Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

 
Назорат саволлар 
1. Техника ижодкорлигини амалга оширишда кенг фойдаланилувчи 
усулларни санаб беринг. 
2. Техник ижодкорлик фаолиятини бажариш асосий босқичларининг 
мазмунини тушунтириб беринг.  
3.Техник ижодкорлик тўгараклари машғулотларини олиб бориш
мазмунига оид ахборотларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва уларни қайта 
ишлаш тартиби қандай амалга оширилади?. 
4.Ўқитишнинг янги ахборот технологияларидан таълим тизимида 
фойдаланишнинг самарали йўллари нималардан иборат? 
7-мавзу: Тўгарак машғулотлари ўтадиган ўқув хоналарини 
жиҳозланишига қўйиладиган талаблар. (2 соат назарий). 
РЕЖА: 
 
1.Тўгарак хоналарини замон талаби асосида жиҳозлаш тартиби. 
2. Тўгараклар жараѐнида ускуналардан фойдаланиш қоидалари. 
1.Тўгарак хоналарини замон талаби асосида жиҳозлаш тартиби. 
Дурагорлик иш урни ва уни жиҳозлаш. Дурадгорлик ўқув 
устахоналарини жиҳозлашда дурадгорнинг иш ўрнини тўғри ва ҳар 
томонлама тўлиқ ташкил этишга алоҳида эътибор берилади. Чунки 
ўқувчиларнинг ўзларига топширилган ишларии эркин ва қулай, аниқ ва яхши 
сифатли қилиб бажаришлари иш ўрнининг тўғри ташкил этилишига кўп 
жиҳатдан боғлиқ. 
Дурадгорликда бажариладиган иш турларини эркин бажариш имконини 
берадиган барча турдаги асбобускуна ва мосламалар билан жиҳозланган, 
ишни бажариш тартибини кўрсатувчи техник ҳужжатлар ҳамда буюм 
тайѐрлаш учун керак бўлган ѐғоч материаллар билан таъминланган 
дурадгорлик ўқув устахонасининг бир қисми дурадгорлик иш ўрни деб 


82 
 
аталади. 
Дурадгорлик иш ўрнининг асосини дастгоҳ (дурадгорлик верстаги) 
ташкил этади. Бўйлама ва кўндаланг тискилардан, поналар ўрнатиш учун 
тешиклар очилган иш тахтаси ва асбобускуналар қўйиш учун мосланган 
новдан иборат. 
Ҳар бир иш ўрнига тегишли индивидуал асбобускуналар, ѐғоч 
материаллар, дастгоҳ новига хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилган 
ҳолда батартиб ўрнатилади. Дастарра, ранда, искана, болға каби 
асбобларнинг дасталари ишловчига қаратилиб терилади. 
Индивидуал асбобларни деворга осилган махсус асбоблар токчасига ѐки 
дастгоҳ оѐҚларини бириктирувчи бўйлама кашакларга таглик тахта ўрнатиб, 
унга териб қўйилиши мумкин. 
Дастгоҳдан фойдаланиб арралашда арраланадиган тахта материалнинг 
узунқисқалигига, эиликенсизлигига қараб тилиш ва қирқиш турли ҳолларда 
олиб борилади. 
Қисқа ва энсиз ѐғочтахталарни арралашда улар бўйлама тискига 
қистириб олинади. Энлик тахталар иш тахтаси устидаги поналар орасига 
ўрнатиб тилинади. Бу ҳолда тахтанинг тилиб олинадиган қисми иш 
тахтасидан четга чиқариб ўрнатилади. 
Узун ўлчамдаги тахта материаллар иш тахтаси устида қўзғалмас понага 
тираб арраланади. 
Тахталарни рандалашда уларнинг узунқисқалигига қараб кўчириб 
олибқўйиладиган поналар орасига ўрнатилади. Тахтани поналар орасига 
ўрнатишда бўйлама тискини кетинга қараб масофадан ортиқ сурмаслик керак 
(4-расм). Акс ҳолда суриш винти резбаси узилиб, тиски ишдан чиқиши 
мумкин. Агар рандаланадиган тахта поналар орасига сигмаса, пона 
олдингиларга кўчириб ўрнатилади. 
Энлик тахталарнинг чети (қирраси) кўндаланг тискига ўрнатилиб 
рандаланади. Тахтанинг иккинчи учи ѐн поналар ѐки махсус тиргаклар устига 
қўйилади. 
Ўйиш-тешиш ишларини бажаришда тешиладиган тахта материал иш 
тахтаси устига поналар орасига ўрнатилиб, бўйлама тиски ѐрдамида қотириб 
қўйилади. Тешик очишда дастгоҳ иш тахтаси ўйилиб қолмаслиги мақсадида 
тешиладиган тахта остига эҳтиѐт тахтаси ўрнатиб олиш тавсия этилади. 
Эҳтиѐт тахтачаси оддий ѐки прессланган фанерадан тайѐрланиб, унинг 
икки учига қарамақарши томондан рейкачалар михланади (4расм, В). Эҳтиѐт 
тахтачасидан фойдаланиб арралаб қирқиш (1расм, ВИ) ва ўйиштешиш 
(4расм, ВИИ) ишлари олиб борилади. 
Эҳтиѐт тахтачасидан фойдаланиб арралаб қирқиш ишларини олиб 
бориш бўйлама тискиға қистириб арралашга қараганда анча қулай. Бу 
тахтани бўйлама тискига қистириб ўрнатиш ва ундан бўшатиб олиш 
ишларидан ҳоли қилади. 
Эҳтиѐт тахтачасидан фойдаланиб ўйиш-тешиш ишлари олиб борилганда 
верстакнинг иш тахтаси ўйилишдан сақланади. Натижада унинг сифати 
бузилмайди, хизмат муддати ортади. 


83 
 
1-расм. Дурадгорлик дастгоҳининг баландлигини текшириш. 
Агарда эҳтиѐт тахтачаси ўйилиб-тешилиб сифати бузиладиган бўлса, 
уни янгилаб олиш мумкин. Бунинг учун ортиқча материал ва меҳнат талаб 
этилмайди. 
Дурадгорлик дастгоҳидан фойдаланишда ўқувчилар қийналмаслиги ва 
чарчаб қолмаслиги мақсадида иш ўрни (дастгоҳ) нинг баландлигини 
ўқувчининг бўйбастига қараб мосланади. Дастгоҳ баландлигининг ўқувчи 
бўйига мослигини текширишда у қаддини букмаган ҳолда иккала қўлининг 
кафтини дастгоҳ иш тахтаси устига қўяди (1-расм). Бу ҳолда унинг қадди 
букилмасдан кафти иш тахтасига етса, иш ўрнининг баландлиги ўқувчининг 
бўйига мос ҳисобланади. 


84 
 
Учтехпром томонидан ишлаб чиқарилаѐтган дурадгорлик дастгоҳларида 
уларни ўқувчиларнинг бўйига мослаш имконини берадиган поғонали 
тагликлар бўлиб, улар ѐрдамида иш тахтасининг баландлиги ўзгартирилади. 
Поғонали тагликлар иш тахтасини керакли баландликка кўтариш имконини 
бермаса, у ҳолда дастгоҳ оѐқлари остига қўшимча қистирма ѐғоч михланади. 
Агар поғонали тагликларни тушириш йўли билан дастгоҳнинг бўйини
пасайтириш иложи бўлмаса, бундай ҳолларда
2-расм. Дурадгорлик дастгоҳи ва исканжа ѐрдамида бажариладиган 
ишлар: 
1 — олдингн исканжа (ѐн тиски); 2 — иш тахтаси; 3 — нов; 4— орқа 
исканжа (бўйлама тиски); 5 — асбоблар токчаси; 6— поналар орасига 
ўрнатиб ракдалаш; ИИ,ИВ — олдинги исканжага қистириб рандалащ; 8 — 
орқа исканжага қистириб тилиш. 


85 
 
3-расм. Дурадгорлик контрол-ўлчов ва режалаш асбоблари: 
1 — масштабли линейка; 2—а — оддий ѐғоч гўния: б—кунда; 2 — 
линейка; б — металл линейкали гуния ; 3- а — бир чупли; б —икки чўпли 
хаткаш; б—кунда; 2 — хаткаш; 3 — пона; 4 — чизғич; ИВ — порси гўния: 5 
— кунда 2 — линейка; В — винтли гўния: 6 — кунда; 7 — линейка; ВИ — 
циркул; ВИИ — кронциркул; ВИИИ-нутромер. 
Дастгоҳ барча турдаги дурадгорлик ишлари бажариладиган, махсус 
оѐқларга ўрнатилган иш столидан иборат бўлиб (1-расм), унда арралаш, 
рандалаш, ўйиш-тешиш, қисмларни бириктириш каби ишлар бажарилади.
Столнинг асосий қисм ўқувчининг оѐғи остига таглик тахта қўйиб берилади. 
Баландлиги турлича бўлган дастгоҳлар ўқув устахоналарида ўқитувчининг 
иш ўрнидан бошлаб тартиб билан кетмакет ўрнатилади. 
Дастгоҳлар жойлаштирилгач номерланади, ҳар бир иш ўрнига тегишли 
индивидуал асбобускуналар хам Унга мослаб номерланади. Сўнгра 
группалардаги ўқувчилар бўйбастига қараб иш уринларига қатъий белгилаб 
қўйилади. Бу нарса дастгоҳларнинг асбоб-ускуналарнинг бутунлигини 
таъминлашга, ишдан чиқишининг олдини олишга ѐрдам беради, 
ўқувчиларнинг масъулиятини оширади. Ўқувчиларнинг иш жойларини 
алмаштириб кўчиб юришларига, бошқа иш ўринларидаги асбобускуналардан 
берухсат фойдаланишларига чек қўйилади ва бу билан айрим ҳолларда рўй 
берадиган хавфсизлик техникаси қоидалари бузилишининг олди олинади. 
Дурадгорлик дастгоҳларидан фойдаланишда унинг қисмларини арралаб, 
ўйиб қўймасликлари, унинг устида мих тўғриламасликлари, болта, теша каби 
асбоблар билан ѐғоч материалларга ишлов бермасликлари ўқувчларга 
алоҳида уқтирилади. Мих тўғрилаш, ѐғочтахталарни чопиш ишлари кунда 


86 
 
устида ѐки дастгоҳ иш тахтаси устига ўрнатилган, яроқсиз эҳтиѐттаглик 
тахта устида бажарилади. 
Дастгоҳ қисмларининг бутунлиги, иш тахтасининг сифати, текислиги 
вақ_твақти билан текшириб, тузатиб турилади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish