Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Корхонани ташкил этиш тамойиллари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Корхонани ташкил этиш тамойиллари. 
 
Иқтисодиѐтнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши фаолият 
юритаѐтган корхоналардан ташқари, янги корхоналарни ташкил қилиш ва ишга 
туширишга таянади. Бундай қадам иқтисодий жиҳатдан мутоносибликка, ресурслар 
имконияти ва корхона маҳсулотларига бўлган талабга асосланади. 

Корхонани янги ташкил этишда қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинади. 

Корхонани ташкил қилиш фикрини пайдо бўлиши; 

Корхона таъсисчиларини танлаш; 

Ишлаб чиқарилиши мўлжалланаѐтган маҳсулотга бозордаги талабни ўрганиш; 

Корхона Низом жамғ армасини тузиш учун молиявий манбаларни аниқлаш; 

Корхона таъсис хужжатлари ва бизнес режасини тузиш; 

Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш; 

Муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайѐрлаш; 

Солиқ идоралари рўйхатидан ўтиш. 
Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунига асосан, корхона 
мулк эгаси ѐки у тайинлаган вакиллик идораси, меҳнат жамоаси ѐки таъсисчилар 
гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун қоидаларга асосан ташкил қилиниши 
мумкин. 
Шунингдек корхоналар агар корхона мулки эгаси ѐки у тайинлаган вакиллик 
идорасининг розилиги бўлса, фаолият бўлинмаларини, ушбу бўлинмаларнинг меҳнат 
жамоалари ташуббусига кўра, ажратиб чиқариш натижасида ҳам ташкил топиши мумкин.
Корхона қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда маҳсус давлат идораларида 
рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомига 
эга бўлади. Корхонани ташкил қилишдан ташқари, унинг молиявий барқарорлиги ва 
самарали фаолиятини таъминлаш, бозор муносабатлари ва рақобатчилик шароитларида 
муҳим ҳисобланади. Амалиѐтдан кўриниб турибдики, бу қоидаларга риоя қилмаслик
натижасида корхонани ташкил қилишга кетган барча ҳаракатлар ўзини оқламайди, ҳамда 
ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг микро ва макро иқтисодий кўрсаткичларига 
салбий таъсир кўрсатади, яъни молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган корхоналар энди 
ташкил қилинган ѐки фаолият юритаѐтганлигидан қатъий назар банкрот корханалар 
ҳисобланади.
Янги корхона ташкил қилишдан асосан қуйидаги мақсадлар кўзланади. 
Истеъмолчилар талаб қилаѐтган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни 
сотишдан фойда олиш; 
Ишлаб чиқаришга иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш ва шу орқали иш 
билан таъминлашдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш; 
Ишлаб чиқаришга мавжуд қўшимча ресурсларни жалб қилиш; 
Фан техеника ютуқларидан фойдаланган ҳолда янги саноат маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш; 
Якка тарзда ѐки ҳамкорлик фаолият юритиш учун кичик корхона ташкил қилувчи 
аҳолида фуқоролар ѐки шахслар гуруҳи аъзоларининг шахсий эҳтиѐжларини қондириш; 
Ишлаб чиқаришни муцаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда бозор муҳитини 
кенгайтириш. 


42 
Мулк шаклига кўра корхоналар қуйидаги турларга бўлинади: 

Жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар; 

Жамоа (ширкат) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб 
чиқариш кооперативлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатларга қарашли 
корхоналар диний ташкилотларнинг корхоналари ва жамоа мулкчилигининг 
бошқа шаклларига асосланган корхоналар; 

Давлат мулкига асосланган давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси 
давлат корхонаси вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар давлат 
корхонаси ва корхоналарнинг бошқа турлари; 

Мулкчиликнинг аралаш шаклига асосланган давлатлараро, қўшма ва турли 
мулк шаклларининг тўлиқ ѐки улуши иштирок этишига асосланган бошқа 
корхоналар
Мулкчилик шаклидан қатъий назар короналар ишловчилар сонига қараб ўрта ва йирик 
корхоналар жумласига киритилиши мумкин. Бундай корхоналарни ташкил этиш ва улар 
фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мақоми, рўйхатга олиш шартлари, шунингдек, 
корхоналарни бу турга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тартибга солинади. 
Корхоналарни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш корхона ҳақидаги қонуннинг 
«Ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби» қоидаларига асосан амалга оширилади. 
Корхоналарни амалдаги қонун талаблари асосида мулк эгалари, мулк эгалигига ваколатли 
шахслар, корхона, ташкилот ва меҳнат жамоалари ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, 
корхонани олдиндан ҳаракат қилган корхоналар таркибидан ажралиб чиқиши орқали ҳам 
ташкил этиш мумкин. Бу ерда меҳнат жамоаси ташаббуси фикри ва мулк эгаси ва унга 
ваколатли органлар розилиги зарур бўлади. 
―Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида‖ги қонуни ва бошқа қонун 
ҳужжатларида кўзда тутилган тартиб асосида корхона мулк эгаси (улар вакили) қарорига 
мувофиқ ѐки корхонани таъсис этувчилар гуруҳи ѐ бўлмаса алоҳида шахслар қарори билан 
барпо этилиши мумкин. Шу билан бир қаторда корхона ишлаб турган корхоналар, 
ташкилотлар таркибидан битта ѐки бир нечта таркибий бўлинмаларга ажралиб чиқиш 
натижасида белгиланган тартиб асосида ҳам ташкил этилиши мумкин. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида янги шакл ва турдаги корхоналарни ташкил 
қилиш ва уларни тез оѐққа туриб олиши учун кенг имкониятлар яратилди. Бунинг учун 
зарурий ҳуқуқий асос ишлаб чиқилди ва жорий этилди. 
Давлат бозор иқтисодиѐти самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида 
корхоналарни ҳуқуқий асосларини, айрим муҳим хизматларини адо этиш вазифаларини ўз 
зиммасига олди. Булар қаторига хусусий корхоналарга қонуний мақом бериш, хусусий 
мулк ҳуқуқларини белгилаш, шартномаларга риоя қилишни кафолатлашни таъминлаш бир 
томондан бўлса, иккинчи томондан, давлат қонуний ―ўйин қоидалари‖ни белгилайди. Бу 
қоидалар корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги 
муносабатларни тартибга солиб туради. Қонунлар асосида давлат иқтисодий 
муносабатларни тартибга солиш соҳасида ҳакамлик вазифасини ўз зиммасига олади, бу 
борада қонунбузарликка йўл қўймасликни олдини олади ѐки уларга нисбатан ўз 
ваколатлари чегарасида чоралар кўради, эркин ва тўғри рақобат учун шарт-шароитларни 
яратади, моддий-ашѐвий, молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг тенг 
имкониятларини таъминлайди ва бозорда монопол эгаликка йўл қўймайди. 
Корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва 
тугатилишининг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон 
Республикасининг ―Корхоналар тўғрисида‖, ―Кооперация тўғрисида‖, ―Тадбиркорлик 
тўғрисида‖, ―Ижара тўғрисида‖, ―Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида‖, 
―Тадбиркорликни кучайтириш ва рағбатлантириш тўғрисида‖, ―Ер тўғрисида‖, 


43 
―Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисда‖ги Қонунлар, 
ҳамда ―Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисидаги Низом‖, ―Ўзбекистон 
Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низом‖, ―Чет эл инвестициялари, халқаро 
бирлашмалар ва ташкилотлар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва бу 
корхоналарнинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисида‖ги Низом, ―Холдинглар ҳақидаги 
Низом‖, ―Молия-саноат гуруҳлари ҳақидаги Низом‖лар ва бошқа қонун ҳужжатлар билан 
белгиланган. 
Янги корхоналарни ташкил қилишнинг асосий мақсадлари, биринчидан, ижтимоий 
ишлаб чиқаришда банд бўлмаган кишиларнииг иш жойлари билан таъминлаш, яъни 
жамиятнинг ижтимоий муаммосини ҳал қилиш; иккинчидан, сиѐсий масалани ҳал қилиш 
бу эса қишлоқжойларда миллий ишчилар синфи вужудга келтиришда ўз аксини топади; ва 
ниҳоят учинчидан, иқтисодий масалаларни ечиш, халқ истеъмол товарларини ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш, уларни танқислигини камайтириш асосида аҳолининг моддий 
фаровонлигини оширишдан иборатдир. 
Корхонани барпо этиш ҳужжатларидан бири уни таъсис этиш шартномаси 
ҳисобланади. Бу ҳужжат ўз мазмунидан келиб чиқиб, келажакда корхонани ташкил 
этувчиларнинг ўзаро муносабатларининг қоидаларини белгилайди. Таъсис этиш 
шартномасида корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, фаолияти тури, мақсад ва 
вазифалари, жойлашиш ва ҳуқуқий адреси, устав капитали ҳажми ва унда таъсисчилар 
ҳиссаси, қатнашувчиларнинг ўз ҳиссасини бошқаларга бериш шарти, унинг бошқарув ва 
назорат органлари, фойдани тақсимлаш усул ва тартиблари, таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва 
бурчлари, таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа масалаларни ҳал қилиш 
тартибларини белгилайди. 
Таъсисчилар корхонани уставини ишлаб чиқади. Корхонанинг устави расмий ҳужжат 
ҳисобланади. Чунки уставда корхона билан давлат ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, 
молиявий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиниш қоидалари ўз аксини топади. 
Устав қонунлар, қоидалар ва Низомларга асосланган ҳолда тузилади. Уставни корхонани 
таъсис этувчилар тасдиқлайди. 
Уставни корхонани таъсис этиш шартномасидан фарқи, унда давлат билан корхона 
муносабатларининг тартиби белгиланса, иккинчисида, корхонани таъсис этувчиларнинг 
муносабатлари акс топади. ―Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида‖ги 
Қонуннинг 9 моддасида корхона уставида унинг номи, жойлашган манзили, фаолият тури 
ва мақсадлари, унинг бошқарув ва назорат органи, уларнинг ваколати, корхона мол-
мулкини ташкил этиш ва фойдани тақсимлаш тартиби, корхонани қайтадан ташкил этиш ва 
унинг фаолиятини тўхтатиш шартлари белгиланиши кўрсатилган. Уставга корхона 
фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган. Республикадаги қонунлар ва бошқа 
қонун ҳужжатларга зид бўлмаган ўзга қоидалар ҳам киритилиши мумкин. 
Корхона ўзи жойлашган ердаги маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари 
томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
тўғрисидаги маълумотлар ўн кун муддат ичида ягона давлат реестрига киритиш учун 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади. 
Корхона давлат рўйхатидан ўтиш учун маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идорасига 
юқорида келтирилган корхонани барпо этиш тўғрисидаги ҳужжатларни (ариза, таъсис этиш 
шартномаси, устави, бизнес режаси ва бошқаларни) тақдим этади. Маҳаллий ҳокимият ва 
бошқарув идораси ариза топширилган пайтдан 30 кун муддат ичида корхонани рўйхатдан 
ўтганлиги ѐки ўтмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. 
Корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб барпо этилган деб ҳисобланади ва 
ҳуқуқий шахс мақомини олади. Ушбу кундан бошлаб корхона хўжалик фаолиятини 
юритишни бошлаши мумкин бўлади. 
Корхоналар амалдаги қонунлар тартибига биноан ўз таркибида ҳуқуқий шахс 
мақомига эга бўлган шуъба корхоналар, филиаллар, ваколотхоналар, бўлимларни маҳаллий 


44 
ҳокимият ва бошқарув идоралари билан келишилган ҳолда ташкил қилиш ва уларни 
низомларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга. 
Корхонани рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қиланади: 
1.Корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза. 
2. Таъсис шартномаси ѐки корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги қарор. 
3. Корхона Низоми. 
4. Таъсис шартномаси ѐки корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган 
Низом жамғ армасининг камида 50% миқдоридаги қисми тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатлар. 
5. Давлат божини тўлаганлик ҳақида гувоҳнома. 
6. Монополияга қарши муассасанинг корхонани ташкил қилишга розилигини 
тасдиқловчи ҳужжат. 
7. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш қўмитаси ѐки 
унинг қуйи идоралари розилиги ҳақидаги ҳужжат. 
Корхона ўзининг қошида филиаллар ва «қиз» корхоналар очиш ҳуқуқларига эга. Бу 
ерда маҳаллий ҳокимият розилигини олиш мажбур ҳисобланади. 
Республика Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартиби бўйича шуғ улланаѐтган 
фаолият тури бўйича корхона лицензия олиши керак. 
Барча турдаги корхоналар ўз фаолиятларини ўзининг Низоми асосида олиб боради. 
Низом таъсисчи томонидан тасдиқланади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish