See discussions, stats, and author profiles for this publication at


ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   195
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Талапова Н.Б., Наманган давлат университети ўқитувчиси 
Исмоилова М.И., Наманган давлат университети талабаси 
Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида глобаллашув жараёни жадал 
ривожланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистонда ҳам туризмнинг роли кескин ошиб бормоқда. 
Шунингдек, туризм бутунжаҳон иқтисодиётига ҳам жуда катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. 
Халқаро туризмда ёшлар туризмининг роли беқиёсдир. Бунинг негизида турли ҳудудлардаги 
ёшларни маълум бир мақсад йўлида бирлаштириш ва ёшларда яратувчанлик ғояларини 
ривожлантириш ётади. Ёшлар туризимининг ўзига хослиги шундаки, замонавий ёшлар 
дунёқарашини ўстириш ва уларга турли имкониятларни яратишдир. Баъзи ёшлар асосан дам 
олишни хуш кўрадилар. Шу боис улар вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил 
кўнгилочар жойлар; тоғли ҳудудларга, сув ҳавзаларига, экскурсиялар қилишни афзал 
кўрадилар. 
1
Muallif ishlanmasi 


103 
Саёҳат буюк истиқболни, турли мамлакатлар маданияти тарихи ва кўпгина 
маълумотларни ўрганиш имконини беради. Ҳозирги кунда туризм соҳасида ёшларда бир қатор 
муаммолар вужудга келмоқда: 
Саёҳат чипталари ва тур пакетларнинг нархи юқорилиги; 
Виза олиш жараёнларининг қийинлиги; 
Ёшлар учун хизмат кўрсатиш сифатининг паст даражадалиги;
Мамлакатда турли хил кўнгилочар жойлар; фестивал, клублар, конференциялар
сайёҳлик лагерларининг камлиги; 
Ёшлар учун дам олиш масканларининг таъмирталаблиги;
Мамлакатимиз ҳудудларида деярли йил давомида фаолият юритувчи замонавий халқаро 
талаба сайёҳлик марказларининг мавжуд эмаслиги. 
Юқорида келтирилган долзарб муаммоларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистонда 
туризмни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чора тадбирлар 
амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2016-
йил 2-декабрда “Ўзбекистон Республикасида туризимини жадал ривожлантириш чора 
тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Бунга кўра : 
Ўзбекистон ҳудудида Туризмни ривожлантиришни комплекс амалга ошириш, янги 
турдаги махсус туризм йўналишларини ташкил қилиш ва уларни сайёҳларга таклиф қилиш; 
Республика ҳудудида янги турдаги жойлаштириш воситаларини кўпайтириш. Жумладан, 
лагерлар, йўл усти меҳмонхоналари кабилар буларга мисол бўлади; 
Мамлакатимизда ўз фаолиятини йўлга қўйган ёки бошлаш арафасида бўлган туризм 
фаолияти субъектларига, хусусан меҳмонхона бизнеси соҳасида қўшимча имтиёзлар яратиш, 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш; 
Ташриф буюраётган сайёҳлар учун қўшимча хизматлар сонини ва сифатини ошириш. 
Асосан, ахборот тақдим этиш тизимини такомиллаштириш ва бошқалар. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртимиз ҳудудида туризмда мавжуд 
муаммоларни бирин-кетин, самарали ҳал қилиш орқали яқин келажакда юксак натижаларга 
эришиш имкониятлари мавжуд: 
Жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда янги туристик инфратузилма турларини яратиш 
ва мавжудларини такомиллаштириш; 
Хорижий туристларни малакатимизга жалб қилишнинг самарали усулларини ишлаб 
чиқиш ва амалиётда қўллаш; 
Сайёҳликка оид ахборотлар тўплаш ва ижтимоий статистика яратиш бўйича методлар 
ишлаб чиқиш; 
Мамлакат аҳолиси ўртасида туристик мафкура ва маданиятни юксалтириш; 
Туризм соҳаси учун малакали рақобатдош кадрлар тайёрлаш; 
Индивидуал ва режасиз ташриф буюраётган сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш. 
Ёшлар чет эл сафарларига хордиқ чиқариш, дўстлар ва қариндошларникига ташриф 
буюриш, илм олиш, бизнес ва бошқа мақсадларда отланишади. Уларнинг кўпчилиги учун бу 
саёҳатлар хорижий мамлакатлардаги илк таассуротлар ва ҳақиқий саргузаштларни намойиш 
этади. Ёшлар туризимининг шиддатли оқими ёшларнинг туризмга бўлган эҳтиёжининг ҳажми, 
танланган масофа ҳамда унинг нуфузини қамраб олади. Ҳар бир ҳудудда туризм ривожланиши 
ҳудуддаги туризм ресурсларига бевосита боғлиқ бўлади. Ҳудудда туризмни юқори чўққига 
олиб чиқиш туристик ресурсларни ҳар томонлама ўрганиш, баҳолаш, имкониятлар ва 
камчиликларни таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга ва бу ишларни амалга ошириш учун 
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси ташкил этилди. Бундан ташқари ички туризмни 
ривожлантириш, айниқса сайёҳлик мавсуми суст бўлган даврда ёш сайёҳлар: мактаб 
ўқувчилари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари учун таништирув турларини 
ташкил этиш мақсадида Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро вилояти, Тошкент шаҳрига дам 


104 
олиш кунларида махсус турларни уюштириш каби турларни ўз ичига олади. Ёшлар 
туризимини ривожлантиришда ишлаб чиқилган карнавал ва фестивалларни уюштириш, бу 
тадбирлар ҳақида халқаро туристик ташкилотларга маълумотлар етказиб берилмоқда. 
Шунингдек, вилоятнинг тарихий обидаларини ва унинг буюк сиймоларини жаҳонга 
таништириш ҳамда туристик салоҳиятимиз тўғрисида чет эллик сайёҳларга маълумот бериш 
мақсадида, жаҳон талаблари ва андозалари асосида ўзбек, рус, инглиз, франсуз, итальян, хитой, 
араб тилларида электрон сайтлар яратилди. 
Юқоридагиларга қўшимча тарзда қуйидагиларни таклиф этиш мумкин:
Хорижий сайёҳлар учун транспорт хизмати сифатини яхшилаш мақсадида туристик 
объектларга “electro-car”ларни қатновини йўлга қўйиш; 
Вилоятларимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларнинг сонини янада ошириш 
мақсадида турли хил фестиваллар илмий анжуманлар, кўргазмалар, ижодий учрашувлар 
сонини кўпайтириш; 
Туристик салоҳиятни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш ва хорижий 
давлатларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш, телерадио-
компанияларида туризм соҳаси ривожи борасидаги доимий чиқишлар қилиб бориш; 
Вилоятларимиз туристик салоҳиятини кўрсатувчи ижтимоий ролик тайёрлаш ва уни 
мунтазам равишда телеканалларимиз орқали эфирга узатиб бориш; 
Сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи босма ва электрон тарғибот материалларини ишлаб 
чиқиш ва салоҳиятли сайёҳлар эътиборига ҳавола этиш; 
Вилоятларимизнинг туристик объектларига оптик толали кабел тортиб, интернет 
тармоғига уланиш учун WiFi зонасини ташкил қилиш. 
Юқорида келтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ёш саёҳатчиларимиз учун 
йилнинг тўлиқ даврида саёҳат қилишлари учун имкониятлар яратади.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish