121
ган бурун кулгиси эффекти ҳосил бўлаётган
бўлса, бу суҳбатдош инсонга сизнинг жамо-
ангизда ноқулай бўлаётгани, у ўзини очиқ
намоён қилишга, ўз ҳис-туйғуларини кўр-
сатишга тайёр эмаслигидан далолат. Балки
сизлар бир-бирингизни етарлича яхши бил-
массиз. Эҳтимол, сизда шунчаки, атрофда-
гиларнинг ишончини қозониш қобилияти
ёки кўникмаси мавжуд эмасдир.
Агар инсон ўз кулгисини тийишга ҳа-
ракат қилаётган бўлса, у сиз билан алоқа-
га киришиш ниятида эмас. Балки бу суҳ-
батдошингиз табиатан ёпиқ феъл-атворли
инсондир, атрофдагиларга ўз ҳис-туйғу-
ларини ишонишга одатланмагандир, ўзи-
нинг ички сирларини кўрсатишни хоҳла-
маётгандир.
Агар инсон кулгиси қиқирлаб ёки ҳин-
гиллаб кулишни эслатаётган бўлса, бу
шундан далолатки, кулги соҳиби ёпиқ ёки
ёлғончи, ясама феъл-атворли инсон бўли-
ши мумкин. У ҳеч қачон, ёлғон
гапириш
зарур бўлмаган тақдирда ҳам, сизга бутун
ҳақиқатни айтмайди.
Агар инсон, мавзу унга кулгилими-йўқ-
ми, тинмай кулаётган бўлса, ўзини қувноқ
ва яхши кайфиятда қилиб кўрсатишга
ҳаракат қилса, унинг кулгиси ўзининг
комп лекс
1
ларини енгишга ёрдамлашувчи
ниқоб бўлиши мумкин. Бундай инсонлар
кўпинча камсуқум ва тортинчоқ бўлади-
1
Бу
ўринда:
ўз
камчилик
ва
қусурларидан
қат-
тиқ
уялиш
(бу
камчиликлар
ҳақиқий
ёки
хаёлий
бўлиши
мумкин);
норасолик
комплекси.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
122
лар. Кулги – ўзига хос ҳимоя усули. Агар
инсон ҳамма нарсага кулаверса, киноя қи-
лаверса, бу фақат хушчақчақ феъл-атвор
белгиси эмас, балки ўз камчиликларини,
ғазабини, ҳасадини, салбий ҳис-туйғулари-
ни яшириш истаги бўлиши ҳам мумкин.
Агар инсон кўкрак қафаси билан,
шовқинсиз кулаётган бўлса (масалан,
мультфильмлардаги ёвузлар каби), бу
устунлик белгиси. Бу ҳолда инсонда нохуш
ният-мақсадлар ҳам бўлиши мумкин. Бун-
дай кулги ҳатто одамни қўрқитади. Лекин
бу инсон бошқа иложини топа олмагани-
дан, сизни кулгиси билан қўрқитмоқчи
бўлаётгани кўпроқ эҳтимолга яқин. У сиз
учун хавфли эмас.
Агар инсон умуман кулгили бўлма-
ган нарсага ҳам ўринсиз кулаётган бўлса,
бу қаршингиздаги инсон ҳис-туйғуга тез
берилувчан,
асабийликка мойиллиги-
нинг белгисидир. Бу инсоннинг асаблари
таранг лашиб турган, унинг ичини ит тир-
наётган бўлиши мумкин, у эса кулги орқа-
ли асаблари чигилини ёзмоқда. Бундай
асабий, кескин, қаҳқаҳага ўхшаш кулги
соҳиби билан эҳтиёткорона муомала қи-
лиш керак. Сал ўринсиз ҳазил қилиб ёки
нохушроқ гап айтиб қўйсангиз, у чидай
олмай, заҳрини сизга сочиши мумкин:
қаҳқаҳали кулги жазавага айланади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi