XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
32
Аннотация. В данной статье исследовано правовые основы развития малого бизнеса и
частного предпринимательства в сельском хозяйстве Узбекистана и рекомендовано рассмотреть их
разделяя на пять этапов.
Ключевые слова: малый бизнес, частное предпринимательство, сельское хозяйство,
фермерское хозяйство, дехканское хозяйство, ширкатная ферма.
Abstract. In this paper the legal basis of the development of small businesses and private
entrepreneurship the agriculture of Uzbekistan was analyzed and recommendations were worked out to
consider them in five stages.
Key words: small business, private entrepreneurship, agriculture, farming, land worker (dehqan),
shirkat farm.
Иқтисодий ислоҳотларни самарали ҳамда тўлиқ амалга оширилиши бевосита яратилган ҳуқуқий
асоснинг шаклланганлиги ҳамда унинг мукамаллигига боғлиқ бўлиб, бугунги кунда иқтисодиётимиз
локомотиви ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик(КБХТ)ни ривожланишини
таъминлаш амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг бошланғич ва таянч нуқтаси ҳисобланади.
Бу эса ўз навбатида КБХТни ривожлантиришни Ўзбекистон Республикаси ривожланиш
стратегиясининг энг юқори устиворликка эга бўлган соҳаларидан бирига айлантирди. КБХТ мамлакат
ривожланишининг ижтимоий хусусиятлари ҳамда унинг кескин ва радикал ўзгаришлардан қочишида
макроиқтисодий сиёсатнинг асоси сифатида майдонга чиқади [2].
Мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларни дастлабки босқичидан КБХТни
қўллаб-қувватлаш, унинг ривожланиши учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш, уларни эркин
фаолият юритишини таъминлаш учун керакли шарт-шароитларни яратиш иқтисодий ислоҳотларнинг
туб негизи сифатида қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов мамлакатимизда
амалга оширилган исолоҳотларни биринчи босқичи якунлари бўйича хулоса қилган ҳолда “Иқтисодий
ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий негизини
яратишдан иборатдир. Аввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик – зарур ҳуқуқий
омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб,
ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг
кафолатини амалда яратиб бўлмайди” [1] деб таъкидлаб ўтадилар.
Мазкур тадқиқотда қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги роли ва аҳамиятини инобатга олган
ҳолда соҳада КБХТни риовжлантиришнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш масаласи қараб
чиқилади. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар негизи 1989 йилдан бошланган деб ҳисоблаш
мумкин, бу даврга келиб ҳозирда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги сифатида таърифланадиган ва
қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 63.6 фоизини етиштириб бераётган шахсий ёрдамчи хўжаликлар,
колхоз ва совхозларга нисбатан анча самарали эканлигини намоён қилиб бўлган эди. Натижада шахсий
томорқа ер майдони колхозларда 0.16 гектардан, совхозларда эса 0.08 гектардан 0.25 гектарга
оширилди ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг умумий майдони 250 минг гектардан 400 минг гектарга
кўпайди [3].
Қишлоқ хўжалигида КБХТни ривожлантириш бўйича қатор қонун, қарор ва фармонлар қабул
қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори шулар жумласидан бўлиб, унда мавжуд жами 1019 та хўжаликнинг
197 тасини 1993 йил 1 апрелгача, 503 тасини 1994 йил 1 январгача мулкчиликнинг бошқа шаклларига
айлантириш белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат
хўжалиги) тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, 2006 йил 24 августдаги “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги [4] Қонунларини қабул қилиниши соҳада КБХТни ривожланишини таъминлашнинг
ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар янги босқич, фермерлик
ҳаракатини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашни таъминлашда алоҳида
аҳамият касб этувчи даврни бошлаб берди [5].
Натижада фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдаги асосий
субъект сифатида шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар бошланди. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 майдаги “1999—2001 йилларда Хоразм вилоятида бозор
ислоҳотларини чуқурлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш дастури
Do'stlaringiz bilan baham: |