See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   195
 
 


114 
Адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. Т.; 2017. 7 февраль. 
2. ЎРПҚ Туризм сохасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият 
органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида (Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон. 646-модда)Т: 2017 йил, 12 июль, 
ПҚ-31-29-сон. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Ички туризмни жадал 
ривожлантиришни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”, Наманган ҳақиқати, 2018 йил 19 
февраль №12 (19424).
4. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабр 2017 йилда 
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномаси
“ЕТТИ ПИР” ТУРИСТИК МАРШРУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Тажибаев Ш.М., Бухоро давлат университети магистранти 
Ҳозирги пайтда сайёҳлик замонавий иқтисодиётнинг истиқболли тармоғларидан бирига 
айланган. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев, - “Туризмни иқтисодиётнинг стратегик 
тармоғига айлантириш биз учун устувор вазифа бўлиб қолади. 
Катта салоҳиятга эга бўлган зиёрат ва тиббиёт туризмини ҳам жадал ривожлантириш 
зарур”1,- деб қатьий таъкидлаганларидек зиёрат туризмини ривожлантиришга бутун дунёда
катта эътибор қаратилмоқда. 
Ўзбекистонда ҳам зиёрат туризмини ривожлантиришни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Зеро 
биз зиёрат туризмини ривожлантириш орқали кўҳна ва буюк тарихимизни, юксак 
маданиятимизни, дунё цивилизацияси тараққиётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган пиру-
комил, буюк аллома, азиз авлиё, соҳибкаромат бобокалонларимизнинг маънавий меросини ва 
ислом цивиллизацияси ривожига қўшган ҳиссасини дунёга танитган бўламиз. 
Ўзбекистон азиз авлиёлар, буюк алломалар юрти. Бухоройи шариф тупроғида эса бундай 
буюк зотлардан кўплари яшаб ижод этган. Ислом Абдуғаниевич Каримов айтиб ўтганидек, - 
“Бухоро нафақат Ўзбекистонни, балки бутун Марказий Осиё минтақасини дунёга машҳур 
этган. Унга Бухоройи шариф деган ном бежиз берилмаган. Негаки, бу муқаддас заминда Абу 
Али ибн Сино, Абу Бакр Мухаммад Наршахий, Имом Бухорий, Хожа Бахоуддин Нақшбанд ва 
унинг пиру устозлари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Махмуд 
Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Мухаммад Самосий, Сайид Миркулол, кейинги замонларда 
Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Иброхим Мўминов каби улуғ зотлар 
ўтганки, уларнинг номларини ёдлаш ва эъзозлаш ҳар бир ватандошимиз, ҳар бир инсоннинг 
бурчидир”. 
2019-йилнинг 18 декабрида Тунисда бўлиб ўтган XI-Ислом конференциясида Бухоройи 
шарифнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганлиги бежиз эмас албатта. Зеро - 
“Бухоро - “илм” демакдур. “Шариф” сўзи эса “шарафли”, “азиз”, “муқаддас” маъноларни 
англатади. Бу шаҳарда уламо ва фузало кўп бўлгани боис шу ном билан атаганлар”2 - деб 
таърифлайди Муҳаммад Ғиёсиддин. 
Садриддин Салим Бухорий “Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари” асарида, - “Улуғларнинг 
ривоят этишларича, - дея эътироф этган, - Бухоройи шариф ва унинг атрофида етти минг авлиё, 
аллома, зоҳид, обид, ошиқ, муҳаддис, шайх дафн қилинган. Бухорои шарифда учта пайғамбар, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 
http://uza.uz/oz/
25.01.2020. 
2
Муҳаммад Ғиёсиддин. “Ғиёсул луғот”. Жилд – 1, Душанбе, “Адиб”, 1987, 119 – бет. 


115 
жумладан, Аюб алайҳиссалом, Довуд алайҳиссалом, Хизр алайҳиссалом қадамжолари бор”1. 
Улар Бухоронинг довруғини оламга ёйган зотлар ҳисобланади. 
Бухоройи шарифдан осмонга нур таралади. Бу нур - маърифат, маданият, илму - урфон 
нуридир деганда - балки Имом ал Бухорий ислому - иймон илми нурини, Ибн Сино табобат 
илми нурини, Хазрат Хожаи Жахон, Хазрат Баҳоуддин Нақшбанд тариқат илми нурини 
жаҳонга таратганлари ҳам назарда тутилган бўлса ажаб эмас. Шу боис бу муқаддас заминга 
минглаб сайёҳлар буюк алломалар, пиру - комил авлиёларни зиёрат қилиш учун ташриф 
буюрадилар. Зеро айнан Бухоройи шарифда зиёрат туризмини ривожлантириш учун катта 
имкониятлар мавжуд. Бу шаҳар ва унинг атрофида жуда кўп туғ кўтариб ётган авлиёлар 
зиёратгоҳлари ҳамда етти пир зиёратгоҳлари мавжуд. Шу боис Бухоройи шариф зиёрат 
туризмининг маркази деб тан олинганлиги ҳам давр талабидир. Бухоройи шарифга келиб етти 
пирни зиёрат қилиб, уларнинг бой маданий меросидан баҳраманд бўлишни, маънавий - руҳий 
қувват олишни истовчи сайёҳлар кўпчиликни ташкил этади. Чунончи манбаларда 
таъкидланишича Етти пири комил Пайғамбаримиз Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалламдан 
бошланган “Олтин силсила”нинг давомчилари сифатида эътироф этилган. Нидерландиялик 
шарқшунос олим Фритц Майер (1912-1998) хотирасига бағишланган “Марказий Осиёда 
тасаввуф” (“Суфизм в Центральной Азии”) номли хорижий тадқиқотчиларнинг танланган 
мақолаларида ёзилганки: Хўжайи Жаҳон тариқатининг юқорига йўналтирилган силсиласи
унга руҳий – маънавий мерос бўлиб қоладиган “олтин занжири”нинг (“Силсилат аз-заҳоб”) 
белгилаганимизда тасаввуфда мавжуд бўлган ҳамма анъаналар қуйидаги шахслар билан 
тасаввур этилади: Юсуф ал-Ҳамадоний, Абу Бакр Муҳаммад бинни Исҳоқ ал - Бухорий 
Калободий, Абу Исмоил Абдуллоҳ бинни Муҳаммад ал - Ансорий ал-Ҳиравий, Абу Али ал - 
Фармадий ат-Тусий, Абул Қосим ал - Гургоний, Абул Хасан ал - Ҳарақоний, Абу Йазид 
Бистомий, Имом Жаъфар ас - Содиқ, имом Муҳаммад ал - Бокир, Имом Зайин ал - Обидин, 
Имом ал - Хусейн (“адолатли” халиф), имом Али бинни Абу Толиб, Пайғамбар Муҳаммад 
Мустафо”1 . Улар Мавлоно Жалолиддин айтганларидек “Мутлақ ҳақни наззора этиб, ҳам ҳожа 
– илоҳийликларини англаган, ҳам хона яъни танлари ҳақ масканида эканлигини ва демак ҳам 
каъба эканликларини тушунган улуғ сиймолардир”. Бир сўз билан айтганда улар нафсни енга 
олган, аллоҳ васлига эришган буюк зотлардир. Шу боис бўлса керак уларни зиёрат қилишга 
келаётган сайёҳлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳам бу соҳадаги 
сайёҳликни ривожларттириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Соҳа ривожи 
йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиб, чет элликлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиблари
божхона назорати соддалаштирилмоқда. Зарур инфратузилма яратилмоқда. Шунингдек 
Ўзбекистонда етти пир зиёратини (Кичик Ҳаж сифатида) ривожлантириш мақсадида қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириш мумкин: 
- Буюк тасаввуф алломаларининг ўрганилмаган асарларини қидириб топиб ўрганиш; 
- Мазкур асарлар рус, инглиз, форс ва бошқа тилларда ёзилган бўлса тиржималар қилиб 
китобхонларга етказиш; 
- Улар ҳақида илмий манбаларга таянган ҳолга кучли илмий, бадиий фильмлар яратиш; 
- Айнан зиёрат туризмига ихтисослашган туристик фирмаларни яратиш; 
- Шу соҳа бўйича реклама орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш; 
- Етти пир зиёратгоҳларининг “Кичик Ҳаж” сифатидаги мукаммал брендини яратиш. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, буюк бобокалонларимизнинг бизга қолдирган бой 
маънавий ва маданий меъроси, ислом цивилизацияси тарихида халқни ягона мақсад, эзгу ният 
йўлида бирлаштиришга хизмат қилиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотмаган. 
1
Садриддин Салим Бухорий. “Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари”, “Navro’z”. Тошкент – 2015. 9 – бет. 


116 
“Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, 
боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, ҳалқимизга, 
дунёга етказа билишимиз керак”1, - деган эди Шавкат Мирзиёев. Бу эзгу ишга ҳиссасини 
қўшиш ҳар бир тараққийпарвар инсонни муҳим бурчидир. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish