10
КИРИШ
Иқтисодиётда
таркибий
ислоҳотлар
ва
иқтисодиётни
модернизациялашни янада чуқурлаштириш шароитида туристик
корхоналарда ишлаш, туристик маҳсулотни тушуниш ва яратишни
назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Ресторан сервисини
ташкил қилиш” фани муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ўқув қўлланма
УОКларида ишлаш учун зарурий билимларни беради, меҳмонларга ва
шаҳар аҳолисига жаҳон андозаларига жавоб берадиган сервис
хизматларини етказиб беришни, аҳолининг турли гуруҳлари учун
ресторан сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этишни белгилаб
беради. Ўқув қўлланмада Ресторан сервисини ташкил қилиш,
шунингдек туристик корхоналарда услубий ишларни ташкил этишга
доир барча масалалар кўриб чиқилган.
Президентимиз таъкидлаганларидек,“... бизнинг яқин истиқболдаги
энг муҳим вазифамиз бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш –
истеъмол
талабини
кенгайтириш
мақсадида
социал
соҳани
ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат
кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантришга,
транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида
эътибор беришдир”
1
.
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари” ҳамда “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз
тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат
қилади”
2
номли асар ва маърузаларида келтирилган маълумотлар,
асосий тушунча ва қарашлар, устувор йўналишлар ва хулосаларни
пухта
ўзлаштиришлари,
келгуси
фаолиятларида
самарали
фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фаннинг
олдида турган асосий вазифалардан биридир.
1
И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 53 б.
2
И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини
оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011
йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.
11
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига кишан бўлиб турган жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий қонуниятларнинг
амал қилиши билан боғлиқ кўзда тутилмаган омилларнинг бирламчи
аҳамиятга эга бўлиши, талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликнинг
юзага чиққанлиги, айнан сервис тушунчаларни назарий-амалий
ўрганиш ва тадқиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда.
”Ресторан сервисини ташкил қилиш” курси умумий овқатланиш
корхоналарида сервис хизматларини ташкил қилиш учун зарур, демак,
“Халқаро туризм” факультетида ўрганиладиган муҳим фанлардан бири
ҳисобланади. Курсга маърузалар ва амалий машғулотлар, тажриба
машғулотлари ҳамда мустақил иш киради.
Унда умумий овқатланиш корхоналарида сервис усулларига ва
мижозларга хизмат кўрсатишнинг халқаро стандартлари, умумий
овқатланиш корхоналарида услубий ишларни ташкил этишга доир
барча масалалар кўриб чиқилган. Умуман олганда мазкур курс туристик
фаолиятда овқатлантириш хизматларини ташкил этишнинг ажралмас
қисмидир.
Умумий овқатланиш ташкилотлари ичида ресторан, қаҳвахона, бар
асосий ўринни эгаллайди. Булар аҳолининг хордиқ чиқаришини ташкил
қилишда муҳим аҳамиятга эга. У ерларга кишилар фақат овқатланиш
учунгина эмас, балки юбилейларни нишонлаш, киши ҳаётидаги муҳим
воқеаларни, у ёки бу жамоа аъзоларининг қувончига шерик бўлиш, тўй
тантаналарини ўтказиш, иш бўйича ташкилотларнинг ходимлари
меҳмонларни хурсандчилик билан кутиб олишлари, тез ва лаззатли
таомлар қўйишлари, тўлақонли дам олишлари учун ҳамма шароитларни
яратишлари зарур.
Меҳмонхоналарда, аэропорт, темир йўл вокзали, теплоходларда
жойлашган умумий овқатланиш шахобчалари туристларга, жумладан
хорижий туристларга хизмат кўрсатишда етакчи ўринга эга. Автотуризм
анча кенг кўламлидир. Автосайёҳлар тўхтайдиган махсус дам олиш
жойларида (кемпингларда) сайёҳлар ресторан, қаҳвахона, барларда
овқатланадилар. Бу ерларда хизмат қилувчи ходимларнинг ишни турли
ва изчил ташкил қилишга келган меҳмонлар кайфиятини кўтаради,
уларнинг хурсандчилиги, хушчақчақлигини янада оширади. Умумий
овқатланиш ходимлари фаолиятига бериладиган баҳо хизмат кўрсатиш
маданиятининг юксаклигига боғлиқ.
12
Хизмат маданияти фақат умумий овқатланиш биносининг
санитария ҳолати ва асосий ишлаб чиқариш жараёнининг механизация
даражасигина эмас, балки шу билан бир қаторда реклама ва
ахборотнинг мавжудлиги, залларнинг безатилиши, хуш табиатлиги
ҳамдир.
Хизмат маданияти хизмат қилувчиларнинг иш шакллари ва
усулларидан, хизматнинг илғор турларидан фойдаланишига боғлиқ.
Таом сифатига, маҳсулотларнинг ассортиментига риоя қилиш умумий
овқатланиш муассасасининг ишига баҳо беришда муҳим роль
уйнайди.
Мижозларга қўшимча хизмат кўрсатиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга:
уйларига таом олиб бориб бериш тантаналарда - уйларда бўладиган тўй,
юбилейларда хизмат кўрсатиш, кулинар ва қандолат маҳсулотлари
тайёрлаш учун буюртмалар қабул қилиш, такси чақириб бериш,
столларни банд қилиб қўйиш ва бошқалар.
Ресторанда хизмат кўрсатиш даражаси моддий-техник база ва
яхши хизмат кўрсатишдангина иборат бўлмай, хизмат қилувчи
ходимларнинг хушмуомалалиги, чиройи, айниқса бош официант ва
бошқа официантларнинг юксак кайфиятларига боғлиқ.
Тавсия этилаётган қўлланмада умумий овқатланиш тармоқлари
хизмат кўрсатиш жараёнининг назарий ва амалий асослари: хизматнинг
шакл ва усуллари, мижозларни кутиш учун залларни тайёрлаш, хизмат
ходимларининг мижозлар билан ўзаро муносабат тамойиллари,
хорижий туристлар учун таом тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари
баён этилган. Дарсликда хизмат кўрсатиш техникаси билан бирга баъзи
таом ва ичимликларнинг тавсифи берилади. Бу ҳолат хўрандалар
саволларига официант томонидан тўғри ва ишончли жавоб бериш,
уларга мазали таомлар тавсия қилиш имконини туғдиради. Юртимизда
хорижий меҳмонлар, туристлар бўлмаган кунни учратмайсиз. Ўз
халқимизга ва хориждан келувчиларга аъло даражада хизмат қилаётган
умумий овқатланиш ташкилотлари ходимлари учун бу ўқув қўлланма
зарурдир. Ушбу қўланмани ёзишда шу соҳага дойир мавжуд
адабиётлардан, шунингдек, рус тилида босилган адабиётлардан
фойдаланилди. Бу манбаада умумий овқатланиш тармоқлари, айниқса
ресторан
маданиятининг
жаҳон
намуналари
ўзбек
тилида
берилмоқда.Бу курс фақат ресторан ходимлари учунгина эмас, балки
13
умумий овқатланиш тизимининг ҳамма ходимлари: ошпазлар,
товаршунослар, омборчилар, экспедиторлар, юк ташувчилар, озиқ-овқат
маҳсулотлари тайёрловчилар ва бошқа ёрдамчи ходимлар учун ҳам
амалий қўлланма бўлади. Сўнгги йилларда республикада кичик бизнес,
тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш борасида ҳукумат
томонидан амалга оширилаётган изчил тадбирлар, хизмат соҳасидаги
алоҳида олинган тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул
қилинаётган қатор дастурий йўналишлар хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасини, шунингдек маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори
суръатлар билан ривожланишига олиб келмоқда. Маълумки,
3
2008
йилда бошланган бу инқироз ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган ва
ривожланаётган мамлакатларни тобора кенг ва чуқур қамраб олмоқда.
Бу эса ишлаб чиқаришнинг пасайишига, ишсизликнинг ўсиши, аҳоли
ҳаёт даражасининг ёмонлашувига олиб келмоқда, бир сўз билан
айтганда, бу инқироз кўп жиҳатдан оқибатини олдиндан билиб
бўлмайдиган даражада жиддий тус олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 майдаги
«Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда
ривожлантириш ҳақида»ги ПҚ-325-сонли, 2007 йил 21 майдаги
«Ўзбекистон Республикасида 2010 йилга қадар хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар ҳақида»ги ПҚ-640-сонли қарорлари бунга яққол мисол
бўла олади. Хусусан, республикамизда 2010 йилга қадар хизматлар ва
сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётида рўй бераётган жиддий таркибий
ўзгаришлар ташқи иқтисодий кўрсаткичларда ўзининг аниқ ифодасини
топмоқда. Бундай иқтисодий ўсишга эришишда, авваламбор, кенг
кўламли тизимли бозор ислоҳотларини жорий этиш ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётда чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш
ва янгилаш, экспортга ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналар барпо
этиш, бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга
қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган сиёсатнинг амалга
3
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 28-б.
14
оширилаётгани принципиал аҳамиятга эгадир
4
. «Ресторан сервисини
ташкил қилиш» фани турли тоифадаги умумий овқатланиш
корхоналарида хизмат кўрсатишнинг маълум стандартларига мувофиқ
бошқаришни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади. Курснинг
мақсади умумий овқатлантиришни бошқаришни ўргатиш ва асосий
талабларини шакллантиришдан иборатдир. “Ресторан сервисни ташкил
этиш” фанини ўқитишда, талабалар томонидан фанни тўлиқ
ўзлаштиришни таъминлаш мақсадида мавзуларда кўрилаётган
масалаларнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда илғор педагогик
технологияларнинг ақлий ҳужум “кичик гуруҳлар”, “Бумеранг”, Т-
жадвал, СВОТ таҳлил ва “Кластер” усулларидан фойдаланилади. Ушбу
фан орқали талаба умумий овқатланиш корхоналарини бошқаришнинг
мақсад ва вазифалари, ташкилотни бошқариш вазифалари ва
тамойилларини, унинг асосий турлари, таснифланиши, ҳамда халқаро
ресторан ташкилотлари ҳақида тасаввурга эга бўлмоғи лозим.
4
И.Каримов. “Инсон манфаатлари устиворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва
ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир”. “Халқ сўзи” рўзномаси, 8 февраль 2008 й.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |