8.5. Давлатнинг туристик ташкилотларини лицензиялаш
бўйича сиёсати
ЛИЦЕНЗИЯ (лот. licentia – рухсатнома, ҳуқуқ)
1) ваколатли давлат органлари ташки савдо харакатларини олиб
бориш учун берадиган рухсатнома. Экспорт ва импортни, валюта
сарфларини назортга олиш усулларидан бири. Одатда, 1 йилга
берилади;
206
2) техникавий, иктисодий, илмий янгиликлар эгасининг уларни
ишлатиш учун шартнома асосида берадиган рухсати. Одатда, лицензия
патент олинган ёки патент олиш учун талабнома берилган ихтироларга
нисбатан кулланилади. Аммо ихтироларга, техника янгиликларига,
ишлаб чикариш тажрибаси, ишлаб чикариш сирлари, тижорат
ахборотлари учун патентсиз хам берилиши мумкин. Лицензия берувчи
лицензиар, лицензия олувчи лицензиат деб юритилади. Янги техника ва
технологияга оид лицензиялар 3 хил бўлади: оддий лицензия –
лицензиар ихтиродан шартномада белгиланган доирада фойдаланиш
хукукига эга булади, айни бир лицензияни маълум худуд доирасида
факат бир эмас, балки бир неча лицензиатга бера олади; махсус
лицензия – лицензиат ихтиро, техника ёки технологияни ишлатишга
танхо хукукли бўлади, лицензиар эса уни шу худудда куллай олмайди
ва ўз номидан бошкаларга сота олмайди; тўлиқ лицензия – бунда
лицензия объектини ишлатиш тўла тўкис лицензиатлар қўлига
берилади, лицензиар эса ундан мустакил фойдалана олмайди. Бундай
холда лицензия берилган муддат ичида амал килади. Лицензия муайян
нархда сотилади.
Лицензия ҳақи шартнома муддати давомида лицензия бўйича
ишлаб чикарилган махсулотни сотишдан олинган мукофот шаклида
тўланади (роялти). Бир неча бор тўланган роялти йигиндиси лицензия
нархини ташкил этади. Лицензия ҳақи уни куллаб, иктисодий самара
олишдан илгари, бир йўла туланса паушаль тўлови деб юритилади.
Лицензия нархи лицензияни қўллашдан олинадиган кушимча фойда
билан бирга лицензия бозоридаги талаб ва таклифга хам боғлиқ
Лицензия нархининг паст бўлиши техник-технологик янгиликларни
оммалаштириш шарти хисобланади.
Шунингдек, лицензиянинг ваколатли давлат органлари берадиган
савдо, хайвонларни овлаш, муайян фаолият билан шугулланиш, банк
харакатларини олиб бориш ва бошқа куринишлари учрайди.
Туризм ва саёхат агенти хамма мамлакатларда алоҳида мухим
иктисодий ахамиятга эга. У махсус нарх, гурухларни бирлаштириш,
транспорт воситаларини ижарага олиш, чартер, туристик йўналишлари
тугрисидаги маълумот ва дам олиш баҳоларини узида мужассам этган
туристик молини шакллантириш.
207
Агент касбига давлат шартасидаги миссияни хамда ахборот ва
реклама фаолиятини тақдим этиш хизматларидан ташқари кўпгина
давлатларда савдо (тижорат) сервисини хам киритишади. Бу миллий
фукаролик конунчилиги томонидан назорат килинади.
Туристик агентнинг фаолияти асосан ишончда шаклланади. Бунда
мижоз ўзи умуман, кўрмаган, лекин савдо маркаси билан химоя
килинган мол учун булак тарзда туловни амалга оширади. Саёхат
агентларининг хукукий холати учун булак тарзда тўловни амалга
оширади. Саёхат агентларининг хукукий холат саёхат ва туризм
сохасидаги халқаро шартномаларга асосланади. Бу хуқуқий ҳолат
нафақат халқаро шартномалар, балки, миллий маҳаллий қонунчилик
томонидан хам назорат килинади. Шу асосда саёхат агентларининг
малакасини аниклайдиган, ваколат чегарасини, шартномалар тизимини
ва фаолияти назоратини белгилаб берадиган омилкор орган тузилади.
Миллий конунчилик юридик шахс хукукларига эга булган
туристик хизматлар сохасидаги олди-сотди операцияларини амалга
оширишнинг ташкилий шаклларини белгилаб беради, булар
«Агентлик» ёки «Саёхатлар бюроси Туристик Агентлиги» ва «Саёхат
агентлиги» бўлиши мумкин. Савдо маркаси ва рухсатнома агентлик
туркуми ва синфини кўрсатиб бериши мумкин. Ушбу рухсатнома
туризм ва халкаро саёхатлар сохасида фаолият курсатиш хукукий
давлат ва муниципиал органлари томонидан берилади.
Ушбу шаклдаги рухсатномалар мавжуд.
«А» рухсатномаси туристик агентлигига хизмат кўрсатиш
сохасида туристик мисол, олди-сотди операцияларини амалга
оширишҳуқуқини беради;
«В» рухсатномаси саёхатлар бюросига саёхатлар бўйича шартнома
ва хизматларни факатгина сотиш хукукини беради.
«С» рухсатномаси саёхатлар автотранспорт агентлигига туристик
ва саёхат хизмат курсатиш сохасида транспорт операцияларини ташкил
қилиш хуқуқини беради. Ушбу корхоналар бир вактнинг узида туристик
хизматлар савдоси сохасидаги операцияларни амалга оширишлари учун
миллий конунчилик талабларига биноан туристик молнинг олди-сотди
операцияларини утказишга хукук берувчи савдо маркасини ва саёхатга
мўлжалланган хизматлар учун эса фирма отини олишлари керак. Бу
туристик агентнинг профессионал, статуси саёхат агентликлари
208
бирлашмалари федерациясининг тавсияларига қараб 17 давлат
қонунчилигида аниқлаб берилган.
Аргентина, Австралия, Камбоджа, Бирлашган Араб Республикаси,
Миср, Испания, Франция, Гаити, Хиндистон, Эрон, Исроил, Италия,
Япония, Иордания, Норвегия, Филиппин, Португалия хамда Сирия
Араб Республикаси.
Ҳуқуқий устав фалиятини олиб бориш рухсатномаси туристик
фирманинг ҳуқуқий рўйхатдан ўтишдан кейинги ташкилий босқич
ҳисобланади.
Рухсатнома (лицензия) туристик фаолиятини белгиланган муддат
давомида олиб боришга рухсат берувчи расмий хужжатдир.
Рухсатнома олиш учун ариза берувчи лицензион фаолият
юритишга ваколатли бўлган органга қуйидаги хужжатларни тақдим
этади;
А) рухсатнома беришга ариза, бунда кўрсатилиша шарт;
*юридик шахсларга – номи ва ташкилий - ҳуқуқий шакли, юридик
манзилгоҳи, ҳисоб-китоб номери ва мос банкнинг номи;
Жисмоний шахсларга-фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт
маълумотлари ва яшаш жойи; фаолият тури, рухсатнома амалининг
муддати.
Б) таъсис хужжатлар нусҳалари (агар нотариус тасдиқидан
ўтилмаган бўлса нусҳасининг тақдим қилиши керак);
В) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси;
Г) аризага қараб чиқиш тўловини, тасдиқловчи хужжат;
Д) солиқ органи ҳисобидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг
нусхаси (солиқ органининг штампи билан).
Юридик шахс бошқарувчилари ва жисмоний тадбиркор – шахслар
тақдим қилинаётган маълумотлар тўғрилигига жавобгар бўлишади.
Рухсатнома олиш учун тақдим этилаётган барча хужжатларни
лицензион фаолият кўрсатишга ваколати бор орган томонидан рўйхатга
олинади.
Рухсатнома берилиши тўғрисидаги аризани қараб чиқиш ҳамда
рухсатноманинг берилиш, ҳаммаси тўлов асосида амалга оширилади.
Таксиси этувчилари, ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, юридик
манзилгоҳи, ўзгарган ҳолда, ҳамда юридик, шахснинг йўқ қилиниши
ёки қайтадан ташкил қилиниш ҳолларида рухсатнома ўзининг кучини
209
йўқотади. Бунда зарур хужжатлар асосида янгидан шаклланган юридик
расмийлаштирилади.
Рухсатнома варақаларининг ҳимояланганлиги тақдим этувчига
бўлган қимматли қоғозларнинг даражасига тенглаштирилган. Улар аниқ
ҳисобот хужжатлари бўлиб, ҳисоб серияси ва номерига эга.
Рухсатномани бериш ёки бермаслик қарори ариза билан қолган
барча зарурий хужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун
давомида чиқарилади.
Рад жавоби ариза берувчига ёзма равишда, сабабини ҳам изоҳлаб,
қарор қабул қилингандан сўнг 3 кунлик муҳлат ичида жўнатилиши
шарт.
Рад жавобининг асосида қуйидагилар бўлиши мумкин: ариза
берувчи томонидан тақдим этилган хужжатларда нотўғри ахборотнинг
мавжудлиги; халқаро туристик фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган
шарт-шароитларнинг мос бўлмагани тўғрисидаги мутахассисларнинг
салбий хулосаси ҳамда хавфсизлик шартлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |