Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Рентабелликнинг иқтисодий мазмуни ва кўрсаткичлари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Рентабелликнинг иқтисодий мазмуни ва кўрсаткичлари 
Корхона фаолиятига объектив баҳо беришда, такрор ишлаб чиқариш жараѐнларининг 
айрим босқичларида ҳаражатлар билан натижаларни қиѐслашда маълум бир иқтисодий 
кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур бўлади. Улар қаторига рентабеллик кўрсаткичи ҳам 
киради. 
Рентабеллик - корхоналар тижорат ҳисоби фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги 
кўрсаткичларидан биридир. Фойдалалик ишлаб чиқариш фаолиятининг маълум муддати 
(йил, чорак0 давомида сердаромадлик (зарар келтирмаслик) хусусиятини англатади. У 
хўжалик фаолиятининг пировард натижаларини тўғри баҳолашга ва корхонадаги мавжуд 
ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий манфаатдорлигини йўлга қўйишга 
имкон бради. 


84 
Ишлаб чиқаришнинг интенсив ва самарали ривожланаѐтганлигига баҳо беришда 
рентаблликнинг бир қатор кўрсаткичларидан фойдаланилади, қайсиким, уларни 
ҳисоблашда фойданинг абсолют миқдори маълум бир базалар билан Таққосланади. 
Амалиѐтда тадбиркор ва инвецорни қизиқтирадиган рентабелликнинг қуйидаги 
кўрсаткичлари ҳисобланади: 
- хўжалик фаолиятини юритишга солинган активлар рентабллиги; 
- маҳсулотни сотиш рентабеллиги; 
- ўз капитали (маблағи) рентабеллиги; 
- ҳаражатлар рентабеллиги; 
- бир дона акция рентабеллиги. 
Корхона фаолиятини юритишга солинган активлар рентабеллиги (Арент) - бу соф 
фойданинг қўйилган барча маблағлар, яъни активларнинг 1 сўмига тўғри келадиган 
улушидир. У соф фойданинг (СФ) умумий актив (А)нинг ўртача йиллик суммасига нисбати 
кўринишид аниқланади: 
СФ 
Арент= ——— 
А 
Маҳсулотни сотиш рентабеллиги (С
рент
) - бу сотилган маҳсулот бирлигига тўғри 
келадиган фойда улушини, яъни сотилган маҳсулотнинг самарадорлик даражасини 
тавсифлайди. У ялпи фойда самарасининг (ЯФ) маҳсулот сотишдан тушган соф пул 
тушумига (Ц) нисбати кўринишида ҳисобланади: 
СФ 
Срент= ——— 
Ц 
Корхонанинг ўз капитали рентабеллиги (ЎК
рент
) - бу соф фойданинг корхона ўз 
капитали (маблағи) 1 сўмига тўғри келадиган улушидир. У соф фойданинг (СФ) корхона ўз 
капиталининг ўртача йиллик суммасига нисбати кўринишида аниқланади: 
СФ 
Ўк
рент
= ——— 
ЎК 
Ҳаражатлар рентабеллиги (Ҳаррент.) - бу корхона асосий ишлаб чиқариш 
фаолиятидан олинган фойданинг асосий ишлаб чиқариш ҳаражатлари (сотилган 
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, сотиш ҳаражатлари, маъмурий ҳаражатлар, асосий 
фаолиятнинг бошқа жараѐнларидан ҳаражатлар)даги (АИЧХ) улушини тавсифлайди. 
СФ 
Ҳаррент= ———— 
АИЧХ 
Акционерлик жамиятининг бир дона акцияси рентабеллиги (АК) - соф фойданинг 
корхона акциялари (АК) сонига нисбати кўринишида ҳисобланади. Бу кўрсаткич 
корхонанинг бозордаги фаоллигини тавсифлайди. 
СФ 
Акрент= ——— 
АК 


85 
рентабелликнинг барча кўрсаткичлари корхонанинг барқарорлигини аниқлашга, унинг 
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ва бозордаги рақобат бардошлигинпи кўтариш 
бўйича тадбирларни белгилашга хизмат қилади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish