Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

1.3.Фанни ўрганиш усуллари 
Ҳар қандай илмий фан ўрганадиган предметидан келиб чиқиб ўз усулларини 
(методларини) яратган. Метод грек тилидан «методос» сўзидан олиниб тўғридан тўғри 
маъноси «бирон нарсага йўл топиш» деган маънони билдиради. Ўзбек тилида метод сўзи 
усул маъносига тўғри келади. 
Фан усули (методи) деганда табиат ва жамиятда содир бўлаѐтган ҳодисалар ва 
жараѐнларни билиш, ўрганиш ва тадқиқ қилиш учун фанда қўлланиладиган усуллар ва 
услублар мажмуасига тушинилади. 
Усул, фалсафий маънода қаралса илмий фан ўрганадиган предметни инсон фикрида 
нусхаланиши ѐки шаклланишини билдириб, уларни ўрганиш қуроли сифатида қаралади. 
Онгли равишда, илмий асосланган фан усулларини қўллаш, ҳар бир фан учун 
янгиликлар яратиш учун асос бўлиб ҳисобланади. 
Барча иқтисодий фанларнинг усулларини фалсафий асоси ва умумий билиш қуроли 
сифатида диалектика усули ишлатилади. Шу билан бирга билиш жараѐнининг 
ривожланиши асосида илмий фикр юритишнинг умумий усуллари ҳам топилган. Улар 
қаторига индукция, дедукция, анализ ва синтез кабилар киради. 
Келтирилган усулларни қисқача мазмунини ѐритиб ўтамиз. 
Диалектика грекча «диалектике» сўзидан келиб чиқиб табиат, жамият ва 
тафаккурнинг умумий қонунларини ўрганиш усули сифатида вужудга келган. Фалсафанинг 
табиат, жамият ва тафаккурни ўрганиш усулига диалектика деб тушунилади. 


14 
Иқтисодий реаллик ҳам бутун жамиятдаги борлиқни бир қисмидир. Шунинг учун 
иқтисодий реалликда содир бўлаѐтган ҳодисалар ва жараѐнларни ўрганишда барча 
иқтисодий фанлар, шу жумладан Саноат иқтисодиѐти ва менежменти диалектика усулидан 
кенг фойдаланади. 
Индукция лотинча «индуcтио» сўзидан олинган бўлиб хабар олиш мазмунини 
билдиради. У фикр юритишнинг бир типи ва тадқиқ қилиш усулидир. Умуман индукция 
тадқиқот қилишда, хулосаларни асослашда хусусийликдан айрим воқеликдан умумийликка 
ўтиш усулидир. Иқтисодий жараѐнларни таҳлил қилишда умумий назарий билимга эга 
бўлиш учун унинг алоҳида томонлари, эмприк асослари ўрганилиб хулоса қилинади. 
Дедукция лотинча «дедуcтио» сўзидан олиниб сўзма-сўз «чиқариш» маъносини 
билдиради. Дедукция ҳам индукция каби фикр юритишни бир типи ва тадқиқ қилиш усули 
бўлиб, индукция усулини тескарисини ишлатади. Дедукция усули ишлатилганда 
умумийликдан хусусийликка қараб фикр юритилади ва тадқиқот олиб борилади. 
Индукция ва дедукция логик фикр юритишга асосланган. Иқтисодий тадқиқотлар 
ўтказишида айрим белгиларни таҳлил қилиб унинг асосида умумий жараѐнга баҳо бериш 
ѐки унинг тескари ҳоллари юз беришга кўп тўқнашамиз. 
Анализ ва синтез грекча «анажисис» ва «синтесис» сўзларидан олинган бўлиб, анализ 
- бўлиш, ажратиш ва синтез - мувофиқлик, муносиблик маъносини билдиради. Анализ ва 
синтез тадқиқот усули бўлиб, умумий мазмунни яхлитликни алоҳида таркибий бўлимларга 
(хусусийликга) ажратиш ва яхлитликни алоҳида таркибий бўлимлардан яратиш жараѐнига 
тушунилади. Булар ҳам тадқиқотни логик услубларидандир. Иқтисодий амалиѐтда бу 
усуллардан кенг фойдаланилади. Бунга асос бўлиб «Иқтисодий таҳлил назарияси», 
«Хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлили» деган фанларнинг мавжудлиги ҳисобланади. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти илмий фан сифатида юқорида келтирилган 
фалсафанинг усулларидан ва бошқа фанларда ишлатиладиган кўп арсеналли усул ва 
услубларни ўз предметини ўрганишда ишлатади. Табиий йўналтирилиши бўйича бу усул ва 
услублар иқтисодий жараѐн ва ҳодисаларни таҳлил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, 
проғнозлаш, режалаштириш қуроллари сифатида ишлатилади. Бир қатор аломатлари 
бўйича бу усуллар сон ва сифат таҳлили, солиштириш, кузатиш, эксперимент ўтказиш, 
системали таҳлил, моделлаштириш, экстраполяция, интерполяция кабиларга бўлинади. 
Булар билан бир қаторда статистиқ, математик башорат (гипотеза) усуллари кенг 
ишлатилади. 
Иқтисодий ҳодисалар ва жараѐнларни бошқарув тизимига, уларни ўрганиш, тадқиқот 
қилиш учун иқтисодий ахборотлар мажмуаси ишлатилади. Улар фан объектининг хўжалик 
фаолияти тўғрисида тасаввур беради. Умуман ахборотларсиз қандайдир қарор қабул қилиш 
қийин. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, иқтисодий маълумотлар иқтисодиѐтда 
аҳамияти катта кенг маънода ишлатилади, ишлатилиш доираси ҳам кенг. 
Конкрет қилиб таъриф берилса, иқтисодий ахборотларда жамиятда содир бўлаѐтган 
барча иқтисодий ишларнинг сон ва сифат жиҳатлари (ҳажми, мазмуни) ўз ифодасини 
топади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб фанни ўрганишни қуйидаги усулларини келтириб 
ўтамиз. 


15 
Аниқ усуллар 
Таҳлил этиш усуллари 
Аниқ усулларни қуйидагиларга бўлиб ўрганамиз: 
Баланс усули- асосан ўзаро боғ ланган ва тенглаштирилган ҳамда жами ўзаро тенг 
бўлган икки гуруҳ иқтисодий кўрсаткичларининг пропорцияларини акс эттиришга хизмат 
қилади. Бу усул бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш амалиѐтида кенг тарқалган бўлиб, 
иқтисодий таҳлил жараѐнида ҳам маълум рол уйнайди. 
Баланс усули корхонани меҳнат ва молиявий ресурслар, хомашѐ, ѐкилғ и, 
материаллар, асосий воситалар билан таъминланаганлигини таҳлил қилишда, шунингдек 
улардан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилишда ва самарали фойдаланиш йўналишларини 
белгилашда фойдаланилади. Ўрганиладиган кўрсаткичлар орасида функционал боғ 
ланишлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам қўлланилади, корхоналарни молиявий ҳолати, 
мулки, мажбуриятлари каби кўрсаткичларни ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. Бунда
бир қатор баланслардан (материал баланс, бугалтерия баланси, меҳнат ресурслари баланс 
ива бошқалардан) фойдаланади. 
Норматив усул – тадбиркорлик субъектлари ва барча турдаги корхоналарни 
бошқаришда илмий жиҳатдан асосланган меъѐрлардан фойдаланишдир. Нормалар ўз 
навбатида материал, меҳнат, иш ҳақи, иш вақти, ѐқилғи ва энергия сарфи бўйича бўлиши 
мумкин. Шуни эсда тутмоқ лозимки, норма ва нормативлар ҳар доим, уларни доимо ишлаб 
чиқаришда эришилган ютуқ ва илғор тажрибаларга асосланган ҳолда қайта кўриб 
борилади. 
Мақсадли программалашган усул- корхоналарни ривожланиш жараѐнида юзага 
келган бир қатор муаммоларни зарур дастурлар асосида ҳал этилишига асосланади. Бу эса 
ўз навбатида юқоридаги усул моҳиятини англатади.
Иқтисодий-математик усуллар кичик ва ўрта бизнес субъектлари муаммоларини 
моделларда ифодаланишида намоѐн бўлади. Юқоридаги моделларнинг бир қатор 
кўринишлари мавжуд: 
1. корхоналарни 
ривожланишининг асосий йўналишларини ифодаловчи 
моделлар; 
2. корхоналарнинг соҳалар бўйича моделлари; 
3. корхоналарнинг ривожланишининг ҳудудлараро моделлари; 
4. корхоналарни иқтисодий-ижтимоий фаолиятини жадаллаштириш моделлари ва 
ҳоказо. 
Замонавий компютерлар ва ахборот воситаларига таянган ҳолда иқтисодий-математик 
усулдан фойдаланиш қуйидаги ижобий натижаларни бериши мумкин: 
1. корхоналарнинг самарали йўналиши ва соҳаларини аниқлаш; 
2. юқори фойда берувчи соҳаларни аниқлаш; 
3. маҳсулотлар ассортиментини шакллантириш; 
4. имкониятли ҳамкор (шерик)лар танлаш. 
Таҳлил этиш усулларини ҳам қуйидагиларга бўлиб ўрганишимиз мумкин: 


16 
Гуруҳлаш усули корхоналарни фаолиятига баҳо беришда кенг фойдаланилади. 
Груҳлашнинг мезони кенг бўлиб, уларга фаолият тури, ишлаб чиқарган маҳсулотлар 
ҳажми, ишчилар сони, жойлашган ҳудуди технологик даражасини олишимиз мумкин, яъни 
ўрганилаѐтган объектни талуқли белгилари бўйича сифат жиҳатдан бир хил бўлган 
гуруҳчаларга ажратиш тушинилади. Ҳал қиладиган масалалари (вазифалари) нуқтаи 
назардан гуруҳлашлар типологик, структурали ва аналитик турларга бўлинади. 
Типологик гуруҳлаш деганда тўпламни сифат жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳларга 
ажратиш тушинилади. 
Структурали гуруҳлаш деганда кўрсаткични ички тузилишини, унинг алоҳида 
қисмларини ўзаро нисбатларини ўрганиш мақсадида гуруҳларга ажратиш тушинилади. 
Аналитик гуруҳлаш деганда эса кўрсаткичлар орасидаги боғ ланишларни ўрганиш 
мақсадида амалга ошириладиган гуруҳлашлар тушинилади. Аналитик гуруҳлаш 
асосланадиган белгилар ҳарактерига кўра, гуруҳлашлар сифат (белги миқдорий ифодага эга 
бўлмаганда) ва миқдорий бўлиши мумкин. 
Тузилишининг мураккаблиги жиҳатдан гуруҳлашлар икки турга бўлинади: оддий 
гуруҳлашлар ва комбинацияли гуруҳлашлар. 
Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий гуруҳлаш деб айтилади. 
Агар гуруҳлашлар даставвал битта белги бўйича амалга оширилса сўнгра бу гуруҳ 
ичида бошқа бир белгиси бўйича яна бошқа гуруҳ хосил килинса бундай гуруҳлаш
комбинацияли гуруҳлаш дейилади. 
Таққослаш усули- корхоналарни самарадорлигини аниқлашда жуда кенг қўлланилиб 
унинг асосий мезони бўлиб, иқтисодий кўрсаткичлар хизмат қилади. Яъни, ишлаб 
чиқарилган маҳсулот, қилинган ҳаражат (капитал сарфи), олинган умумий фойда, 
рентабеллик даражаси ва бошқа кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
График ва тасвирлар усули - тадбиркорлик субъектлари фаолиятини график 
тасвирлар, диаграммалар, чицограммалар орқали кўргазмали ҳолатда акс эттиришдан 
иборат, ҳозирги замон иқтисодий билимларини таҳлил этиш, ишлаб чиқариш фаолиятини 
бошқаришда кенг фойдаланилаѐтган усуллардан бири ҳисобланади.
Фактлар таҳлили усули - бу ерда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига баҳо 
беришдаги аниқ фактларга таянилади. Фактлар доираси чегараланмайди ѐки кўп қиррали 
бўлиши мумкин. 
Эксперт баҳолаш усулида сотсиологик тадқиқотлар усуллари асос бўлиб 
фойдаланилади. Буларга анкета ўтказиш, сухбат уюштириш ва бошқалар киради. 
Иқтисодий (проғноз) башорат усули бу корхона ташкилотлари ва бошқарувчиларига 
бозорни ўрганиш, истиқболли режалар тўзиб чиқишда ижобий самара беради. Иқтисодий 
проғнозлашда «ақл ҳамласи» каби усуллардан кенг фойдаланилади. 
Умумлаштирилган усулда корхона фаолиятида бир бирига мос бўлган ѐки айрим 
белгилари бўйича ўзига хос хусусиятларга эга бўлган маълумотларни тўплаб таҳлил 
қилиниши тушунилади. Бундан ташқари уни комплекс ѐндошув деб атасак ҳам бўлади. Бу 
ерда ўрганишда барча томонларга эътибор берилади. 
Систеъм али ѐндошув усулидан корхонани бошқаришда ҳам фойдаланилади. Бу ерда 
кичик ва ўрта бизнес ривожланиши ва уни келгусида муваффақият қозонишини 


17 
таъминловчи омиллар маълум бир тартибга (системага) келтириб олинади ва шу асосда 
аниқ тадбирлар белгиланади. 
Саноат иқтисодиѐти ва менежменти курсининг ўрганиш қонуниятларини иккита 
асосий гуруҳга бўлиб олишимиз мумкин: 
- Макродоирадаги принциплар 
- Микродоирадаги принциплар 
Илмийлик принципи –корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини муваффақиятли 
бошқаришида иқтисодий қонунлар, фан ва техника тараққиѐти ютуқлари, табиат 
қонунларини чуқур ўрганган ҳолда қарорлар қабул қилишда намоѐн бўлади. 
Умумийлик –қабул қилинган қарорлар барча соҳалар, бўғинлар ва таъсисчилар учун 
ягоналигини билдиради. Бу ерда таъсисчилар таркибидан ва ҳолатидан қатъий назар 
корхона бош стратегияси ягона ҳисобланади. 
Режалилик – корхоналар хўжалик юритишининг асосий воситаси истиқболли режалар 
ҳисобланади. Бу ўз навбатида режалилик тамойили моҳиятини англатади. 
Мослашувчанлик -икки ва ундан ортиқ таъсисчилар манфаатлари мослиги ўз аксини 
топиши билан ифодаланилади. Корхона фаолиятини бошқаришда халқаро конвенция 
қонунларига итоат этиш, ички ва ташқи бозор талаблари асосида маҳсулотлар ишлаб 
чиқиш.
Мақсадлилик ва адреслилик принципи – бу кичик ва ўрта бизнес субъектлари ишлаб 
чиқариш фаолиятини маълум бир мақсад ва адресга қаратилганлигини англатади. Бундан 
ташқари ишсизликни чеклаш, ички бозорни тўлдириш мавжуд имкониятдан тўла 
фойдаланиш. 
Оперативлик принципи – бу корхона фаолиятини муваффақиятли бошқариш 
қарорларини ўз вақтида ва тез амалга оширилишини билдиради.
Самарадорлик тамойили – корхоналар ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини 
таъсисчилар молиявий ҳолатини барқарорлашуви йўлида олинган ижобий натижаларни 
ҳарактерлайди. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish