XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
39 Business Strategy (Elsevier), Family Business Review (Sage) ва Journal of Family Business Management
(Emerald). Шунингдек, университетларда оилавий бизнесга ихтисослашган кафедралар сони ортмоқда
ва 40 та мамлакатдан 200 дан ортиқ аъзоларига эга бўлган халқаро оилавий тадбиркорлик тадқиқотлари
академияси (International Family Enterprise Research Academy (IFERA)) фаолият юритмоқда [2].
Мазкур тадқиқотда 2000-2017 йилларда нашр этилган оилавий бизнесга оид адабиётларни
ўрганиш асосида оилавий тадбиркорликни тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин бўлган энг самарали
усуллар ҳақида тавсиялар бериш мақсад қилиб белгиланди. Бу борада бизни контент-таҳлилимиз
қуйидаги жихатларни қамраб олади: тадқиқот услуби, қўлланилган назария, маълумотлар таҳлили ва
ишлатилган статистик инструментлар.
Ушбу соҳадаги айрим хорижий тадқиқотлар оилавий бизнес тушунчасини тадқиқ қилиш, унинг
оилавий бўлмаган бизнес билан фарқли жиҳатларини очиб беришга қаратилган. Бир қатор муаллифлар
оилавий фирмаларнинг ўзига хос бозор стратегияларини ҳисобга олиб ёндошади. Шунингдек, баъзи
тадқиқотлар оилавий бизнесда бошқарув, роллар тақсимоти ва ахлоқий қадриятларини ўрганишга
қаратилган [3-10]. Мазкур ишларни оилавий тадбиркорлик соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ичида
муҳим йўналишлар сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Агар оилавий тадбиркорлик соҳасидаги тадқиқотларда қўлланилган назарияларни йирик
назарияларга ажратсак, унда ижтимоий фанларда кенг қўлланиладиган институционал [11] ва
ижтимоий соҳа иқтисодиёти назарияларидан [12] кенг фойдаланилган. Шунингдек, бу соҳадаги
тадқиқотларда ресурслар, бошқарув ва ижтимоий капитал назариялари каби фундаментал назариялар
ҳам кенг қўлланилмоқда.
Бу борада хусусий характердаги назариялар ҳам мавжуд. Жумладан, агентлик назарияси
оилавий бизнесни тадқиқ этишда кенг фойдаланиладиган назария сифатида эътироф этилади. Бу
назарияга кўра, оилавий бизнес эгаси (мулкдор) ва менежери ўртасидаги муносабатлар чегарасини
таснифлашда[13] агентлик муносабатлари назариясидан [14] фойдаланилган. Оилавий бизнесни
тадқиқ этишда “оила занжири” назарияси [15], 2000 йилдан буён тадқиқотда қўлланилаётган барқарор
оилавий бизнес назарияси [16] шулар жумласидандир. Бундан ташқари, оила ва бизнес тизимларининг
ўзаро муносабатидаги турли стратегияларни ва оилавий бизнеснинг бошқа турдаги бизнесдан фарқ
қилувчи асосий устуворликларини тушунтиришга ёрдам берадиган янги назариялар [17] ҳам пайдо
бўлди.
Credit Suisse (CS) оилавий бизнесни кенг миқёсда ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказди. Унинг
натижасида 35 та мамлакатдан 920 та йирик оилавий корхоналар рейтинги тузилди. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, рўйхатнинг деярли учдан икки қисмини (64%) Осиё давлатлари ташкил қилади.
Буларнинг аксарияти ривожланаётган Осиё давлатларига тўғри келади. Ушбу рўйхатда акциялари
молиявий бозорларда сотилаётган ва капиталлашуви 1 млрд доллардан ошган, ҳамда 20 фоиз
акциялари оилаларга тегишли бўлган компаниялар жой олган.
Credit Suisse тадқиқоти натижаларига кўра "ривожланаётган молия бозорларида кўп ҳолатларда
мулкка қисман эгаликни кузатиш мумкин". Чунки кўпгина оилалар вақт ўтиши билан ўз улушларини
сотган. Маълумотларга кўра, оилавий компания асосчиларининг фақат учдан бир қисми ўз бизнесини
оиласининг иккинчи авлодига, 12 фоизи учинчи ва 3 фоизи эса тўртинчи авлодига ўтказган [18].
Қуйидаги жадвалда дунёдаги энг йирик ва машхур 15 та оилавий корхоналар рўйхати
келтирилган (1-Жадвал).
Юқоридаги мулохазалардан кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорликни тадқиқ қилиш анча
мураккаб ва кўп қиррали жараён экан. Унинг мураккаблиги шундаки, унда бизнесни юритиш билан
бирга оилавий муносабатлар уйғунлигини таъминлаш ҳам муҳимдир. Чунки оилавий
муносабатлардаги турли низолар бизнеснинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Оиладаги соғлом
ижтимоий-психологик муҳит бизнеснинг муваффақиятини таъминлашга хизмат қилади. Шу ўринда,
шуни айтиш жоизки, Credit Suisse тадқиқоти натижаларига кўра, баъзи компаниялар бирорта ҳам авлод
томонидан назорат қилинмайди. Бунинг асосий сабаби эса қариндошлар ўртасидаги зиддиятлар ва
оилавий муаммолар деб кўрсатилади. Масаланинг бу жиҳатини ўрганишга оид тадқиқотларни ҳали
етарли деб бўлмайди.
Оилавий тадбиркорликни тадқиқ этишнинг турли назарий ёндошувларини ўрганиш асосида,
уларни қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин:
➢
оилавий тадбиркорликнинг узлуксизлиги (авлоддан авлодга ўтиши) нуқтаи-назаридан
ёндошувлар;
➢
оилавий тадбиркорликнинг мулкка эгалик ва бошқарув нуқтаи-назаридан таснифланиши
бўйича ёндошувлар (оиладаги ролларни тақсимлаш) ва б.
Келтириб ўтилган назарий қарашлар оилавий тадбиркорлик фаолиятида роллар тақсимоти ёки
ваколатларнинг аниқ чегарасини етарлича акс эттирмайди. Бу эса оилавий тадбиркорлик фаолиятида