиз мумкинки, тармоқдаги ходиса ва категорияларни тарихан ва мантиқий 
боғлиқлигида кўриш, халқ хўжалигидаги миқдор ва сифат кўрсаткичларни ўзгаришини 
илмий асосда ўрганишдан иборатдир. 
Ушбу «Саноат иқтисодиѐти ва менежменти» курсининг ўрганишнинг талабларидан 
асосийси назария билан амалиѐтни боғлиқликда талқин қилишдир. Шунинг учун, ушбу 
курсда асосий эътибор корхоналардаги илғор тажрибаларни ўрганиш, ишлаб чиқаришни 
келгусида янада ривожлантириш манбаларини аниқлаш ва аҳолини эҳтиѐжларини тўлароқ 
қондириш асосида халқни фаровон яшашини таъминлашдир. 
Халқ хўжалиги тармоқлари ривожланиши қонуниятларини ўрганишда асосий 
иқтисодий қонунлар ҳаракатига таянилади. Давлат иқтисодий сиѐсатининг илмий 


13 
ҳарактерда эканлиги ѐритилади, ривожланиш тажрибалари умумлаштирилади ва келгусида 
янада юксалтиришни такомиллаштириш тадбирлари ишлаб чиқилади. 
Тармоқларни ривожлантиришнинг ҳарактерли хусусияти бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
шароитида маҳсулотларга бўлган талабни аниқлаш, уларни таъминлаш, ишлаб чиқариш 
алоқаларини яхшилаш, корхоналар моддий-техника базасини муцаҳкамлаш, молиявий 
аҳволини яхшилаш, бозорда мавқеини ошириш, сифат ва самарадорликни орттиришни 
таъминлашдир. 
«Саноат иқтисодиѐти ва менежменти» фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, 
жумладан, «Иқтисодий назария», «Микро ва макроиқтисодиѐт», «Саноат иқтисодиѐти», 
«Лизинг», «Корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» фанлари билан чамбарчас 
боғлиқ бўлиб, унда корхоналарнинг ташкилий тузилмасидан ташқари жорий ва 
истиқболдаги ишлаб чиқаришни режалаштириш, меҳнат иқтисодиѐти ва социологияси
ўрганилади ҳамда меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлашнинг асослари ишлаб чиқилади. 
Хорижий мамлакатлар амалиѐтининг гувоҳлик беришича, корхона, фирма ва 
компанияларнинг кўпчилиги ишлаб чиқариш менеджерлари ва иқтисодчиларнинг юқори 
касб малакаси ва ўз соҳасидаги чуқур билимлари эвазига муваффақиятларга эришиб, юқори 
даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга. Шу сабабли корхона иқтисодиѐти ва 
менежментини яхши билишнинг ўзи камлик қилиб, бўлажак мутахассиснинг иқтисодий 
фикрлаш доирасини кенгайтириш ва унинг халқ хўжалигида ўз ўрнини топишини 
шакллантирувчи бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам 
билиш талаб қилинади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish