Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Яширинган ҳайдовчилар ва транспорт



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Яширинган ҳайдовчилар ва транспорт
воситаларини қидириш 
ЙТҲ юз берган жойдан яширинган ҳайдовчилар авария туфайли ав-
томашинада пайдо бўлган носозликларга, путур етган жойларга имкон қа-
дар тезроқ барҳам беришга, ундаги изларни йўқ қилишга уринадилар. Ав-
томобиль яхшилаб ювилади, тўқнашиш, одам уриш ва бошқа шу кабилар 
натижасида шикаст етган деталлар янгиларига алмаштирилади, қийшай-
ган кузов тўғриланади, умуман камчиликларга барҳам берилади. Жиноят 
изларининг йўқ қилиб юборилиши хавфи яширинган транспорт воситала-
ри ҳайдовчиларини жадал қидириш юзасидан чора-тадбирлар кўришни 
тақозо этади. Ҳодисанинг шоҳидларидан, жабрланувчилардан олинган 
маълумотлар тезкор қидирув чора-тадбирлари ўтказиш учун асос сифати-
да хизмат қилиши мумкин. Ҳодиса юз берган жойдан топилган излар: ав-
томобилнинг тури, русуми ҳақида фикр юритиш имконини берадиган ғи-
лдирак қопламаларининг излари; ҳаракат йўналишини ва яширинган тран-
спорт воситаларини қидириш йўналишларини белгиловчи излар қидири-
лаётган транспорт воситаларига тааллуқли муҳим ахборот манбаи ҳисоб-
ланади. 
Ҳайдовчилар ва транспорт воситаларини қидириш ҳодиса юз берган 
жойни кўздан кечириш билан бир вақтда ташкил этилади. Бунда оли-


наётган маълумотларни айирбош қилиш ва бундан кейинги қидирув чора-
тадбирларини биргаликда режалаштириш мақсадида тезкор қидирув хо-
димлари, ЙҲХХ ходимлари ва терговчи ўртасида мунтазам алоқа ўрнати-
лиши керак. Ҳайдовчилар яширинган йўналишдаги ЙҲХХ постлари улар 
хизмат ўтаётган ҳудудда қоидабузар пайдо бўлиши эҳтимоли борлиги ва 
унинг белгилари ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Яна шуни унутмаслик 
муҳимки, қидирилаётган ҳайдовчилар автомобилдаги носозликка барҳам 
бериш, авария изларини йўқотиш мақсадида бирор жойда тўхташлари ҳам 
мумкин. Бундай тўхташлардан йўлдаги ёнилғи-мойлаш материалларидан 
пайдо бўлган доғлар, йўлнинг ёқаси ёки транспорт воситаси ҳаракатлана-
диган қисмидаги ҳайдовчининг оёқ излари, йўл ёқасидаги ғилдирак 
қопламаси излари ва бошқа шу кабилар дарак бериши мумкин. Транспорт 
воситаси тўхтаб ўтган жойда авария натижасида путур етган деталлар, фа-
раларнинг синиқ парчалари, кузов бўёғининг заррачалари топилиши мум-
кин. Булар ҳам «иссиғида» жиноятчининг кетига тушган ходимларнинг 
эътиборидан четда қолмаслиги керак, негаки, булар ҳодиса тўғрисида янги 
далилий маълумотлар берибгина қолмай, қидирув тўғри йўналишда олиб 
борилаётганлигини ҳам тасдиқлайди. 
Тезкор ходимлар эга бўлган дастлабки ахборотларда қидирувни аниқ 
йўналишларда олиб бориш учун зарур бўлган ҳодиса жойидан қочган 
ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига тааллуқли ишончли маълумотлар 
мавжуд бўлмаса ёки мавжуд бўлса-ю, бир-бирини инкор этса, янги ахбо-
рот манбаларини қидириш эҳтиёжи пайдо бўлади. Булар қуйидагилардан 
иборат бўлиши мумкин: 
- автотрассадан сиртида кўзга ташланадиган путур етган жойлари 
бор транспорт воситаси ўтганлигини кузатган шахслар; 


- транспорт воситаларининг ҳайдовчилари носозликка барҳам бе-
ришда ёки носоз автомобилни ташишда ёрдам кўрсатиш илтимоси билан 
мурожаат қилган шахслар; 
- автокорхоналарнинг сафардан қайтган транспорт воситаларида ши-
каст етган жойлари борлигини пайқаган ходимлари ва бошқа шу кабилар. 
Айниқса, мазкур гувоҳларни қидириб топишда ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органлари ва йўл хизматининг кўп сонли ходимларидан юксак да-
ражадаги уюшқоқликни, тажриба ва маҳоратни, режали иш маромини та-
лаб қилади, кўп вақт ва куч сарфланишини тақозо этади. Шунинг учун бу-
ндай ишга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш ҳам мақсадга муво-
фиқ бўлади. 
Баъзида яширинган ҳайдовчилар ўзлари қочиб кетган транспорт во-
ситаларини ҳодиса юз берган жойдан анча олисга ташлаб кетадилар. Бун-
га авария туфайли автомашинанинг носоз ҳолатга келиши оқибатида 
ҳаракатни давом эттиришнинг иложи йўқлиги; ёнилғи тугаб, уни яна 
қуйишнинг имконидан маҳрумлик, яъни яқиндаги ЙҲХХ постида қўлга 
тушиб қолиш мумкинлиги ва бошқа шу каби ҳолатлар сабаб бўлиши мум-
кин. Жиноятчилар ташлаб кетган транспорт воситалари топилганида 
ЙҲХХ органларидаги мавжуд қайд этиш материаллари бўйича дарҳол 
унинг эгасини аниқлаш лозим. Айни бир вақтнинг ўзида топилган транс-
порт воситасини кўздан кечириш орқали қидирилаётган ҳайдовчи тўғри-
сидаги ахборотга ҳам эга бўлиш мумкин. Бунинг учун эса, ҳайдовчининг 
қўли тегиши мумкин ва шарт бўлган рул бошқаруви агрегатларида, при-
борлар қутичаси ва автомашинанинг бошқа қисмларида қолдирилган қўл 
излари, ташлаб кетилган транспорт воситаси атрофидаги оёқ излари, сига-
рета қолдиқлари ва бошқа шу кабилар асқотади. Транспорт воситасининг 
салонида яхши сақланиб қоладиган ҳидлардан қидирув хизмати итлари 
ёрдамида яширинган ҳайдовчини топиш ва ушлаш, кейинчалик эса, тўғри 


қайд этилган ҳид изларидан гумон қилинувчини танлаш деб аталмиш иш-
ларда фойдаланиш мумкин. Бундай иш натижалари далил-исботлар ман-
баи сифатида эътироф этилмаса-да, бироқ улардан таҳминлар қилиш ва 
ишни тергов қилишнинг бундан кейинги режаларини тузишда фойдала-
ниш мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish