Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/148
Sana24.02.2022
Hajmi2,98 Mb.
#191574
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148
Bog'liq
maxsus axb

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON 
34
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни изчиллиги ва давомийлигини таъминлашда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 октябрдаги “Фермер хўжаликлари 
тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Ф-3287-сонли Фармойиши ҳуқуқий асос вазифасини бажарди ва бу борада амалга оширилаётган 
ишларни янада жадаллаштириш ҳамда иккинчи босқичини бошлаб беришга хизмат қилди. 
Фармойишга мувофиқ 2011 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда мавжуд фермер хўжаликлар сони 
66.1 мингтани ташкил қилиб 37 мингтага камайди ва уларга тўғри келадиган ўратча ер майдони 56.5 
гектардан 80.0 гектарга етказилди. 
Фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш борасида амалга 
оширилаётган ишларни юқори босқичга олиб чиқиш ҳамда фақат миқдорий эмас балки сифатий 
кўрсаткичларни ҳам инобатга олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 
15 декабрдаги “Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини 
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 362-сонли қарори муҳим ҳуқуқий ҳужжат 
ҳисобланади. Мазкур қарорда ердан самарали ва оқилона фойдаланилиш, ҳудудий имкониятлар, аҳоли 
зичлиги, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари инобатга олган ҳолда янада 
мақбуллаштириш ишлари амалга оширилди. 
Мақбуллаштириш натижасида ҳар бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ўртача ер майдони 
7.8 гектарга қисқарди ва бу уларнинг сонини 83514 тадан 101070 тага ошишини таъминлади. 
Мақбуллаштиришни амалга оширишда фермер хўжаликларини ихтисослашиши эътиборга олинган 
бўлиб, пахта ва дон етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ўртача ер майдони 65.1 
гектардан 52.7 гектарга, сабзавот ва полиз етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ўртача 
ер майдони 12.5 гектардан 8.1 гектарга, боғдорчилик ва узум етиштиришга ихтисослашган фермер 
хўжаликлари ўртача ер майдони 9.5 гектардан 6.8 гектарга қисқатирилган. Юқорида келтирилган 
йўналишлардаги фермер хўжаликларида ҳар бир фермер хўжалигига тўғри келувчи ер майдонини 
қисқариши уларнинг сонини ошишини таъминлаган. 
Бироқ чорвачилик йўналишида фермер хўжаликлари ўртача ер майдони 34.6 гектардан 31.2 
гектарга қисқартирилган бўлсада, уларнинг сони 198 тага камайган. Шунингдек юқорида 
келтирилганлардан бошқа йўналишларда фаолият олиб борувчи фермер хўжаликлари сони 5923 тани 
ташкил қилган бўлиб, мақбуллаштиришдан кейин уларнинг ўртача ер майдони 11.5 гектардан 8.3 
гектарга қисқарган бўлишига қарамасдан уларнинг сони ҳам 505 тага камайган. Натижада фермер 
хўжаликларига бириктирилган жами ер майдони мақбуллаштиришдан кейин 17637.6 гектарга 
камайган.
Мамлакатимизда фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга 
оширилаётган бўлишига қарамасдан уларнинг улуши қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда 
етарли даража юқори дейиш қийин. Юқоридаги оптималлаштириш амалга оширилгандан кейин 2016 
йил биринчи январ ҳолатига Ўзбекистонда ҳайдаладиган жами ер фонди 87.4 фоизи фермер 
хўжаликларига тўғри келишига қарамасдан уларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 2016 йилда 
32.9 фоизни ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин [8]. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида 
фермер хўжаликларини тор доирада ихтисослашганлигини кўрсатиш мумкин. Мазкур муаммони 
бартараф этиш ҳамда фермер хўжаликларини юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб 
чиқаришини таъминлаш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш ва 
ривожлантириш масаласи фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг кейинги босқичининг асоси 
сифатида қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентинин 2008 йил 20 октябрдаги “Озиқ-овқат экинлари 
экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-4041-сонли Фармонига асосан, 2009 йил ҳосилидан эътиборан 75,8 минг гектар, 2012 
йил ҳосилидан эса яна 30,1 минг гектар пахта майдонлари қисқартирилиб, ўрнига тўлиғинча мева-
сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2015 йил 29 декабрда “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ 
қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 2016 
— 2020 йиллар мобайнида 170,5 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонлари ўрнига озиқ-
овқат экинлари экилиши белгилаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ 
хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish