FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI:
1. World Travel & Tourism Council, Travel & Tourism Economic Impact 2017 World.
2. UNWTO Tourism Highlights, 2017. Edition.
3. “Что такое гастрономический туризм?” Гастрономический туризм, 2019. WorldPress and Origin.
4. “Гастрономический тур в Узбекистан - страну легендарного узбекского плова!” Gastro Mania.
5. “Гастрономический туризм в Узбекистане и его перспективы.” Biznes-daily.uz 2019.
6.
www.gastrotur.ru
7.
www.gastro-mania.ru
8.
www.uzdaily.uz
9.
www.biznes-daily.uz
10.
www.vastour.ru
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
30
ЎУК: 334.7
САНОАТ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ
АСОСИЙ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
А.Ў. Адашев, ўқитувчи, НМҚИ, Наманган
Ш. Одилжанов, талаба, НМҚИ, Наманган
Аннотация: Ушбу мақолада бозор иқтисодиёти шароитида рақобатнинг ўрни ва саноат
корхоналарини рақобатбардошлигини белгилаб берувчи асосий омиллар тахлил қилинган.
Калит сўзлар: бозор, рақобат, саноат корхоналари, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, қурилиш
материаллари.
Аннотация: В данной статье рассмотрены основные факторы, определяющие роль
конкуренции в условиях рыночной экономики и конкурентоспособности промышленных предприятий.
Ключевые слова: рынок, конкуренция, промышленные предприятия, экономика, производство,
строительные материалы.
Abstract. This article describes the main factors that determine the role of competition in a market
economy and the competitiveness of industrial enterprises.
Key words: market, competition, industrial enterprises, economy, production, building materials
Бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектлари рақобат
муҳитида ҳаракат қилишига тўғри келади. Бозордаги рақобатнинг кун сайин ривожланиб бориши
рақобатбардошлик тушунчасининг пайдо бўлишига асос бўлди. Иқтисодиётга доир адабиётларда
“рақобатбардошлик” тушунчаси қўлланиладиган объектдан келиб чиқиб, ҳар хил талқинга эга бўлади.
Ташкилот рақобатбардошлиги – бу рақобат муҳитида муваффақиятли кураш олиб бориш ва унинг
шартларига тез мослашиб кетиш билан белгиланади.
Масалан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлиги деганда,
унинг муваффақиятли фаолиятини, иқтисодий барқарорлигини ва ўсувчанлигини белгилаб берувчи
аниқ бир рақобат устунлиги тушунилади. Ушбу турдаги рақобат устунликлари мисолида
қуйидагиларни келтириш мумкин:
− қурилиш материалларининг сифати;
− қурилиш материалининг асосланган нархи;
− қурилиш материали ишлаб чиқариш корхонасига бўлган ишонч;
− соҳага доир ишдаги малака;
− бошқарувнинг замонавийлиги ва ҳоказо.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлаш
учун, албатта, ушбу турдаги ташкилотларнинг рақобат даражасини белгилаб берувчи омилларни
инобатга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Корхона стратегияси яратилишида ва ҳаётга татбиқ
этилишида ушбу омиллар муҳим ўринга эга. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг
келажак фаолиятини режалаштиришда рақобатбардошлик омиллари инобатга олиниши шарт.
Стратегия ташқи ва ички омилларга тўлиқ мос келмаса, унинг амалга ошиши номаълум бўлиб
қолаверади. Бунда асосан икки омилга эътибор бериш лозим:
1. тармоқдаги рақобат вазияти;
2. корхонанинг ички шарт-шароити ва рақобат мавқеи[1].
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари билан боғлиқ бўлмаган омиллар – ташқи
омиллар саналади. Ташқи омиллар сифатида қуйидагиларни мисол келтиришимиз мумкин:
• тармоқдаги, ҳудуддаги ва мамлакатдаги инвестицион муҳитнинг шартлари;
• техника ва технологиянинг тараққиёти;
• қурилиш материаллари бозоридаги рақобат даражаси;
• хом-ашё билан таъминланганлик даражаси ва ҳоказо.
Ички омиллар сифатида:
• ишлаб чиқаришга янги техникани жорий этиш;
• прогрессив технологияни жорий этиш;
• ишчиларнинг малакавий даражасини ошириш;
• ходимлар ўртасида рақобат муносабатларини ўрнатиш ва бошқа қатор омиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |