Мазмуни:
Кўргин, агар арслон ит(лар)га бош бўлса,
Бу итлар барчаси унинг тенгида арслон бўлади.
Агар арслон(лар)га ит бошчи бўлса,
Бу арслон (лар) барчаси итга тенг бўлади.
Муаллиф назарида лашкарни бошқарадиган шахснинг жисмоний ва маънавий фазилатлари
бошқаларникидан ортиқ ва кўп бўлиши керак. Акс ҳолда, унинг ўзи бошқаларга тобе ва қарам бўлиб
қолади, бошқаларнинг олдида тили қисиқ бўлади. Тўртликда муаллиф арслон образи орқали мард,
адолатли лашкарбошини назарда тутса, ит образи оркали пасткаш ва нокас кишиларни танқид остига
олади. Демакки, ҳайвонлардаги ижобий ва салбий хусусиятлар бевосита инсонларга кўчирилади.
Юқоридаги тўртликнинг баъзи хорижий таржималарини кузатамиз. В.Мей таржимаси:
Whenever a lion over dogs takes the lead –
Then any poor cur roars like lions, indeed!
But if some poor hound over the lions should reign
–
Then lions would look just like curs, once again!
Мазмуни:
Қачон шер итлар устидан бошчи бўлса,
Унда ҳар қандай дайди ит ҳам шердек наъра тортади.
Аммо агар ярамас този шерлар устидан ҳукмрон
бўлса,
Шерлар яна гўё дайди итга ўхшаб қолади.
Бу ўринда, тўртлик аслиятга мос ҳолда, бадиий санъатлари сақланган холда ўгирилган.
Аслиятдаги ит образи таржимада “poor cur – дайди ит”, “poor hound – ярамас този” сўзлари орқали
аниқлаштириб берилган ва бу мутаржимнинг маҳорати сифатида таъкидланмоғи лозим. Аслиятдаги
“ит” “арслон” билан зиддиятда олинганида туркий халқлар учун пасткашликнинг, номуносибликнинг,
ярашиқсизликнинг рамзи сифатида уларнинг онг ва туйғуларида тегишли ассоциацияни уйғота олади.
Тўртликнинг Р.Денкофф таржимаси билан танишамиз:
A dog is leonine
If he gets a lion's head;
Give the dog's head to the lion.
He becomes canine instead.
Мазмуни:
Агар шернинг бошини олса (эга бўлса),
Ит ҳам шер кабидир.
Агар ит бошини шерга берсанг,
У шубҳасиз итга ўхшаш бўлади.
Р.Денкофф аслиятдаги метафораларни инглиз тилида мохирона қайта яратган. Мутаржим
аслиятдаги “ит” метафорасини инглиз тилига иккита вариантда “dog – ит” ва “canine – итга ўхшаш
(итсимон)” тарзида беради. Метафора таржимада анча конкретлаштирилиб, яъни аслият мантиғига мос
равишда ўгирилган. Чунки аслиятга кўра арслонга ит бошчилик қилса, у итга (физиологик жиҳатдан)
айланиб қолмайди, балки унинг хатти-ҳаракати итникига ўхшайди. Бу борада Р.Денкоффнинг таржима
услуби жуда ўринли. Ушбу ҳолат С.Н.Иванов таржимасида ҳам жуда ўринли ҳал қилинган.
Когда над собаками лев – голова,
Любая собака похожа на льва.
А если над львами главенствует пес,
Собачьего будут все львы естества!
Do'stlaringiz bilan baham: |