III. Компаниянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Компания ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни
бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тегишли вазирликлар ва идоралардан туризм фаолияти
масалалари бўйича ахборотларни сўраш ва олиш;
хорижий
давлатларнинг
Ваколатли
органлари
билан
белгиланган тартибда ахборотлар айирбошлашни амалга оширади;
ўз Ваколатлари доирасида конференциялар, йиғилишлар,
семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни
ташкил
қилиш,
шунингдек,
бошқа
ташкилотлар
томонидан
ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;
туризмни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни
биргаликда ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш мақсадида халқаро,
хорижий ва республика ташкилотлари билан амалий алоқалар ўрнатиш;
халқаро
нормалар
асосида
отеллар,
меҳмонхоналар,
кемпинглар, шунингдек, туристларга хизмат кўрсатувчи бошқа
объектлар классификациясини ишлаб чиқишда қатнашиш;
11. Компания ўзига юкланган вазифаларнинг самарали
бажарилиши учун жавоб беради.
IV. Компания фаолиятини ташкил этиш
12. Компанияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис
бошқаради.
198
Раиснинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи
ўринбосари бўлади.
Раис мақомига кўра вазирга, раис ўринбосарлари - вазир
ўринбосарларига тенглаштирилади.
13. Компания раиси:
Компания фаолиятига яккабошчилик асосида умумий
раҳбарликни амалга оширади;
Компания Ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар
қабул
қилади
ҳамда
Компанияга
юкланган
вазифалар
ва
функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ўз ўринбосарлрининг Ваколатларини белгилайди, улар
ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Компания тизимидаги бошқа
мансабдор шахсларнинг Ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва
бошқа мансабдор шахсларнинг Компания фаолиятининг алоҳида
участкаларига раҳбарлиги ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ишлар
учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Компания тизими ходимларининг бажариши мажбурий бўлган
буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Компания марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг
белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штат
жадвалини, шунингдек, Компания марказий аппарати, тасарруфидаги
ташкилотлар ҳаражатлари сметаларини тасдиқлайди;
Компаниянинг
таркибий
бўлинмалари
ва
минтақавий
бўлимлари тўғрисидаги низомларни, ўз тизимига кирадиган
тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг уставларини белгиланган
тартибда тасдиқлайди;
Компания марказий аппарати ходимларини, минтақавий
бўлимларнинг, Компания тизимига кирувчи тасарруфидаги бошқа
ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга
тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа Ваколатларни
амалга оширади.
14. Компанияда таркибига Компания раиси (хайъат раиси),
раис ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, минтақавий
бўлимлар ва тасарруфидаги бошқа ташкилотлар раҳбарлари кирадиган
7 кишидан иборат хайъат ташкил этилади.
199
Хайъатнинг шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан
тасдиқланади.
Компания
хайъати
Компания
фаолиятининг
асосий
масалаларини кўриб чиқади, таркибий бўлинмалар, минтақавий
бўлимлар ва тасарруфидаги бошқа ташкилотлар раҳбарларининг
ҳисоботларини эшитади, компаниянинг муҳим буйруқлари ва бошқа
ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Хайъат қарорлари раиснинг буйруқлари билан амалга
оширилади. Раис билан хайъат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган
тақдирда раис ўз қарорини амалга оширади. Раис пайдо бўлган
келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасини хабардор қилади.
15.
Минтақавий
бўлимлар
ўз
фаолиятини
тегишли
вилоятларнинг хокимлари билан келишган ҳолда Компания томонидан
тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Компаниянинг минтақавий бўлимлари раҳбарлари лавозимга
тегишли вилоятлар хокимларининг тақдимномасига биноан раис
томонидан тайинланади.
Қарорда компания минтақавий бўлимининг намунавий
тузилмаси ҳам тасдиқланган. Унга кўра, минтақавий бўлимга
бошқарувчи ( 1 киши) раҳбарликни амалга оширади. Шунингдек,
туризмни ривожлантириш бўлими (1 - 2 киши), хусусий туристик
фирмалар билан ишлаш ва лицензиялаш масалалари бўлими (2 киши),
бухгалтер - кассир (1 киши) ишлашлари белгилаб берилди.
Барча минтақавий бўлимлар ходимларининг чекланган умумий
сони - 24 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 16 киши, улардан:
Самарқанд минтақавий бўлими - 6 киши, Бухоро минтақавий бўлими - 5
киши, Хоразм минтақавий бўлими - 5 киши қилиб белгиланди.
"Ўзбектуризм" МК раисига зарурат бўлганда компания
марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган
умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга руҳсат берилди.
Қарорга кўра, профессионал бошқарувчи компанияларга
ишончли бошқарувга берилгунга ёки тўлиқ сотилгунгача давлат
улушларини бошқариш "Ўзбектуризм" МК да сақлаб қолинадиган
корхоналар рўйхати тасдиқланди:
200
________________________________________________________
Устав Корхоналар рўйхати
Фондидаги
давлат улуши (%)
________________________________________________________
58 1. "Отель Ўзбекистон" қўшма корхонаси ёпиқ
турдаги акциядорлик жамияти
16 2. "Шодлик" давлат корхонаси акциядорлик жамияти
25 3. "Варахша" давлат корхонаси масъулияти
чекланган жамияти
25 4. "Самарқанд" давлат корхонаси акциядорлик
жамияти
30 5. "Чорсу" давлат корхонаси масъулияти чекланган
жамияти
9 6. "Жиззах саёҳат" давлат корхонаси акциядорлик
жамияти
_________________________________________________________
Қарорда "Ўзбектуризм" МК га қуйидаги вазифалар ҳам
топширилди:
-
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодиёт
вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар хокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва
идоралар билан биргаликда 2010 - йилгача бўлган даврда туризмни
ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар
Маҳкамасига киритиш;
- манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
туристларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби
тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Қарорнинг аҳамиятли томони яна шунда бўлдики, унга
мувофиқ, "Ўзбектуризм" МК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
вазирлиги ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Туризмни
ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш, туристларга хизмат
кўрсатилганлиги
учун
туристик
фирмалар
ва
меҳмонхона
хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимни жамғармани
201
шакллантириш манбалари этиб белгилаш ҳақидаги таклифига розилиқ
берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 - йил 17 -
апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006 - 2010 йилларда хизмат
кўрсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора -
тадбирлари тўғрисида"ги қарорида эса мамлакатимизда сервис
сохасидаги қолоқликни олдини олиш учун муҳим вазифалар белгилаб
берилиб, унга мувофиқ мамлакатимизда хизматларнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 60 - 80 % ни ташкил этиши, хизмат кўрсатиш
сохасида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қарийб 70 % мехнат
қилиши, аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида эса мазкур соха 50
- 60 % ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилди. Қарорда савдо ва умумий
овқатланиш, транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш, молиявий, банк,
коммунал ва маиший, автомобил ва бошқа техника воситалари
хизматлари билан бир қаторда туристик - экскурсия (2,5 баробар) ва
меҳмонхона хизматлари (2,7 баробар) сохасида 2006 - 2010 йилларда
амалга оширилиши лозим бўлган дастур ишлаб чиқилди. Масалан,
туризм хизматларини ривожлантириш бўйича - Тошкент вилоятидаги
"Кумушкон" АЖ турбазасини қайта қуришни 2007 - 2008 йилларда
амалга ошириб, йиллик даромад олишни 180 млн сўмга етказиш;
туристларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида туристик
классдаги 100 та транспорт воситаларига эга бўлиб, улардан олинадиган
даромадни 5,5 млрд сўмга олиб чиқиш; янги туристик - экскурсия
йўналишларини ишлаб чиқиш; илмий, маданий - кўнгилочар ва спорт
туризмни ички ва халқаро даражада ташкил этиш (шунингдек,
балиқчилик, овчилик, алпинизм турлари). Ёки, мехмонхона хўжалигини
ривожлантириш бўйича - Бухоро шаҳридаги "Шаҳристон"
меҳмонхонаси иккинчи қисмини 2006 - йил 1V чоракда ишга тушириб,
хорижий туристлар қабул қилишни 4 мингтагача етказиш. Улардан
олинадиган йиллик даромад миқдорини 300 минг АҚШ долларига олиб
чиқиш ҳамда 100 та янги ишчи ўринлари ташкил этиш; Бухоро
шаҳридаги "Бухоро" меҳмонхонасини 2007 - йилда қайта қуриб,
хорижий туристлар қабул қилишни 6 минггача етказиш. Улардан
олинадиган йиллик даромад миқдорини 400 минг АҚШ долларига олиб
чиқиш; Шаҳрисабз шаҳридаги "Шаҳрисабз" меҳмонхонаси қурилишини
2007 - йили амалга ошириб, хорижий туристлар қабул қилишни 5
202
мингтагача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромадни 350 минг
АҚШ долларига олиб чиқиш ҳамда 120 та янги ишчи ўринлари ташкил
этиш; Фарғона шаҳридаги "Зиёрат" меҳмонхонасини қайта қуришни
2008 - йилда амалга ошириб, хорижий туристлар қабул қилишни 3
мингтагача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромадни 200 минг
АҚШ долларига олиб чиқиш кўзда тутилди.
Туризмга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар
Ўзбек
давлат
стандартлаштириш,
метрология
ва
сертификатлаштириш марказининг 1998 - йил 31 - декабрда рўйхатдан
ўтказган "Меҳмонхоналар классификацияси"
Ушбу
классификация
"Ўзбектуризм"
МК
томонидан
вазирликлар, корхоналар, ташкилотларнинг таклиф ва мулоҳазаларини
инобатга
олган
ҳолда
ишлаб
чиқилди
ва
Ўзбек
Давлат
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказига
киритилди. Мазкур стандарт камида 10 номерга эга бўлган
меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар, шунингдек,
Ўзбекистон Республикасига келаётган туристлар ва фуқароларнинг
бошқа вақтинча яшаб туриш жойларининг классификациясини
белгилайди. Унда, шунингдек, ишлатиладиган асосий атамаларнинг
шарҳи, меҳмонхоналарга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг
жавобгарлиги, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган
талаблар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Айниқса, турли
тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларда: бино ва унга
тегишли ҳудуд, техник жиҳозлар, номерлар фонди, техник таъминот,
мебель ва бошқа жиҳозлар таъминоти, жиҳозлаш ва номерлардаги
санитария - гигиена буюмлари, умумий фойдаланиш санитария
объектлари, жамоат жойлари, овқатланиш хизматлари кўрсатиш
жойлари, хизматлар, овқатланиш хизматлари, хизматчилар ва уларни
тайёрлашга бўлган талаблар ҳақида 1 - 5 юлдузли меҳмонхоналарга хос
конкрет вазифалар берилган.
Меҳмонхона ва ресторан бошқарувчилари туристларга
сифатли хизмат кўрсатишда малакали ходимлар танлаш нақадар муҳим
эканлигини яхши тушинишлари лозим. Ходимларнинг меҳмонхонава
ресторан
сохасидаги
билимларини
қучайтириш
туризм
инфратузилмасини ривожлантиришда, янги меҳмонхоналар ва
ресторанлар пайдо бўлган сайин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб
203
боради.
Меҳмонхона ва ресторан бошқарувчилари малака ошириш
бўйича ташаббус кўрсатишлари уларнинг бизнесларига шунингдек,
Ўзбекистоннинг туристик бизнесига фойда келтиради.
Таом тайёрлаш билими асосийдир. Лекин кўп туристлар
Ўзбекистонда мавжуд маҳсулотлардан тўлиқ фойдалана билиш
тажрибаси етишмаётганлигидан шикоят қиладилар. Тайёрланган
таомлар қўпинча иштаха кузгатувчи булмай мижозларда яхши
таассурот қолдирмайди. Ўзбекистон ресторанларининг ходимлари
замонавий туристларнинг Овқатланиш борасидаги талабларини
билишлари ва ўз иш фаолиятларида улардан фойдалана олишлари
лозим. Масалан, таомлар турқумига ёги кам бўлган ёки умуман ёгсиз
бўлган таомларни, шунингдек, пархез таомларини киритишлари лозим.
Таомларнинг турлари жуда кам, уларниг турлари ва кўринишлари
ўртасида катта фарқ йуқ. Масалан, бир куринишда жуда ёгли бўлиб
кўринадиган таомлар, гўштли таомларнинг бир-бирига ухшаш турлари,
бир-бирини такрорловчи салатлар, сифатсиз десертлар ва х.қ. Бир қатор
меҳмонхоналарнинг ресторанларида мижозларга танлаш имконини
қолдирмаган холда туркум таомлар таклиф қилинади. Ресторанларда
хизмат кўрсатиш даражаси жуда паст бўлганлиги сабабли мижозларни
қондира олувчи даражада бошқарувчилиқ қобилияти йўқ деган
таассурот қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |