XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
43
▪ ташқи алоқаларни бошқариш ва уларнинг фаоллаштирилишига, мамлакат миқёсида ва
ташқаридан жалб қилинадиган инвестицион ресурсларнинг манбаларини излашга муҳим эътибор
қаратилишига;
▪ тизим сифатида туризм унсурлари бир-бирига юқори даражада боғлиқ бўлганлиги туфайли,
инвестициялар алоҳида-алоҳида эмас, мажмуавий шаклда бўлиши ва туризм инфратузилмасининг
барча зарурий унсурларини қамраб олишига;
▪ объектив ва субъектив омилларга кўра инвестицион жараёнларда узлуксизлик
таъминланишига;
▪ инвестициялар синергетик самара берадиган унсурларга ва уларнинг ҳусусиятларига
қаратилган бўлиши лозим.[2]
Туристик хизматлар соҳасида юқори самарадорликка эришиш маданият ва транспорт,
хавфсизлик ва халқаро алоқалар, экология ва аҳоли бандлиги, меҳмонхона хўжалиги ва санатория-
курорт мажмуалари каби ҳамкор ва яқин соҳалар манфаатлари уйғунлигини эътиборга олган ҳолда бу
соҳалар билан бевосита ҳамкорликдаги фаолиятини ривожлантиришни талаб қилади. Бундай
мультипликатив самара туфайли туризм мажмуаси аҳоли турмуш даражаси ошишига ва ҳудудлардаги
ижтимоий-иқтисодий, экологик ва демографик муаммоларнинг уйғунликда ечилишига имкон беради.
Шуни таъкидлаш лозимки, туризм соҳасида, туризм тадбиркорлик фаолиятининг истиқболли
ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик тури деб эълон қилинган минтақаларда унинг юқори
инвестицион фаоллиги қайд қилинади.
Тармоққа ёки минтақага инвестицияларни жалб қилиш бевосита мавжуд инвестицион фаоллик
билан боғлиқ эканлигини инобатга олган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш мазкур
тадқиқот ишида ўзига хос аҳамият касб этади. Бугунги кунда инвестицион фаолият масалаларига
бағишланган илмий-тадқиқот ишларида “инвестицион фаоллик” тушунчасига турли хил ёндашувлар
мавжудлиги ушбу тушунчани шарҳлаш билан боғлиқ қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки,
тадқиқотчи олимлар ўз ёндашувларидан келиб чиққан ҳолда ушбу тушунчани шарҳлашга ҳаракат
қилиши турли хил шарҳлар вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш ва мақсадга эришиш учун мавжуд ёндашувлар доирасида
якуний натижалари билан фарқланувчи бир қатор нуқтаи-назарларга эътибор қаратиб ўтилиши
мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, Е.А.Казакевичнинг фикрига кўра, инвестицион фаоллик - бу ўз молиявий
имкониятлари ва ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятларининг йиғиндисидир[3],
Россия Федерацияси иқтисодий ривожлантириш вазирлиги ва РФА ишлаб чиқариш кучларини
ўрганиш бўйича Қўмитасининг муаллифлик жамоаси - И.И.Ройзман, А.Г.Шахназаров ва
И.В.Гришиналарнинг изоҳлари бўйича минтақа инвестицион фаоллиги - минтақа асосий капиталига
жалб қилинадиган инвестиция ҳажмлари ва суръатлари билан тавсифланадиган, минтақада
инвестицион фаолиятни ривожлантириш ва интенсивлигидир[4] деб таъриф берилган.
Д.В.Соколовнинг фикрига кўра, инвестицион фаоллик – инвестицион ресурсларнинг ҳажми,
ўсиш суръатлари ва фойдаланиш самарадорлигидир [5], Л.Г. Паштованинг фикрига кўра эса,
инвестицион фаоллик – бу инвестициялар кўлами ва таркибининг динамикаси [6] каби таърифланади.
Р.Н.Зарипова томонидан келтирилган таърифга кўра, инвестицион фаоллик – бу минтақаларда
мавжуд бўлган инвестицион ресурсларни замон ва маконда аниқлаш ва самарали қайта тақсимлаш,
минтақанинг функционал йўналтирилганлиги билан, минтақа учун ўзига хос бўлган ривожланиш
шарт-шароитлари ва омилларини ҳисобга олган ҳолда инвестицион жараёнлар интенсивлиги даражаси
тавсифи сифатида аниқланади [7].
П.В.Аманитиди томонидан келтирилган шарҳга кўра инвестицион фаоллик - субъектнинг
инвестицион асослари маконини, унинг манфаат-ларини, инвестицион ғоясини амалга ошириш учун
бошланадиган ҳаракатлар сифатида ифодаланади [8].
С.В.Раевский, А.Г.Третьяковлар томонидан келтирилган таърифга кўра, минтақа инвестицион
фаоллиги – минтақада асосий капиталга инвестициялар кўринишида инвестицион фаолиятнинг реал
ривожи сифатида талқин қилинади. Инвестицион фаолликнинг ижтимоий моҳиятини
инвестицияларнинг таркиби, йўналтирилганлиги, устунликка эга бўлган миллий лойиҳаларни амалга
оширишда иқтисодиётнинг объектив эҳтиёжларига қанчалик даражада жавоб бериши билан
аниқлайдилар [9].
Л.Н.Салимовнинг фикрига кўра, инвестицион фаоллик – бу инвестицион фаолият
ўзгарувчанлигининг даражасидир. У маълум даражада инвестицион таваккалчиликлар даражасини
ҳисобга олган ҳолда мавжуд салоҳиятнинг ҳақиқий амалга оширилиши[10], инвестицион салоҳият эса
– инвестицион фаолиятни жадаллаштиришнинг объектив асоси сифатида таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |