Олий тоифа номи ҳам ресторан ва барларга берилади. Уларнинг
ҳам ноёб бинолари, бино ичи безаклари, чиройли жиҳозлари, ноёб
ассортимент, кўнгилдагидек буюртма ва фирма таомлари ва
маҳсулотлари, шунингдек
мураккаб
усулда
тайёрланган
ичимликлар,
алкоголсиз
ичимликлари бўлади.
18
Ресторан—мураккаб тарзда тайёрланган таомларнинг кенг
ассортиментини тайёрлайдиган умумий овқатланиш корхонасидир.
Булар ичига буюртма ва фирма таомлари, вино-ароқлар, тамаки ва
қандолат маҳсулотлари киради. Мижозларнинг яхши дам олишлари
учун юксак даражада хизмат қилинади.
Ресторанлар марказий, кишилар гавжум кўчаларда, темир йул,
автомобил вокзалларида, аэропортлар, кемалар тўхташ жойларида,
теплоход, денгиз кемаларида, сузувчи дам олиш уйларида, шунингдек,
стадион, шаҳарлараро худудларда. маъмурий, томоша масканлари
мажмуаларида, тарихий ва архитектура ёдгорликлари жойлашган
ерларда, Ўзбекистон шароитида катта бозорлар, уйингохлар яқинида
очилади.
Ресторанларда хўрандаларга ресторан ходимлари, бош официант
ва официантлар хизмат қилади. Таомлар ва ичимликларни олий
тоифадаги пазандалар тайёрлайди. Ресторанда хизмат қилувчи
ходимлар бир хил кийимларда бўлади, уларнинг пойафзаллари ягона
намунага эга бўлиши шарт.
Хорижий
туристларга
хизмат
кўрсатадиган
ресторан
официантлари биронта чет тилни билиши ва меҳмонлар билан гаплаша
олиши лозим.
Ресторанлар айрим хўрандаларгагина хизмат кўрсатиш билан
чекланмайди. Давлат миқёсидаги катта анжуманлар, мажлислар,
конференция, семинар, расмий кечалар, қабул маросимлари, туйлар,
оила тантаналари, банкет, тематик кечалар ва бошқаларга хизмат
қилади.
Ресторанларда мижозларга асосан тушлик ва кечки таом берилади,
катта йиғинлар, кенгашлар, конференция қатнашчиларига таомнинг
тўла рациони берилади.
Кўпгина ресторанларда байрам куни олдидан, шанба ва якшанба
кунлари миллий таомлар таъмини аниқлаш (дегустация) тадбири
ўтказилади. Баъзи ресторанлар фаолиятида оилавий овқатланиш
тажрибаси амалга оширилмоқда. Хизматнинг бу турида махсус
таомнома тузилади, бунда ёш болалар ҳисобга олинади, аммо озиқ-таом
унча қиммат бўлмаслиги керак. Люкс тоифадаги ресторанда буюртма
ва фирма таомларидан ташқари таомномада ёзилмаган таомларнинг
буюртмасини ҳам қабул қилиш мумкин. Ресторанда маҳсулотлар
19
ассортиментида шоколад, конфетлар, хўл мевалар ва бошқалар бўлиши
керак.
Люкс ва олий тоифадаги ресторан витриналари турли манзарали
бадиий материаллар, оптик ёриткичлар, рангли диапозитивлар,
фотосуратлар билан безатилади. Витриналар шундай ясатиладики, унда
ташкилотнинг хусусиятлари яққол кўринсин, ошхонанинг ўзига хос
хусусияти, мижозларга кўрсатиладиган хизмат мажмуи акс этсин.
Биринчи тоифадаги ресторанларда витриналарни безаш оддийроқ
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |