Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
136
Транспорт воситаларини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномаларни 
тасдиқлашнинг хусусиятлари
Мулк ҳуқуқининг бошқа объектлари қатори қонунда транспорт 
воситаларини ҳам ишончномалар орқали тасарруф этишга йўл қўйилади. 
Мазкур ишончномаларни расмийлаштиришда транспорт воситаларини 
бошқариш ҳуқуқи билан ишончномаларни тасдиқлаш учун белгиланган 
талабларга қўшимча равишда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга 
ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилиши, ишончнома 
берувчи эр ёки хотиннинг мулкни тасарруф этишга розилиги ҳақидаги аризаси 
олиниб, имзоси шаҳодатлантирилиши лозим.
Агар кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи 
билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри ёки хотини йўқ бўлса (бева бўлса 
ёки бўйдоқ), бу ҳақда нотариусга ёзма ариза тақдим этади. Бунда, фуқаронинг 
эри (хотини) йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) нотариус томонидан аниқланади. 
Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини 
тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома 
ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд 
булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади.
Бундай ишончнома матнида вакилнинг транспорт воситаларини тасарруф 
этиш ҳуқуқи албатта кўрсатилиши лозим (“тасарруф этиш ҳуқуқи билан”, “олди-
сотди шартномасини расмийлаштириш ҳуқуқи билан” ва ҳ.к.).
18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт 
воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мото-
транспорт воситалари билан боғлиқ ишонч-
номаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
!
Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг ишончномаси
Қонунга мувофиқ, юридик шахс номидан берилган ишончноманинг 
нотариал тасдиқланиши талаб қилинмайди. 
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан 
имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади.
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий 
бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик 
шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак.
Қайд этиш лозимки, “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ 
битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 2-бандига 
кўра низом талаблари юридик шахслар томонидан мазкур юридик шахсларнинг 
ходимларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ишончномалар 


137
берилиши ҳолларига татбиқ этилмайди. Яъни, агар юридик шахсларга тегишли 
бўлган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи мазкур юридик шахс ходими 
бўлмаган шахсга берилган тақдирда, бундай ишончномалар умумий тартибда 
нотариал тасдиқланиши лозим.
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик 
ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар 
ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли 
«CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган 
автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш 
ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи 
ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish