90
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Исхакова С.А., PhD
Ибрагимова М.И., мустақил изланувчи
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Туризм индустрияси жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланиб бораётган соҳаларидан
бири бўлиб, ушбу соҳага эътибор йилдан йилга тобора кучайиб бормоқда. Туризмнинг жаҳон
ялпи ички маҳсулотидаги улуши 10 фоиздан кўпроқни ташкил этади, тармоқда жаҳондаги
меҳнатга қобилиятли аҳолининг 8 фоизга яқини иш
билан банд, туризм хизматлари жаҳон
экспортининг 7 фоиздан кўпроғини ташкил этади
1
.
Ўзбекистонда ҳам амалга оширилаётган макроиқтисодий сиёсатнинг бевосита таъсири
остида туризм соҳасида катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда, унинг ҳажми кенгайиб,
туристларга тақдим этилаётган хизматларнинг сифати тобора яхшиланиб бормоқда.
Дунё миқёсида ижтимоий-иқтисодий глобаллашиш жараёни кучайиб бораётган ҳозирги
кунда туризмнинг асосий шаклларидан бири бўлиб таълим туризми ҳисобланади. Таълим
туризми хизматлари фаолияти мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, ҳозирги кунда ушбу
хизмат тури жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
Таълим туризми йўналиши кўпгина мамлакатлар учун миллий даромад топишнинг
энг самарали йўлларидан бирига айланиб бормоқда. Шу билан
биргаликда таълим туризми
миллий иқтисодиёт учун зарур ва замон талабларига мос келадиган малакали ходим ва
мутахассисларни тайёрлаш ҳамда етказиб беришда ўзига хос ўринга эгадир. Таълим туризми
мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни интеграцияловчи
хусусиятга эгалигини ҳам таъкидлаш лозим.
Таълим туризми бу туризмнинг ўзига хос шакли бўлиб, асосий мақсади таълим олиш,
ўрганиш,
тажриба орттириш, ўқитувчилар билан талабалар ўртасида ўзаро фикр алмашишини
тушуниш лозим. Бу фаолият ўз ичига кўплаб таълим йўналишидаги турпакетларни, урф-одат,
маданият, симпозиумлар, семинарлар, академик тадқиқотлар доирасидаги лойиҳаларни қамраб
олади. Таълим туризмининг асосий мақсади - бу саёҳат давомида таълим олиш ва ўрганиш
ҳисобланади.
Таълим туризми тушунчаси ХVIII аср охирларида пайдо бўлган бўлиб, бой инглиз
оилаларининг (элитанинг) фарзандлари тўлиқ билимли ва яхши тарбияга эга бўлиши учун
албатта 2-3 йил давомида Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳатга чиқиши лозим бўлган.
Ҳозирги кунгача ҳам туризм соҳаси янги билим ва фойдали кўникмаларни олишнинг норасмий
усули бўлиб қолмоқда, демак у таълим олиш хусусиятларини ўзида сақлаб колади ва қамраб
олади.
Инновацион иқтисодиётда ҳам ҳар бир шахснинг сифатли таълим олишга бўлган хоҳиши
ёки қўшимча малака оширишга эҳтиёжи таълимга бўлган талабни келтириб чиқаради, уни
ривожлантириш ва такомиллаштиришга асос бўлади.
Шу сабабли таълим туризми туризм иқтисодиётида тез ривожланувчи сектор бўлиб,
бутун дунёда ўз ўрнини эгаллаб бормоқда.
Бизнинг назаримизда, таълим туризми
хизматларига бўлган талаб ва таклиф доимий равишда ўсиб боради ва ушбу ҳолат миллий
иқтисодиёт даражасида ҳам, халқаро иқтисодий алоқалар даражасида ҳам жадал ривожланади.
Инсонларнинг таълим ва малака даражаси қанчалик юқори бўлса, нуфузли иш ва юқори
тўловга эга бўлган иш қидириб топиш имконияти шунча юқори бўлади, ижтимоий ва касбий
ҳаракатчанлиги ҳам ривожланади. Мамлакатимизда таълим туризми хизматлари соҳасининг
ривожланишидан нафақат фирма ёки тадбиркор манфаатдор балки истиқболда давлатнинг ўзи
1
Бутун жаҳон туристик ташкилоти маълумотлари. Расмий сайт:
https://www.unwto.org
91
ҳам манфаатдордир. Зеро, таълим туризми хизматларининг
ривожланиши натижасида
мамлакат миқёсида катта ижобий ижтимоий-иқтисодий самарага эришилади. Бизнингча бу
самара қуйидагиларда ўзининг яққол асосини топади:
давлат бюджетига тушумлар миқдори кўпаяди;
янги иш ўринларининг ташкил этилиши натижасида ишсизлик камаяди;
туризм бозори аҳоли истеъмоли учун зарур хизматлар билан бойитилади;
туризм бозорида таълим туризми хизматлари нархининг пасайиши юзага келади ва бу
аҳоли ҳаёт фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади;
фирма ва тадбиркорларнинг фаолияти хорижий тажрибаларни ўрганиш ва
улардан
унумли фойдаланиш натижасида тобора такомиллашиб боради.
Ўтказилган тадқиқотлар Ўзбекистонда таълим туризми туризмнинг нисбатан секинроқ
ривожланаётган тури бўлгани учун унинг улуши жами туризм хизматлари таркибида унча
юқори эмас (6,1%). Қуйидаги келтирилган жадвал маълумотлари фикримизнинг ёрқин
далилидир:
Do'stlaringiz bilan baham: