Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

4. Корхоналарни кооперациялашуви . 
Кооперациялаш деганда, саноат тажрибасида, ҳамжиҳатликда охирги маҳсулот 
чиқариш бўйича корхоналарнинг ишлаб чиқариш алоқалари тушунилади. Ишлаб чиқариш 
кооперациялашуви, бошқа маҳсулот жиҳозлари, машиналари учун алоҳида деталлар ва 
агрегатлар тайѐрлайдиган соҳа ва корхоналарнинг ихтисосланишигадан бевосита келиб 
чиқади. 
Кооперациялаш тармоғ ва ҳудудий тамойиллар бўйича амалга оширилади.
Тармоғ тамойили бўйича кооперациялаш тармоқ ичидаги ва тармоқларароға, ҳудудий 
эса туман ичидаги ва туманларароға бўлинади.
Кооператсилаш машиносозлик, озиқ-овқат, енгил, ѐғ очга ишлов бериш саноатларида 
жуда кенг тарқалган.
Кооперациялашганлик даражаси қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: 

корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таннархидаги кооперациялаш бўйича 
олинадиган бу бутловчи маҳсулотлар ва ярим тайѐр маҳсулотлар салмоғ и; 

корхонада четга чиқариш учун тайѐрланадиган ярим тайѐр маҳсулотларнинг 
умумий чиқарадиган маҳсулотлардаги салмоғи; 

шу корхона билан кооперациялашадиган корхона сони. 
2.4. Корхоналар фаолиятини лицензиялаш 


34 
Корхоналар фаолиятини айрим турлари давлат томонидан лицензиялаш (рухсатнома) 
орқали амалга оширилади. 
Жаҳон тажрибасида лицензия ихтиро, технология, технологик билим, ишлаб чиқариш 
сири, тажрибаси, савдо маркаси кабиларга берилади. 
Чет эллар амалиѐтида лицензиялар ҳуқуқий ҳарактери ва миқдорига қараб ҳар хил 
турларда ишлатилади. Улар маҳсус, маҳсус бўлмаган (оддий), тўла кабилар. Бу 
лицензиялар патентли ѐки патентсиз бўлади.
Жаҳон бозори амалиѐтида лицензиялар ва ноу-хау билан олди-сотди савдоси кенг 
тарқалган. Бундай ҳолларда лицензия, ихтиро, технология, технологик билим, ишлаб 
чиқариш тжрибаси, ишлаб чиқариш сири, савдо маркаси кабиларни (егаси) сотувчини 
(литсензиар) уларни сотиб олувчига (литсензиат) бирон бир даврга ишлатиш учун берилган 
рухсатнома сифатида тушунилади. Лицензияларни сотиш патентли ва патентсиз бўлиши 
мумкин. 
Патентли лицензия - лицензияни ишлатиш ҳуқуқини ноу-хаусиз беришни (―соф 
патент‖) билдиради. 
Патентли лицензия олиш уни ишлаб чиқаришга жорий қилишга қўшимча ҳаражатлар 
талаб қилади. Бу эса тижорат хавфини кучайтиради ва иқтисодий самарани камайтириши, 
технологик нуқтаи назардан амалга ошириши қийинчиликлар тўғдириш эҳтимоли кўпроқ. 
Шу сабабли амалиѐтда патентсиз (Лицензия ноу-хауси билан) лицензияни сотиб олишга 
кўпроқ интилинади. 
Лицензиялар ўз ҳарактери ва ишлатиш ҳуқуқининг ҳажмига қараб қуйидаги турларга 
ажратилади: 
Оддий - бундай лицензиялар литсензиарга (лицензия эгасига) ушбу ҳудудида битта 
лицензияни бир неча сотиб олувчиларга сотилиш ҳуқуқини беради; 
Маҳсус - сотиб олувчига лицензияни ишлатишни монапол ҳуқуқини беради. 
Тўла - литсензиатга лицензияни муддатига (патент ѐки ноу-хоуни) ишлтишга маҳсус 
ҳуқуқ беради. Лицензиялар билан савдо лицензия келишувлар (шартномалар) асосида 
амалга оширилади. Келишувлар Шартномалар)да фаолият лицензияланган тури; 
Лицензияни ишлатиш ҳарактери ва ҳуқуқи; ишлаб чиқариш соҳаси, доираси, ҳудудий 
чегараси; лицензияни ишлатиш муддати ва бошқа мажбуриятлар ўз аксини топади.
Лицензия - иқтисодиѐтнинг айрим соҳалари ѐки тармоқларида жиддий давлатшумул 
аҳамиятга эга бўлган соҳалар, тармоқлар, корхоналарга айрим маҳсулотларни яратиш, 
ишлаб чиқариш, сотиш, ташиш, сақлаш ва таъмирлаш каби ишларни амалга ошириш учун 
рухсатнома бериш тўғрисидаги ҳужжат. 
Лицензиялаш юқорида келтирилган жараѐнларни амалга оширишга рухсатнома бериш 
учун бажариладиган фаолият. 
Ўзбекистон Республикасида лицензиялаш жараѐни Ўзбекистон Республикасининг 
―Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида‖ги Қонуни, Вазирлар 
Маҳкамасининг 28 июн 2002 йилги 236-сонли фаолиятни айрим турларини лицензиялаш 
тўғрисидаги қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарори ва ҳукуматнинг 
бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш 
тўғрисида‖ги қонуннинг 3 моддасида лицензияга қуйидагича таъриф берилган. 
Лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ѐки жисмоний шахсга берилган, 
лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг 
лицензияланаѐтган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ). 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятнинг лицензияланиши мажбур 
бўлган соҳалари ва турларини, лицензияловчи органларни аниқлайди ва белгилайди. 
Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги турларга бўлинади. 


35 
Намунавий (оддий) лицензиялар турига чекланмаган доирадаги ҳуқуқий ва жисмоний 
шахсларга бериладиган лицензиялар киради. 
Якка тартибдаги лицензиялар жумласига ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга алоҳида 
талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензия эгаларига фаолиятнинг мазкур турини 
амалга оширишда мутлоқ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. 
Уларнинг миқдорий чекланиш меъѐри, амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ѐки ҳукумат 
томонидан белгиланадиган бошқа асосларга кўра белгиланади. 
Якка тартибдаги лицензияларни бериш асосан танлов (тендер) асосида амалга 
оширилади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236 сон қарорига биноан 
лицензияланиши шарт бўлган маҳсулотлар, фаолиятлар турлари ва фаолиятнинг айрим 
турларини лицензияловчи органлар тасдиқланган. 
Қурол-яроғ, ўқ-дориларини, ҳарбий-техникани, уларнинг эҳтиѐт қисмлари, портловчи 
ва заҳарли моддаларни, шифрловчи техникани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва 
реализация қилиш; кўприклар ва тонелларни, мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, 
қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш; ноширлик, нодавлат таълим 
муассасаларининг, диний таълим муассасаларининг, туризм фаолиятлари; этил спирти 
ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ҳоказолар лицензияланиши 
шарт. 
Лицензияловчи органларга Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Алоқа 
ва ахборотлаштириш агентлиги, Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги ва 
бошқалар киради. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish