XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
42
ЎУК: 330.322.3
ТУРИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ВА
ФАОЛЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИНИ ЁРИТИШ МАСАЛАЛАРИ
Б.Д. Олланазаров, катта ўқитувчи, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада туристик хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион фаолиятнинг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти тадқиқ қилинган ҳамда инвестицион фаоллик тушунчасининг
муаллифлик таърифи асосланган.
Калит сўзлар: туристик хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция фаолияти, инвестицион
иқлим, инвестицион жозибадорлик, инвестицион салоҳият, инвестицион фаоллик.
Аннотация. В статье исследуется социально-экономическая сущность инвестиционной
деятельности в сфере туристических услуг и обосновывается авторская трактовка инвестиционной
активности.
Ключевые слова: инвестиционная деятельность в сфере туристических услуг,
инвестиционный климат, инвестиционная привлекательность, инвестиционный потенциал,
инвестиционная активность.
Abstract. In the article socio-economical essence of investment activity in tourism services was
analyzed together with author`s definition of investment activity.
Key words: investment activity in tourism services, investment climate, investment attractiveness,
investment potential, investment activity.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишида инвестицион жараёнлар рағбатлантирувчи таъсир
кўрсатгани ҳолда иқтисодиётнинг техник-технологик ҳолатини рақобатбардош даражада барқарор
сақлаб туриш, ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган инвестицион сиёсатни сифат жиҳатдан
ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш, инвестицион ва тадбиркорлик иқлимини, хусусан,
миллий иқтисодиётнинг устувор йўналиши бўлган туризм соҳасида тубдан яхшилашда алоҳида
аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “қайси давлат фаол инвестиция
сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. ...Инвестиция – бу
иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди”.
Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор
тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади [1].
Бугунги кунда дунё мамлакатлари туризм секторида инвестицион фаолликнинг аҳамиятини
етарли даражада юқори баҳолаган ҳолда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Натижада
соҳада инвестицион фаоллик ошиб бормоқда, жумладан, 2016 йилда дунё ЯИМдаги соҳанинг улуши
3,1 фоиз ёки 2,3 трлн.АҚШ долларини, билвосита ва бевосита бандларнинг харажатлари, соҳага
инвестицияларни инобатга олганда эса жаҳон ЯИМнинг 10,2 фоизи ёки 7,6 трлн. АҚШ долларини
ташкил этди [11]. Дарҳақиқат, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич янада кўпроқ ўсиши тахмин қилинмоқда.
Келтирилган маълумотларни кўрсатишича ҳозирги даврга келиб, тез ва қисқа муддатда катта
самара бераётган туризм жаҳон, жумладан Ўзбекистон хўжалигида етакчи тармоқларидан бирига
айланиб бораётган бўлсада, лекин, унинг инвестицион-инновациявий ривожланиши асосида соҳада
дунё ва ички туристик хизматлар бозорида рақобатбардошликни таъминлашга эришиш зарур. Айнан
шунинг учун ҳам рақобатбардошликнинг муҳим таянчи бўлган тадбиркорлик фаолиятининг туристик
хизматлар кўрсатиш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, соҳада инвестицион фаолликни ошириш
бўйича тадқиқотлар олиб боришга зарурат туғилмоқда.
Туристик хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция фаолияти ижтимоий самара ёки фойда олиш
мақсадида барча турдаги пул, моддий, интеллектуал ресурсларни туризм соҳасидаги тадбиркорлик ва
бизнес объектларига авваламбор мақсадли йўналтириш ва тартибга солиш, мувофиқлаштириш билан
боғлиқ турли ҳуқуқий-меъёрий, ташкилий ва молиявий фаолиятни назарда тутади.
Туризм соҳасидаги инвестицион жараён биринчи навбатда қуйидагиларга йўналтирилган
бўлиши лозим:
▪ туризмни инвестициялаш соҳа ривожидаги ички ва ташқи ҳудудий муҳитни қамраб олишига;
▪ мақсадли инвестициялар минтақада туризмни барқарор ривожлантириш мақсадларидан келиб
чиқадиган масалалар ечимига қаратилган бўлишига;
Do'stlaringiz bilan baham: |