XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
35
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармони асосида 2018-2021 йилларда фермер
хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича ҳудудий
дастурлар ишлаб чиқиш ва 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган
фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиш
белгиланди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3318-сонли Қарори қабул қилинди.
1-жадвал
Қишлоқ хўжалигида КБХТ ва унинг ташкилий ҳуқуқий асосларини ривожланишининг асосий
босқичлар (муаллиф ишланмаси)
№
Босқичлар
Босқичдаги хуқуқий асослар ва босқич хусусиятлари
1
1-босқич
(1989-
1992 йиллар)
Хусусий мулкнинг давлат мулкига нисбатан самарадорлигини намоён бўлиш
даври.
2
2-босқич
(1993-
1998 йиллар)
Колхоз ва совхоз хўжаликлари ўрнида ширкат хўжаликлари, агрофирмалар ва
қисман фермер хўжаликларини ташкил этиш. Аҳолини жамоа ва хусусий мулк
тўғрисидаги тасаввурларини шакллантириш даври.
3
3-босқич
(1998-
2008 йиллар)
“Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги , “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунларини қабул
қилиниши ва колхоз, ширкат хўжаликларини тугатиш ва улар негизида тўлиқ
фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш даври.
4
4-босқич
(2008-
2015 йиллар)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги “Фермер
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш
бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи махсус комиссияни ташкил этиш
тўғрисида”ги Ф-3077-сонли Фармойиши, 2009 йил 22 октябрдаги “Фермер
хўжаликлари
тасарруфидаги
ер
участкалари
майдонларини
янада
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-3287-сонли Фармойиши,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги
“Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 362-сонли Қарорини қабул
қилиниши ва фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларини
оптималлаштириш асосида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш даври.
5
5-босқич (2015 –
ҳозиргача
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрда “2016-2020
йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармони, Мазкур Фармон ижросини
таъминлаш мақсадида Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3318-сонли
Қарорини қабул қилиниши ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини
шакллантириш асосида уларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқишдаги ролини ошириш ҳамда тор маънодаги ихтисослашишдан воз кечиш
Юқорида келтирилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, Ўзбeкистонни 2017-2021 йилларда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг 3.3.бандида белгинланган
асосий вазифалардан бири сифатида “фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш
ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини
рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш” масаласи белгилаб берилган.
Амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда биз мамлакатимиз қишлоқ
хўжалигида КБХТни ривожланишини ташкилий-ҳуқуқий асосларини шартли равишда беш босқичга
ажратиб ўтмоқчимиз.
Амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда хулоса қилинадиган бўлса,
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида КБХТни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш
босқичма-босқич амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасида фермер ва деҳқон хўжаликлари асосий
маҳсулот етиштирувчилар сифатида шаклланди ва уларнинг маҳсулот етишришдаги улуши 98.3
Do'stlaringiz bilan baham: |