VII. Статистика тўпламлари маълумотлари
39.Основные показатели международного туризма. ВТО, статистик
маълумотлар тўплами. Москва 2004, 2007 - 162 с.
40.Trevel Guide Uzbekistan – Tashkent: National Company Uzbekturizm
2009.
41.Tourism: 2020 vision, Madrid, 1997 - 21 c.
VIII. Интернет сайтлари
42.
www.wttc.org
– Всемирный Совет по путешествиям и туризму
43.
Виртуал кутубхона электрон дарслик ва ўқув қўлланмалари
44.Алиева М.Т., Қутлимуратов Ф. «Туризм иқтисоди» электрон
дарслик. –Т.: ТДИУ, 2007.
45.Ли Д.М., Жуковская И.Е. Гостиничный бизнес. Электрон ўқув
қўлланма – Т.: ТДИУ, 2004.
46.Экономики России. "http://www.imce.ru"
47. “Norma” 2010.
48. “Pravo” 2010.
218
Глоссарий
Шаҳар ресторани – шаҳар ичида жойлашган бўлиб, белгиланган
маълум соатларда ишлайди. Улар таом, газак, ичимликларни кенг
ассортиментда тавсия этади.
Вокзал ресторанлари – темир йўл вокзалларида жойлашади,
йўловчиларга кечаю-кундуз хизмат қилади.
Кема ресторани – туристлар ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга
мўлжалланган.
Йирик йўловчи теплоходлар – бир ёки бир неча салон-
ресторанларга, буфетлар, барлар, жиҳозланган ошхоналарга эга.
Вагон-ресторанлар – узоқ масофага қатновчи темир йўл
поездларида бўлади.
Бар – кичкина ресторан, кенг ассортиментда ҳар хил ичимликлар
сотилади.
Купе-буфетлар – бир кеча кундуздан кам юрадиган поездларда
бўлади. Сут-қатиқ, сосиска, сарделка, чой, кофе, какао, шарбатлар ва
бошқалар.
Гул мева барлари – умумий овқатланиш корхонасини ижтимоий
вазифаларни ҳал этишга қаратилган, алкогол ичимликлар истеъмолини
камайтириш назарда тутилган.
Сут маҳсулотлари барлари – сут ва сариёғ коктейлларидан
ташқари барда бутербродлар мавжуд.
Корхона-ошхона йирик, механизациялашган корхона, ўзи
маҳсулот ишлаб чиқаради, овқат ва қандолат маҳсулотлари тайёрлайди.
Овқатланиш комбинати – йирик бирлашма, унинг таркибига
фабрикалар, ошхона, ресторан, кафе, тамаддихоналар, овқат
магазинлари киради.
Люкс тоифа – стандарт бўйича ресторан ва барларга берилади.
Олий тоифа – ресторан ва барларга берилади. Уларнинг ноёб
жиҳозлари, таомларни кенг ассортимент ичимликлар, кўнгилдагидек
буюртмани амалга оширадилар.
Ресторан – мураккаб тарзда тайёрланган таомларни кенг
ассортименти мавжуд бўлади.
Швейцар – эшикларни очиб-ёпилб туради, залда жойлар ҳақида
ахборот беради, такси чақириб беради.
219
Кийим илувчи – ресторанларга кирувчи устки кийимларни
ечадиган жой бўлади, меҳмонларни устки кийимларини ва бошқа
буюмларни қабул қилиб олади, буюмлар учун маъсул ҳисобланади.
Бош официант – официантларни ҳамма ишларига раҳбарлик
қилади, швейцар, кийим илувчи, буфет ходимлари ва бошқаларга
назоратда бўлади.
Тўла технологик жараён – корхоналарда хом-ашёни қабул
қилиб олиш, омборхонадан чиқишдан, тайёр маҳсулот ишлаб чиқилиб
реализация қилиш билан тугаган технологик жараёнга киради.
Тўла бўлмаган технологик жараён – ярим тайёр маҳсулотлар
марказлашган тартибда келади, савдо ташкилоти уни тайёр
маҳсулотлар. Марказлашган тартибда келади, савдо ташкилоти уни
таёрлайди.
Хом-ашё – корхона корхонага олиб келиниб, кулинар
ишловига бериладиган маҳсулотлар.
Ярим тайёр маҳсулотлар – бир ёки бир неча кулинар
ишловдан ўтган, аммо ҳали кулинар ишлови меъёрига ётмаган кулинар
маҳсулотларни таом даражасига етказиш керак.
Тайёрлиги юқори даражадаги чала тайёр маҳсулотлар – бу
маҳсулотлар механик, иссиқлик, кимёвий ишловдан қисман ёки тўла
ўтган, яна бир оз ишланса, таом ёки кулинар маҳсулот сифатига
етказиладиган озиқ-овқатлар.
Тайёр кулинар маҳсулотлар – умумий овқатланиш
корхоналарида бу кулинар ёки қандолат маҳсулотларини истеъмолга
тайёр.
Механик жараён – маҳсулотлар турларга ажратиш, майдалаш,
тўғраш, аралаштириш, преслаш, миқдорларга бўлиш маҳсулотларга
шакл бериш.
Гидромеханик жараён – ювиш, ивитиш, сувга солиб қўйиш.
Иссиқлик бериш жараёни – иситиш, совутиш, буғлаш, бир
ҳароратда сақлаш.
Биокимёвий жараён – ачитиш.
Кимёвий жараён – маҳсулотга бирон модда қўшиб сифатини
ўзгартириш.
Цех – корхонани дастлабки ишлаб чиқариш ячейкаси, унда
хомашёни механик, кулинар ишлаб чиқариш.
220
Цехсиз тизим – чала тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи,
унча катта кучли бўлмаган, маҳсулот ассортименти чекланган
ташкилотларда бўлади.
Салқин цех – совуқ, таомлар ва газаклар бутерброд, ширин
таомлар, совуқ шўрва.
Гардероб – ресторанга келувчиларни уст кийимлри қабул
қилинади.
Фуршет-банкет – расмий характерга эга бўлган, иш бўйича
музокаралар, савдо шартномалари. Совуқ овқатлар, ичимликлар
газаклар, десерт ва иссиқ ичимликлар.
Чой банкети – таваллуд топган кунлар, тантаналар ўтказалади.
Секция стол – зироварлар, ошхона идишлари, анжомлар электр
анжомлари сақлаш учун мўлжалланган
Иссиқ цех – маҳсулотлар ва чалатайёр маҳсулотларга иссиқлик
таъсирида ишлов берилади.
Жез идишлар – сув қайнатиш, қиёмлар пишириш ва бошқаларга
ишлатилади.
Йўлак – бу мижозни биринчи қабул қилиб оладиган даргоҳ, шу
ердан хизмат кўрсатиш бошланади.
Рақс майдончаси – рақс майдончаси зал марказида бўлиши керак.
Ресторанда рақс ва эстрада майдони ҳар бир ўринга 0,15 м куб га тўғри
келиши керак.
Чўян идишлар – таомларни қовуриш учун ишлатилади. Улар қора
тусда чиқарилади, бир томони ёки 2 томони ҳам шиша эмал билан
қопланади.
Нейзильбер – мис ва қалайи қўшилмаси сифати жиҳатидан
мельхиорга ўхшайди.
Мельхиор идишлар – (никель ва мис эритмаси) силлиқ ва
мустаҳкамлиги билан фарқ қилади.
Эмалланган идишлар – бу пўлат темир, чўяндан ясалган ички ва
сиртқи томондан эмалланган кострюлкалар, челак, чойнаклар, тоғора ва
бошқалар.
Кулолчилик идишлари – сопол, лойдан ва юпқа нозикроқ бўлади.
Чинни идишлар тайёрлаш учун қаттиқ қийин эрийдиган лой каолин
ишлатилади. Чинни идишлардан асосан столни безатишда ишлатилади.
Коктейль банкет – сессиялар, конференциялар, кенгаш, ярмарка,
221
съезд қатнашчилари учун ташкил қилинади. Кечга томон ўтказилади ва
2 соат давом этади.
Француз усули – берилган таомни махсус анжомлар ёрдамида
хўранда тарелкасига солиб берилади.
Рус усули – столга битта идишда овқат келтириб тақсимланади.
Инглизча усул – газак ва таом мижознинг идишига ёрдамчи столда
солинади.
Чекиш хонаси – бу хонага юмшоқ мебель, кулдон қўйилади. Тутун
тортиш мўрилари мосланади.
Кутиш зали – асосий залга кириш олдида катта зал - кичик
жойлашади. Ресторанга олдинроқ келиб қолганлар ёки банкетларни
кутувчилар шу ерда тўпланади ва кейин залга киради.
Ресторан зали – бу мижозларга хизмат кўрсатадиган асосий жой.
Ресторан зали архитектура ва манзарали элементлари безаги билан дам
олишга мослашган ва ташриф буюривчиларни руҳиятини кўтариши
керак.
Туристик йўлланма – туристлар ёки туристлар гуруҳининг тур
таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган хуқуқни белгиловчи ва
бундай хизматлар кўрсатганлигини тасдиқловчи хужжат.
Туристнинг хуқуқлари – шартномада назарда тутилган туристик
хизматлар мажмуидан тўла фойдаланиш.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси – шартномада
кўрсатилган хизматларни кўлами ва сифатини, тарафларни хуқуқлари
хамда мажбуриятларини хақ тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартибини ва
шартномада амал қилиш муддатини ва уни бажарганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун жавобгарлик.
Гид (экскурсия етакчиси) – тур қатнашчиларига туристик
хизматлар кўрсатиш шартномаси доирасида экскурсия ахборот,
ташкилий йўсиндаги хизматлар ва малакали ёрдам кўрсатувчи шахс.
Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия - туристик
фаолиятни амалга оширишга бўлган хуқуқни тасдиқловчи махсус
рухсатнома.
Сертификат - туристик хизматлар сифатини ва уларнинг муайян
стандартга ёки бошқа меъёрий хужжатга мувофиқлигини тасдиқловчи
хужжат.
222
Туристик йулланма (ваучер) - туристнинг еки туристлар
гурухининг тур таркибига қирувчи туристик хизматларга бўлган
хуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи хужжат. Туристик йулланма (ваучер)нинг шакли туризм
сохасидаги ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |