45-қоида
Дидсиз кийиниш – ажралиб
туриш истагими ёки
атрофдагиларга нисбатан
ҳурматсизликми?
Қайсидир маънода ташқи кўриниш ин-
сон кайфиятининг акси ҳисобланади. Ташқи
кўринишга қараб инсоннинг қандайлигини,
у ўзига нисбатан қандай муносабатда экан-
лигини аниқлаб олиш мумкин. Агар катта
ёшли киши норасмий, ўсмирларга хос ус-
лубдаги кийимларни хуш кўрса, бу унинг
шахс сифатида шакл ланмаганидан далолат
беради. Бу атроф дагилар таъна-ҳужумла-
ридан, эҳтимолий айблов ва танбеҳлардан
ҳимояланиш услуби бўлиши ҳам мумкин:
«Мен ҳали жуда ёшман, шунинг учун мени
хатоларим учун айбламанглар». Доим ёш
бола бўлиб қолиш истаги, кийиниш услуби-
даги улғаймай қолиш хусусияти инсоннинг
ўз қилмишларига мустақил жавоб беришга
тайёр эмаслигидан дарак беради.
Суҳбатдошингиз ташқи
кўринишидаги озодалик нимадан
ҳикоя қилади? Бу шундан
далолатки, суҳбатдошингиз бошқа
инсонлардан ажралиб туришда
афзалликни хуш кўради ёки бу
унинг атрофдаги инсонларга
нисбатан яхши муносабатда
эканлигини, уни қадрлашларини
хоҳлашини билдиради.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
127
Агар инсон кўзга ташланувчан ва жим-
жимадор кийинадиган бўлса, бу унинг бир
тусдаги, бир қолипдаги инсонлар оммаси
орасида ажралиб туришга интилишидан,
ўзининг уринишларини муносиб баҳо-
лашларини хоҳлашидан далолат беради.
Эҳтимол, у лидерлик (раҳбарлик, пешқа-
дамлик) ўрнини эгалламоқчидир. Бундай
кийим ҳам атрофдагилардан ҳимоя сифа-
тида хизмат қилиши мумкин, чунки бун-
дай кийим ортида инсон ўзининг чинакам
«Мен»ини яширади. Айниқса, инсоннинг
шахсий белгилари, феъл-атвори у кутган-
дек бўлиб чиқмаганда у ниқоб тақади, ўзи-
нинг табиатидаги журъатсизлиги, содда-
лиги ва камсуқумлигини ёрқин кийимлар
билан бекитади. Баъзан бундай усул қўл
келади ва журъатсиз, ўзига ишонмайдиган
инсон етилган, у жуда кучли шахсга айла-
нади.
Спортчиларга хос услуб – инсоннинг
максимал осон ва оддий тарзда ўзига
ишонган ва омадли кўриниш истаги. Бир
тарафдан кийим инсонга ўзига ишонч
бағишлайди, бошқа жиҳатдан кўп уриниш
талаб қилмайди. Спорт кийими алоҳида
эътибор талаб қилмайди, унда ҳар қандай
одам ўзини енгил ва қулай ҳис қилади.
Агар кийимларингиз орасида спортга хос
кийим кўп бўлса, сиз ҳақингизда унча ижо-
бий бўлмаган тасаввур уйғониши мумкин.
Сиз ҳақингизда дангаса, ҳамма нарсани
имкон қадар соддалаштиришни хоҳлай-
диган инсон деб ўйлай бошлайдилар.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
128
Классик услубдаги кийим – ҳаётда уч-
райдиган ҳар қандай вазият учун қулай ва
мос келаверадиган кийим тури. У ҳар қан-
дай ҳолатга мувофиқ келади ва ҳеч қачон
бировнинг ғашига тегмайди. Сиз аввалдан
бошқалардан устун кўринишни истамай-
сиз, ташқи кўринишингиз билан қийин
ишни қилишга қодир эмаслигингизга
урғу бериб, қурбингиз етмайдиган нарсага
бошқалар эътиборини тортмайсиз. Сиз-
га жиддий инсон сифатида муносабатда
бўлишади, қандай кийинганингизга эмас,
балки шахсий хусусиятларингизга қараб
муомала қилишади. Сиз атрофдагиларни
энг сўнгги урфда кийинтирилган дўкон
қўғирчоғи эмас, балки чинакам шахс си-
фатида қизиқтирасиз.
Агар сизнинг кийимингиз пала-
партиш ликдан холи бўлмаса, бу урфдан
қолмаслигингиз, сизнинг дунёқарашин-
гиз ифодаси, лекин биринчи, навбатда, бу
атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик
белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўз ташқи
кўринишингизга етарлича эътибор қарат-
масангиз, айнан шу билан сиз ўзингизгача
ўйлаб топилган ва ўрнатилган барча қоида
ва анъаналарни бузишга интиласиз. Агар
сипо кийинмасдан барчани ўзингизнинг
ғайриоддийлигингиз билан ўзингизга
жалб қилишни, бу билан атрофдагиларни
лол қолдиришни кўзласангиз, бу баъзида
бошқаларга нисбатан ўринсиз ва беадаб
муносабат белгиси ҳисобланади. Унут-
манг: кийинишдаги ғайриоддийлик фақат
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
129
сиз жамият орасида у ҳақида аниқ фикр
шаклланган машҳур инсон бўлган тақди-
рингиздагина кечиримли бўлади. Шоу-
бизнес вакилларига ҳамма нарса мумкин.
Мавжуд қоида ва анъаналарни бузиш
уларнинг мажбуриятига киради, акс ҳолда
уларга қизиқиш йўқолади. Шундай инсон-
лар тоифасига кирган тақдирингизда эса,
кўпчилик танимайдиган инсонлар қатна-
шадиган, иш юзасидан учрашув ёки кечага
ўрнатилган қоидаларга қарши кийиниш
тақиқланади. Ўзингиз билан мулоқот қи-
лиши мумкин бўлган барча инсонларни
чўчитиб, кечани ёлғизликда ўтказишга та-
ваккал қилмаганингиз маъқул.
Ўта синчковлик, ўта расмиятчилик би-
лан кийиниш ҳам ярамайди. Агар сиз
ҳаддан зиёд сипо кийинсангиз, устин-
гизда бўйнингизгача тугмалари қадал-
ган, «ёғ тушса ялагудек» расо костюмда
бўлсангиз ҳам, атрофдагиларни чўчитиб
қўйишингиз мумкин. Бу ҳам инсоннинг
ўзига хосликдан маҳрумлигини билди-
ради. Классик услубни танлар экансиз,
ўз ички дунёингизни классик костюмин-
гизда ифодалашдан қочманг: ўзига хос-
лигингизни билдириб туриш учун соат,
кўзойнак ёки бошқа замонавий аксессу-
ар, ўзига хос пойабзалдан фойдалани-
шингиз мумкин. Шунда сиз ҳақингизда
таассурот уйғонади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
130
Do'stlaringiz bilan baham: |