Ключевые слова: Средняя Азия, Древняя Бактрия, Южный Туркменистан, Южный
Таджикистан, неолит, энеолит, Джейтун, Манжуклитепа, Чопонтепа, Геоксюр, Алтындепе,
Сапалли, Джаркутан, Кузали, Мулали, Бустон, Тиллабулак, Дашлы, Гонурдепе, Тоголок, Келлели,
алтарь, кремация, огонь, очаг, храм.
Abstract. This article is devoted to a brief summary of the results of archaeological research of the
culture Sapalli and mainly to the interpretation of the newly discovered two-chamber fire-worshiping hearth.
The issues of appearance, stages of development, functional values, chronology, geography of distribution,
comparative analyzes with similar findings from other cultures of the Chalcolithic and Bronze ages were
examined in details. The traditional existence of two-chamber fire-worshiping hearths of the Chalcolithic
period in the Bronze Age was substantiated scientifically.
Key words: Central Asia, Ancient Bactria, Southern Turkmenistan, Southern Tajikistan, Neolithic,
Chalcolithic period, Dzheitun, Manzhuklitepa, Chopontepa, Geoksyur, Altyndepe, Sapalli, Jarkutan, Kuzali,
Mulali, Buston, Tillabulak, Dashly, Gonurdephereberesee, cremation, fire, hearth, temple.
Жарқўтон илк шаҳар харобаси Сополли маданиятининг энг йирик ёдгорлиги бўлиб, унинг
умумий майдони 100 гектардан ошиқроқ, у 1973 йилда топилган [3, 4 б.]. Ёдгорлик Шеробод
туманининг Бўстонсой қуруқ сув ўзанининг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, у асосан “қалъа”,
шахристондан ва катта майдонли қабристондан ташкил топган [1, 6 б.]. Сополли маданияти
ёдгорликларида кўп йиллар илмий изланишлар олиб борган А.А. Асқаров Жарқўтон Қадимги Шарқ
цивилизациясига хос илк деҳқончилик маданияти ёдгорлиги, деб илк изоҳни берган бўлса [1.],
ёдгорликда кейинги йилларда олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида Жарқўтонни илк шаҳар
сифатида изоҳлаб кўрсатади [6]. Ёдгорлик аркининг марказий қисмида, кўлами 25х25 метр майдонда
олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида диаметри 0,90 метрдан 4 метргача келадиган 16 та ўралар
жойлашганлиги қайд қилинди. Бу ўралар Сополли маданиятининг турли босқичларига оид бўлиб,
бештаси Жарқўтон, учтаси Кўзали, учтаси Мўлали ва Бўстон босқичларига оид бўлса, бештаси Кучук
I даврларига оид эканлиги тасдиқланган [40, 22 б.].
Кейинги йилларда ёдгорликни аркида Ўзбекистон-Франция халқаро экспедицияси кенг
кўламда археологик тадқиқотлар олиб бориб, бу ерда турли босқичларга оид ўралар билан бирга ярим
ертўлалар [23, 203-213 б; 24, 19-23 б; 44, 31-51 б; 45, 207-236 б.] ва илк темир даврига оид хом ғиштдан
терилган девор қолдиғи борлиги аниқланди [23, 206 б.].
А.А. Асқаров ушбу маданиятнинг хронологияси, қурилишлари, қабрларининг жойлашуви,
маданий қатламларнинг стратиграфияси, моддий маданият ашёлари динамикаси асосида уни уч
босқичга, яъни Сополли, Жарқўтон ва Мўлалилардан иборат эканлигини таъкидлаб ўтган [1, 90-102б;
3, 39-42 б.]. Уларнинг даврий санаси (Сополли босқичи:1700-1500 йй, Жарқўтон босқичи: 1500-1350
йй, Мўлали босқичи:1350-1000 йй) аниқланган.
Жарқўтон 4а қабристонида амалга оширилган тадқиқотларга кўра 719 та қабр очиб ўрганилган
ва Сополли маданиятининг тараққиётида Кўзали босқичи ҳам мавжуд бўлганлигини ва уни йил санаси
мил. авв. 1350-1200 йиллар билан белгиланишини асослаб берган бўлса-да, ушбу босқич моддий
маданиятининг шаклланишида Хараппа маданиятининг ўрни кўрсатиб берилган [4, 21-72 б.].
Жарқўтон ёдгорлиги ҳудудини ўзлаштирилишининг тарихий ва хронологик кетма-кетлигини ўрганиб,
Сополли маданияти учун якунловчи Бўстон босқичи таклиф қилинган [26, 12-14 б.].Унга кўра, Мўлали
Do'stlaringiz bilan baham: |