Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Назорат учун саволлар
1. Асосий воситалар ҳақида тушунча ва уларни турланиши. 
2. Асосий воситаларни ҳисобга олиш шакллари. 
3. Асосий воситаларни баҳолаш усуллари. 
4. Асосий воситалар амортизацияси. 
5. Жисмоний ва маънавий эскириш. 
6. Жадаллаштирилган амортизация моҳияти. 
7. Жадаллаштирилган амортизация турлари. 
8. Жадаллаштирилган амортизация самараси. 
9. Корхона ишлаб чиқариш қуввати. 
10. Корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириш йўналишалири. 
11. Айланма фондлар ҳақида тушунча. 
12. Айланма фондлар таркиби. 
13. Айланма фондла фондлар тузилиши (структураси). 
14. Айланма фондлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари. 
15. Материал манбаларни иқтисод қилиш манбалари ва йўллари. 
16. Материал манбаларни иқтисод қилишнинг асосий йўналишлари. 
17. Айланма маблағ лар таркиби. 
18. Айланма маблағ лардан фойдаланиш кўрцкичлари. 
19. Айланма маблағ ларни айланишини тезлаштириш йўллари. 
20. Айланма маблағ ларни молиялаштириш манбалари. 
Таянч иборалар 
Асосий фондлар – корхона ишлаб чиқариш воситаларини бир қисми бўлиб, ишлаб 
чиқариш жараѐнида узоқ муддат иштирок этади, ўз натурал шаклини йўқотмай, ўз 
қийматини аста секинлик билан, қисман, фойдаланиш сари тайѐр маҳсулотга ўтказиб 
боради.
Жисмоний эскириши – асосий фондларнинг интенсив фойдаланиш ва табиат кучлари 
таъсирида иш қобилиятини йўқотиши. 
Маънавий эскириши – ишлаб чиқаришга яроқли бўлсада, ундан фойдаланишнинг 
иқтисодий жиҳатдан самарасизлилиги. Маънавий эскиришнинг асосий омили илмий-
техника тараққиѐти ва асосий воситалар ишлаб чиқарувчи соҳада меҳнат унумдорлигининг 
кэскин ортиши. 
Амортизация – ишлаб чиқариш жараѐнида тайѐр маҳсулот таркибига киритилган 
асосий фондларнинг эскиришини қоплаш қиймати. 


73 
Фонд қайтими – ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий фондлар ўртача йиллик 
қийматига нисбати. 
Ишлаб чиқариш қуввати – бу корхонага бириқтириб қўйилган меҳнат воситаларидан 
белгиланган ихтисослашувига ва иш тартибига мувофиқ тўла-тўкис фойдаланилганда бир 
йил (кун, смена)да ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг максимал даражаси. 
айланма фондлар- ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, уларнинг 
ашъѐвий элементлари меҳнат жараѐнида, асосий ишлаб чиқариш фондларидан фарқли 
равишда, ҳар бир ишлаб чиқариш жараѐнида иштироқ этадилар ва улар қиймати тўла ва 
бир вақтда тайѐр маҳсулотга ўтказиб боради. 
Ишлаб чиқариш захиралари-бу меҳнат предметларини, ишлаб чиқариш
жараѐнини ишга туширишга тайѐрлаш, улар хомашѐ, асосий ва қўшимча материаллар, 
ѐнилғ и, ѐқилги, сотиб олинадиган ярим тайѐр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, 
таралар ва тара материаллари, асосий фондларнинг жорий таъмирлаш учун эҳтиѐт
қисмлар ҳисобланади. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва шахсий тайѐрланган ярим тайѐр маҳсулотлар -
буларга меҳнат предметлари, ишлаб чиқариш жараѐнидаги материаллар, деталлар, 
ўзеллар ва буюмлар, ишлов бериш ѐки йиғиш жараѐнида бўлган ишлаб чиқаришни
бир хил ва бошқа сехлардаги тўла тугалланмаган ва кейинчалик ишлов беришни
талаб қилувчилар киради. 
Келгуси давр ҳаражатлари-янги турдаги маҳсулотларни лойиҳалаш, тайѐрлаш ва
ўзлаштириш, мутахассисларни ўқитиш ва тайѐрлаш, хоналарни ижарага олиш каби
ҳаражатлардан иборатдир. 
Айланма маблағ лар таркиби дейилганда уни ташкил этувчи элементлар йиғ индиси 
тушунилади. 
Шахсий маблағ лар деб - корхонанинг ихтиѐрида бўлган ва ўз фойдаси эвазига 
шакллантирилган маблағ ларга айтилади. 
Ёлланган (жалб этилган) маблағ ларга- банк кредити, кредиторлик қарзлари ва бошқа 
пассивлар киради . 
Айланма маблағ ларнинг меъѐрлари – корхонада товар моддий бойликларнинг энг 
кам заҳирасини билдиради ва заҳира кунлари, қисмлар заҳираси меъѐрлари, ҳисоб 
бирлигида тўғри келадиган сўм ва ҳоказоларда ҳисобланади. 
Айланма маблағ лар айланиши коэффициенти – реализация қилинган маҳсулот 
ҳажмини, корхона айланма маблағ лари ўртача йиллик қийматига нисбати. 
4- машқ 
Корхона 2000 йилда улгуржи нархда 360 минг сўмга асбоб-ускуналар сотиб олди, 
транспорт ва монтажга ҳаражатлар 14 минг сўмни ташкил этди. 2008 йилда ўтказилган 
инвентаризация чоғида асосий фондларни қайта баҳолаш ўтказилди ва асбоб 
ускуналарнинг нархи 325 минг сўм миқдорида белгиланди. Асбоб ускуналардан 
фойдаланиш даврида 500 минг сўм миқдорида амортизацион тўловлар йиғилди, капитал 
таъмирлашга ҳаражатлар эса 220 минг сўмни ташкил этди. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish