лари олиш мумкин.
Жумладан, жиноят иши қўзғатишга оид хулоса
чиқаришга қуйидаги таҳлиллар асос бўлиши мумкин:
1) сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоида-
лари, балиқ заҳираларини муҳофаза қилиш ёки табиат муҳофазасига оид
бошқа норматив қоидалар бузилганлиги тўғрисида ҳужжатлар;
2) одамлар томонидан тупроқ,
сув ресурслари, балиқ заҳиралари,
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар ёҳуд атмосфера ҳавоси
ифлослангани тўғрисида ҳужжат;
3) оқова сув, тупроқ, ҳаводан олинган намуна таҳлилига оид ҳуж-
жат;
4) шоҳидларнинг хабари ёки тушунтириш хати, шунингдек ўз хат-
ти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан экологик зарарли оқибатларга
олиб келган шахснинг кўрсатувлари.
Тўпланган ахборот ва маълумотларни текшириш мақсадида жиноят
иши қўзғатганга қадар ҳодиса рўй берган жойларни кўздан кечириш
лозим.
Терговнинг дастлабки босқичида ифлосланиш механизми ва манбаи-
га нисбатан турли фаразлар олға сурилади. Бунда объектни ифлослаётган
чиқиндилар, моддалар ва ташландиқларнинг тури, табиатни муҳофаза
қилиш қоидаларининг бузилиш сабаблари, уларга риоя қилмаган мансаб-
дор ва бошқа шахслар иштироки ўрганилади.
Фаразни олға суриш жиноят иши қўзғатиш вақтида вужудга келган
вазиятга боғлиқ. Қоидага кўра вазиятнинг учта тури мавжуд:
а) сув манбалари, тупроқ ва атмосфера ҳавоси ифлосланганлик фак-
ти маълум;
б) содир этилган қоидабузарликлар
одамлар саломатлиги, ҳайвонот
ва ўсимлик дунёси, балиқ заҳираларига зарар келтиргани очиқ-ойдин
кўриниб турибди;
в) илгари йўл қўйилган экологик жиноят белгиларини кўрсатувчи
материаллар мавжуд.
Шунга мувофиқ терговчи олдида турган вазифаларидан келиб чиқиб
иш бўйича тергов йўналиши, бу ҳаракатларнинг биринчи навбатдаги
тадбирлари белгилаб олинади. Энг аввало, жиноий хатти-ҳаракатнинг ке-
либ чиқиш сабаблари ва экологик объектлар ифлосланишининг интенсив-
лиги аниқланади. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- воқеа содир бўлган жой ва тозалаш иншоотларини кўздан кечи-
риш;
- атроф муҳитни ифлосланишига олиб келган ишлаб чиқариш жара-
ёни
билан танишиш;
- ифлослаётган манбаларни бартараф этиш чорасини кўриш;
- экологик қоидани бузганликда айбли шахс, жабр кўрганлар, гу-
воҳларни сўроқ қилиш;
- ифлосланишнинг технологик жараёнини кўрсатадиган ҳужжат-
ларни олиб қўйиш, ички бошқарув назоратининг ҳолати, экологик назора-
тни амалга оширадиган инспекция ва органларнинг маълумотлари;
- ифлосланганлик даражасини таҳлил этиш учун тупроқ,
сув ва
ҳаводан намуналар олиш;
- тиббий, биологик, кимёвий, ихтиологик ва бошқа экспертизаларни
белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: