7
. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли 1960 йил 1 январидан
жорий этилган, Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли жорий этилгунига
қадар мемориал-ордер шакли амал қилган эди. Бухгалтерия ҳисобининг
журнал-ордер шаклида ёзувлар йиғма ва гуруҳловчи қайдномаларда (журнал-
ордерлар), шунингдек, ёрдамчи қайдномаларда гуруҳлаб борилади.
Бухгалтерияга келтирилган бошлапшч ҳужжатлар мемориал-ордерларда акс
этгирилмасдан, бевосита шу журналларнинг ўзида акс эттирилади, чунки
бухгалтерия ҳисобининг бу шаклида қўлланиладиган журналлар бир вақгда
хўжалик муомалаларини бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирувчи
ордерлар ҳисобланиб, мемориал-ордерларни тузиш заруриятини йўқотади.
Бу ерда мемориал-ордерларнинг ўрнини аввалдаи ҳисобварақларнинг
корреспонденцияси тузиб қўйилган маҳсус ҳисоб регистрлари тузилади. Бу
регистрлар йиғма ва гуруҳловчи қайдномалар, яъни журнал-ордерлардир.
Бухгалтерия ҳисоби бу шаклининг журнал-ордер деб номланиши ҳам шу
регистрларнинг номидан келиб чиққан. Журнал-ордерларда бирламчи
ҳужжатларнинг маълумотларини тўғри гурухлаштиришни таъминлаш учун
ҳисобварақлар кредити бўйича намунавий корреспонденция ва ойлик,
чораклик ҳамда йиллик ҳисоботлар учун зарур бўлган кўрсаткичлар рўйхати
57
назарда тутилган. Жамлама ва таҳлилий ҳисоб учун мўлжалланган журнал-
ордерларда, бундан ташқари, тахлилий ҳисобнинг зарур моддалари ҳам
назарда тутилган.
Бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг асосий хусусиятлари
қуйидагилардан иборат:
♦ Журнал-ордерларда муомалаларни рўйхатга олиш тартибида ёзувлар
фақат ҳисобварақлар кредити бўйича, дебетланувчи ҳисобварақлар билан
корреспонденцияда амалга оширилади;
♦ Жамлама ва тахлилий ҳисоб ёзувлари ягона тизимдан жой олади;
♦ Хўжалик ҳисоблари бухгалтерия ҳисобида даврий ва йиллик
ҳисоботларни назорат қилиш ва тузиш учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар
бўйича акс эттирилади;
♦ Олдиндан кўрсатилган ҳисобвараклар корреспонденцияси, тахлилий
ҳисоб моддалари номенклатураси, даврий ва йиллик ҳисоботларни тузиш
учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар билан биргаликда регистрлардан
фойдаланилади;
♦ Ойлик журнал-ордерлар қўлланилади.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳисоб регистрлари
шундай тартибда тузилиши лозимки, бунда бухгалтерия ҳ.исоботини тузиш
учун зарур бўлган маълумотларни тўгридан-тўғри шу регистрлариинг ўзидан
олиш мумкин бўлсин. Бухгалгсрия ҳисоботининг хамма турларини ва
жадвалларини шу ҳисоб регистрларининг маълумотлари асосида қўшимча
иш-лар бажармасдан бевосита тузиш мумкин.
Тахлилий ҳисоб моддаларидаги маълумотларни бевосита бухгалтерия
ҳисоботи жадвалларига ўтказиш мумкин. Демак, бухгалтерия ҳисоби
журнал-ордер шаклининг хусусиятларидан бири бухгалтерия ҳисобининг бу
шаклидаги ҳисоб регистрларининг бухгалтерия ҳисоботи тузишга
мослашганлигидир.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳужжатларнинг
айланиши тезлашади, мемориал-ордер ва рўйхатга олиш журиаллари
тузилмайди, жамлама ва тахлилий ҳисоб қўшилиб кетади ва ҳисоботни
қўшимча ишлар бажармасдан тўғридан-тўғри ҳисоб регистрларидан тузиш
мумкин ва ҳоказо. Буларнинг барчаси ҳисоб рсгистрларидаги ёзувларнинг
такрорлаиишшш йўқотади ва иш усулининг қуйидаги ҳолда бўлишини
таъминлайди: ҳужжатларда расмийлаштирилган хўжалик муомалаларини акс
эттириш, ҳужжатлардан қисоб регистрларига маълумотларни ёзиб олиш ва
ҳисобот учун ҳисоб регистрларининғ маълумотларини жамлаш каби
жараёнларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг
журнал-ордер шаклида вақтнинг тежалиши, хато ёзувларнинг бирмунча
58
камайиши ва объектлар хақидағи маълумотларнинг бирмунча кўргазмали
бўлиши таъминланади
Do'stlaringiz bilan baham: |