Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/148
Sana24.02.2022
Hajmi2,98 Mb.
#191574
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148
Bog'liq
maxsus axb

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON 
44
Келтирилган таърифлардаги турли ёндашувлар таҳлил натижалари тегишли хулосалар 
чиқаришга имкон беради:

минтақа инвестицион иқлими, субъектив жиҳатдан минтақа инвестицион фаоллигини ва 
объектив жиҳатдан минтақа инвестицион жозибадорлигини ташкил этувчиларидан иборат 
ҳисобланади; 

инвестицион фаоллик инвестицион салоҳият янгиланишининг муҳим омили бўлиб, инвестицион 
фаоллик ва минтақа
инвестицион жозибадорлиги бир-бирига боғлиқ натижа ҳисобланади; 
- инвестицион фаоллик инвестицион фаолият миқёсларининг кенгайишида ва янги соҳаларнинг 
юзага келишида, унинг натижадорлигини ошишида намоён бўлади; 
- инвестицион фаоллик нафақат минтақа асосий капиталига инвестициялар жалб қилиш 
интенсивлигига, балки “инвестицион фаолият” тизимининг натижавий параметрларига ҳам 
боғлиқликда тавсифланади; 
- инвестицион фаолликка эришишда инвестицияларнинг ҳудудлар ва мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантиришнинг стратегик векторларига ва минтақанинг башорат қилинаётган рақобат 
устунликларига мослиги ҳам, инвестицион фаолиятнинг натижалари ҳам жиддий аҳамиятга эга 
бўлади; 
- инвестицион фаолиятнинг ҳар қандай натижалари инвесторлар ва иқтисодиётнинг турли 
секторлари ташкилотлари ва мулкчилик шаклларини ўз ичига оладиган реципиентларнинг 
ҳамжиҳатликдаги ҳаракатини акс эттиради. 
Бу ёндашувлар таҳлили, шу билан бирга, яна бизнинг фикримизча минтақа бошқарув 
органлари, унинг асосий қизиқишлари доирасида бўлган иқтисодий фаолиятнинг турли шакллари ва 
объектларига инвестицияларни молиялаштиришда ҳам, инвестицияларни жалб қилиш ва улардан 
самарали фойдаланиш учун қулай шароитларни шакллантириш ва ривожлантиришда ҳам муҳим 
ролини, инвестицион фаолликни амалга ошириш объекти сифатида минтақа асосий капиталига 
инвестициялар билан биргаликда, хусусан, инсон капиталига инвестицияларни ҳам эътиборга олишни, 
мамлакат минтақаларининг бошқарув органлари томонидан самарали (“proactive”) бошқарув 
режимида амалга ошириладиган инвестицион фаолият ва инвестицион фаолликнинг эришилган 
даражасини ва истиқболини намоён қилишни таъминлайдиган ривожлантириш учун янги 
имкониятларни жалб қилиш ва фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирларни ифодалаши лозим. 
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда инвестицион фаоллик тушунчасининг 
моҳиятини очиб берувчи қуйидаги назарий ҳолатларни келтириб ўтамиз: 
- инвестицион фаоллик турли даражалардаги омиллар таъсири остида ўзгаради ва мамлакатнинг 
маълум бир ҳудудига хос бўлган объектив характеристика сифатида намоён бўлади; 
- инвестицион фаоллик инвестицияларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш, мамлакат 
минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшиловчи натижаларга эришиш жараёнларини 
қамраб оладиган инвестицион фаолиятнинг тизимли характеристикаси ҳисобланади; 
- инвестицион фаоллик бозор, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, ички хўжалик 
бошқаруви механизмлари таъсири остида шаклланади; 
- инвестицион фаоллик иқтисодий категория сифатида инвестициялар таркибининг ўсиши ва 
такомиллашишини, улар сарф қилинадиган истиқболли соҳаларнинг кенгайишини таъминлайди; 
- мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизими муҳим параметрларининг инвестицион фаолият 
асосида яхшиланишини таъминловчи, иқтисодий-ташкилий муносабатлар йиғиндисини ўзида 
ифодалайди; 
- минтақа иқтисодий фаоллигининг шаклланиши ва ошишини ифодаловчи муносабатлар 
субъектлари: турли даражадаги бошқарув органлари, минтақа ижтимоий-иқтисодий тизимининг турли 
секторлари ва соҳаларининг ташкилотлари, инвестицияларнинг реципиентлари ва уларнинг 
интеграциялашган тузилмалари ҳисобланади. 
Амалга оширилган тахрир назарий ва амалий жиҳатдан “инвестицион фаоллик” тушунчаси 
моҳиятининг қанчалик кўп қиррали ва мураккаб иқтисодий категория эканлигини кўрсатади. Шу билан 
бирга барча кўриб чиқилган, инвестицион фаолликнинг ўзига хос ҳусусиятларини акс эттирувчи 
тавсифлар ўзаро чамбарчас боғланганлиги ва бу категориянинг иқтисодий моҳиятини аниқлашда эса 
уларни бир бутунлигича акс эттиришни тақозо қилади.
Бундан келиб чиққан ҳолда “инвестицион фаоллик” тушунчасига қуйидагича умумий таъриф 
бериш мумкин: 

Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish