76
оширишда кенг фойдаланиш мумкин. Компьютерлар барча турдаги таълим
олувчилар билим олишини яхшилаш имкониятига эга, уларни кўплаб
фанларни ҳамда турли таълим шаклларини амалга оширишда ҳам қўллаш
мумкин. Бироқ, компьютерларни ноўрин ѐки талаб даражасидаги
малакаларсиз қўллаш таълим тизимидаги мавжуд хато методларни янада
чуқурлаштириши ва янги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу янги,
қудратли техникадан ўз ўрнида, самарали фойдаланаш учун талаб
даражасидаги компьютер саводхонлигига, тегишли метод ва малакаларга эга
бўлиш ҳамда уларни янги компьютер дастурларига тўғри боғлай олиш талаб
этилди.
Ижодкорлик фаолиятини ташкил этишда компьютерлар қуйидаги
афзалликларга эга:
1. Бошқарилиши мулоқотли тартибда, тез ва қулай
амалга оширилади,
унинг техник воситалари: дисплей, клавиатура, манипулятор, чиқариш
қурилмаларидан фойдаланиш содда тартибда амалга оширилади.
2. Компьютердан фойдаланувчи тўгарак аъзосининг дастур тузиши ва
бу соҳадаги билимларга эга бўлиши талаб қилинмайди.
3. Ташқи хотираси ихчам ва катта сиғимга эга.
4. Архитектура ва дизайн ечими унинг ташқи кўриниш ва техник
ечимларининг юқори самарадорлик ва қулайлигини таъминлайди.
5. Компьютернинг иқтисодий ва техник кўрсаткичлари таълим
муассасалари талаб ва имкониятларига мос келади.
Ихтирочилик ғояларини бевосита компьютерлар ѐрдамида ишлаб чиқиш
тўгарак аъзоларига бир қатор қулайликлар туғдиради. Буларга мисол
сифатида тўгарак аъзоси фикрини ѐзма равишда баѐн қилишидаги, турли
манзиллардаги
компьютерларда
мавжуд
ахборотларни
узатиш
имкониятлари,
кўргазмали
қурол
сифатида
фойдаланишдаги
қулайликларини келтириш мумкин.
Машғулотларни компьютерлар ѐрдамида олиб бориш таълим
самарадорлигини оширади, тўгарак аъзоларни рейтинг тизимида баҳолаш
хаққонийлиги ортади ва қўйилган балларни ҳисоблаш ва
уларнинг
кўргазмалилигини таъминлаш осонлашади. Тўгарак раҳбарларининг тўгарак
аъзоларига алоҳида вазифаларни ечишда ѐрдам бериши, янги усулларни
ишлаб чиқиши, раҳбарлик қилиши ва рағбатлантиришга, ниҳоят ўз устида
кўпроқ ишлашига қўшимча вақт ажратиш имконияти туғилади. Тўгарак
аъзосининг дарсда компьютер билан ишлашдаги самарадорлигини
қўлланмалар билан ишлаш ва тўгарак раҳбари билан шуғулланишнинг ўрта
ҳолати деб ҳисоблаш мумкин, яъни бунда компьютер зарур ўқув дастури
билан таъминланганда тўгарак аъзоси қобилияти ва савиясига тўлароқ
мосланиши мумкин, бу билан у қўлланмадан устун туради, бироқ ҳали
тўгарак раҳбари билан рақобатлашадиган даражага етганича йўқ.
Компьютерлар беқиѐс имкониятлари билан таълимда фавқулодда
ўқитиш воситаси бўлсада, у ижодкорлик ва таълим соҳасининг барча
муаммоларини ҳал қилиб бера олмайди. Мисол учун, компьютерлар ижодий
ва айнан ихтирочилик масалаларини ҳал қилиш имкониятига эга эмас, улар
77
фақат тузилган дастурда кўзда тутилган вазифаларнигина бажара оладилар.
Ижодкорлик жараѐнида эса улар фақатгина ѐрдамчи восита сифатидагина
қатнашиши мумкин.
Ушбу тадқиқот давомида олиб борилган ишлар шуни кўрсатдики,
ихтиро техник ечимини асослаш учун маълумотларни қайта ишламоқчи
бўлган тўгарак аъзо ҳисоб-китобларни статистик йўл билан ҳисоблаш учун
бир неча ой жадал ишлаши лозим бўлган ҳолда, компьютер
зарур натижани
бир неча дақиқа ичида етказиб бера олади. Ушбу фикрлардан келиб чиққан
ҳолда, компьютерларнинг ижодий йўналишдаги аҳамиятини қуйидагича
тавсифлаш мумкин: тадқиқотчи компьютер воситасида тежалган вақти ва
кучларини янги ғоялар ишлаб чиқиш, ўз хулосаларини асослаш ва исбот
қилишга сарфлаши мумкин. Бу билан ижодий жараѐнларнинг
жадаллашувига
эришилади.
Шундай
қилиб,
бугунги
кунда
компьютерларнинг ижодий соҳада эришган даражаси ва уларнинг
ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишдаги ўрнини белгилашда
уларнинг ўз имкониятлари мажмуи воситасида у билан ишловчи инсонга ўз
қобилиятларини тўла ривожлантириш учун эркинлик ярата олишини
таъкидлаш мумкин. Эндиликда, инсон бутун умр битта соҳада ихтисослашиб
қолмасдан турли соҳаларда ўз билимини кенгайтириш, турли тадқиқотлар
ўтказиш ва ҳаѐтдаги ўзининг асл ўрнини топиш учун зарур вақтга эга
бўлади. Охир-оқибатида инсон маълумотларни йиғиб, қайта ишловчи
сифатидаги машинага тобе мавжудот эмас, балки бутун жараѐнларнинг
бошқарувчиси бўлиб қолади. Бу маънода
янги ахборот технологиялари
бутун инсониятнинг ҳаѐт тарзини ва меҳнат шаклини ўзгартириб, уни ўз
билимларини чуқурлаштиришга, малакасини оширишга кенг имкониятлар
яратади.
Замонавий ишлаб чиқариш ва уни бошқариш жараѐнлари талаблардан
келиб чиқиб янги ахборот технологиялари икки гуруҳга бўлинади.
Уларнинг биринчиси матн процессорлари, электрон жадваллар,
маълумотлар
жамламаси,
график
муҳаррирлар,
мультимедиа
ва
телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб,
универсал типдаги ахборот технологиялари деб аталади. Махсус ахборот
технологиялари деб номланувчи иккинчи йўналишга маълум бир
ихтисослашган йўналишдаги фаолиятни амалга оширишда фойдаланилувчи
компьютерли
технологиялар, мисол учун ўқитишнинг янги ахборот
технологиялари киради. Ўқитишнинг янги ахборот технологиялари ҳар
қандай таълим технологиясининг асосий қисми бўлган билим бериш ва уни
қабул қилиш жараѐнларини компьютерлаштириш натижасида вужудга
келган ўқитувчининг технологияси бўлиб, ўқитувчи ундан ўқитишнинг
техник воситаси сифатида фойдаланади, дарсга тайѐрланади ва уни ташкил
қилади, ўқувчилар билимини назорат қилади ҳамда уларга вазифалар
беради. Ҳозирги кундаги ва яқин келажагимиздаги таълим тизимини
такомиллаштиришда компьютерлаштиришнинг энг асосий вазифаси -
ўқитишнинг янги ахборот технологияларининг янгиларини яратиш ва
уларни таълим жараѐнига олиб киришдан иборат бўлади.