Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

Бухгалтерия ҳисобининг шакли деб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини 
маълум техника воситасидан фойдаланиб ташкил қилишга айтилади. Бунда 
корхона ҳисоб ишларида содир бўлган ҳар бир хўжалик муомаласининг ўз 
вақтида, тўғри ва изчиллик билан ҳисоб регистрларининг аниқ бир тизимида 
жамланиши таъминланади. 
Амалиётда бухгалтерия ҳисобининг турли шакллари мавжуд. Ушбу 
шакллар қуйидаги асосий жиҳатларга кўра бир-биридан фарқ қилади: 
♦ Ҳисоб регистрларининг сони, вазифалари ва ташқи кўринишига кўра; 
♦ Синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари, хронологик ва систематик 
регистрларнинг ўзаро алоқасига кўра; 
♦ Ҳисоб регистрларига ёзувларни ёзиш тартиби ва техникасига кўра. 
Ҳозирги вақтда амалиётда бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер
журнал-ордер, бош журнал ҳамда информацион технологияларга асосланган 
шакллари амал қилиб келмоқда. 
6
. Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли. 
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-орлер шакли давлат корхоналари ва 
кичик корхонатарда кенг қўлланилади. 
Мемориал-ордер шакли қуйидаги афзалликларга эга: 
♦ ҳисоб жараёни қатъий изчилликда олиб борилади; 
♦ ҳисоб техникаси содда ва тушунарли бўлади; 
♦ регистрларнинг стандарт шаклларини қўллаш мумкин: 
♦ ҳисоб ишларини бухгалтерия ходимлари ўртасида уларнинг 
малакаларига кўра тақсимлаш мумкин. 
Мемориат-ордер шакли қуйидаги камчиликларга эга: 
♦ ҳисоб ишларини юритишда кўп меҳнат талаб этилади; 
♦ аналитик ҳисоб синтетик ҳисобдаи ажралиб қолади, ҳисоб алоҳида
юритилади; 
♦ турли хил регистрларида бир хил сзуклар кўп маротаба қайд қилинади. 


56 
Мемориал-ордер шаклининг моҳияти шундан иборатки, хўжалик 
муомалаларини қайд этиш учун синтетик ва аналитик ҳисобнинг маҳсус 
жамғарув оборот қашшомаларидан, яъпи: асосий воситалар. ҳисобланган 
амортизация ажратмалари; ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш 
қайдномаси; ишлаб чиқариш захиралари. тайёр маҳсулот, шунингдек, улар 
бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш қайдномаси; пул маб-лағларини 
ҳисобга олиш қайдномаси; маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш қайдномаси; 
мол етқазиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
меҳнатга ҳақ тўланишини ҳисобга олиш қайдномаларидан фойдаланилади. 
Корхона бухгалтериясига келиб тушган бирламчи ҳужжатлар уларни тўлди-
риш учун асос бўлиб ҳисобланади. 
Айланма қайдномалари ва жамлама ҳисоб регистрлари асосида 
мемориал-ордерлар тузилади. Мемориал-ордерлар маълумотлари хар ойда 
"Бош дафтар" журналига ўтказилади. Сўнгра унга қараб оборот сальдо 
баланси чиқарилади ва кейин у баланс ҳисоботи шаклига ўтказилади. "Бош 
китоб"да барча ҳисобварақлар дебети бўйича бир ой учун оборотлар суммаси 
барча ҳисобвараклар кредити бўйича оборотлар суммасига, шунингдек 
"Суммаси" устуни якунига тенг бўлиши ксрак. Оборотлардан кейин бир ой 
учун ксйинги сатрда келаётган ой бошида ҳар бир ҳисобварақнинг сальдоси 
чиқарилади ва у ҳисобот балансига киритилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish