XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
49
босқичининг йил санаси мил. авв. 1200-1050 йиллар билан, Бўстон босқичи эса мил. авв. 1050-900
йиллар билан белгиланади [26, 16-17 б.].
Т.Ш. Ширинов ва В.И. Ионесовлар ўз тадқиқотларида Сополли маданияти босқичларини
Жарқўтон I, II, III, IV тарзда саналашни таклиф этганлар [6, 84-92 б; 13.].
Кейинги йилларда Жарқўтон ёдгорлигида илмий тадқиқотлар олиб борган Германия
Археология институтининг олимлари Кай Каниут ва Майк Тойферлар Сополли маданиятининг
амалдаги тараққиёт босқичларини қабул қилсалар-да, Жарқўтон босқичидан сўнг Кўзали эмас, балки
Мўлали босқичи мавжуд бўлган деб ҳисоблайдилар [46, 89-115 б.].
Бу таклиф тадқиқотчилар томонидан қабул қилинмади Н.А. Аванесованинг Германияда чоп
этилган мақоласи шу мавзуга бағишланган бўлиб, унда немис олимларининг хато ва камчиликлари
кўрсатиб берилган [43, 61-89 б.]. Н.М. Виноградова томонидан ҳам чоп этилган илмий ишда немис
олимларининг фикрлари асоссиз эканлиги таъкидланган [47.].
А.А. Асқаров ва Ш.Б. Шайдуллаевлар радиокарбон ва ашёвий далиллар асосида Сополли
маданиятининг хронологик доирасини мил.ав. III минг йилликнинг сўнгги чораги ва XIV асрлар билан
даврлаштириш таклифи билан чиқадилар [7, 36-45 б; 40, 16 б.].
Сўнгги йилларда Жарқўтондан топилган ноёб аҳамиятга эга бўлган топилмалар, маданий
қатламлар ҳажми ҳамда С-14 таҳлилларига асосланиб, Сополли маданияти ва унинг босқичлари
хронологиясини 350-400 йилгача қадимийлаштирилди, яъни Сополли босқичи санасини мил. авв.
2150-1900 йилларга, сўнгги Бўстон босқичини эса, 1400-1300 йиллар билан белгиланди [7, 36-47 б.].
Сополли маданияти ёдгорликларида олиб борилган кўп йиллик археологик изланишларда
асосий эътибор Амударёнинг юқори ҳавзаларида Қадимги Шарқ цивилизациясининг маҳаллий
Бақтрия ўчоғини шаклланиши ва ривожланиш босқичларини кузатишга, илк шаҳарсозлик маданияти
ва унинг негизида илк давлатчилик тизимининг пайдо бўлиш муаммосини ўрганишга қаратилган.
Ўзбекистон-Германия қўшма археологик экспедицияси аъзолари 1998-2003-йиллар мобайнида
Жарқўтон “арк”ининг жанубий қисмида тадқиқотлар олиб бордилар, натижада кўп хоналардан иборат
катта патриархал оила яшаган уй ўрни ва оловга топиниш ўчоқлари ҳусусида янги маълумотлар
тўпланди. Кўп хонадан иборат катта патриархал оилага тегишли уйнинг ҳовлиси, тошдан ясалган
йўлакчалари, туташ яшаш хоналари очиб ўрганилди. Бу ерда қўлга киритилган материалларнинг
таҳлили уйнинг икки қурилиш даврига тегишли эканлигини кўрсатди. Ҳовли ва йўлакчалар ҳар икки
даврда ҳам фаолият кўрсатган. Топиниш жойлари – оташгоҳлар айлана шаклида бўлиб, улар ичида кул
қатламлари мавжудлиги кузатилди. Оташгоҳлар хона полларидан 40-50 см баландликда махсус супа
устига қурилган. Уйнинг шимолий томонидаги ҳовлида Жарқўтон босқичига оид иккита ёнма-ён
жойлашган икки ярусли сопол пиширишга мўлжалланган хумдонлар борлиги аниқланди [25, 42-47 б.].
Сополли маданиятининг турли босқичларига оид 10 та оловга топиниш оташгоҳлари
аниқланган бўлиб, уларнинг 8 таси Жарқўтон олов ибодатхонасида, 2 таси эса “арк”да аниқланган [5,
15 б; 6, 66-67 б; 41,70-78 б.]. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, энеолит ва илк бронза даврида махсус,
яъни оилавий топиниш оташгоҳлари бўлган бўлса-да, айни вактда Жарқўтон материалларига
асосланиб оилавий ва жамоа тарзда оловга топиниш амаллари бўлганлиги таъкидланган [27, 59-68 б;
28, 6-8 б; 41, 77 б.].
Жарқўтон ёдгорлигидан топилган оташгоҳларни Т.Ш. Ширинов режасига кўра айлана ва
квадрат шаклларга ажратиб, вазифаси, тарқалиш географияси ва хронологияси тўғрисида атрофлича
маълумот берган [41,70-78 б.].
Аркнинг умумий майдони 3 гектар бўлиб, Т.Ш. Ширинов ўтказган тадкикотларга кўра, атрофи 1,20-
1,50 метр қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган. Ички кисми эса кичик тепаликлар
мажмуасидан иборат (1-расм).
Кейинги йилларда аркда олиб борилган археологик тадқиқотларда оловга топиниш ўчоқлари
борасида янги материаллар қўлга киритилди. Мақолада Жарқўтон ёдгорлигида биринчи маротаба очиб
ўрганилган қўш оловхонали оловга топиниш ўчоғининг шакли, ўлчами, функцияси, тарқалиш
географияси тўғрисида янги маълумотларга таянилган ҳолда баъзи бир мулоҳазаларни билдириб
ўтмоқчимиз.
Сўнгги йилларда аркнинг жанубий кисмида олиб борилган тадкикотлар натижасида катта
патриархал оила яшаган кўп хонали уй ўрни очилди (2-расм). Қазишма давомида уйнинг ховлиси,
тошдан терилган ховли йўлакчалари, ховлига туташган яшаш хоналари ўрганилди. Ушбу уй Сополли
маданиятининг Жарқўтон босқичини иккита қурилиш даврига оидлиги аниқланди. Ховли ва
йўлакчалар хар икки даврда ҳам фаолият кўрсатган. Ушбу кўп хонали уйнинг 8-хонасида қўш
Do'stlaringiz bilan baham: |