Ой бўйича жами Ой охирига қолдиқ
75
5. Бошқа пул маблағларининг ҳисоби
Бошка пул маблағларига 5500 "Банкдаги маҳсус счётлар”деб
номланувчи бош счётдаги пул маблағлари киради. 5500 "Банклардаги маҳсус
счётлар”счёти республика худудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтари,
бошка тулов хужжатларида (векселлардан ташқари) жорий, алоҳида ва бошка
маҳсус счётларда Ўзбекистон Республикаси валютасида ва хорижий
валютадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати хакидаги,
шунингдек, иақсадли молиялаш маблағларининг (тушумларининг) алоҳида
тарзда сакланиши лозим булган кисми харакати хакидаги ахборотни
умумлаштириш учун мулжалланган. 5500 "Банклардаги маҳсус
счётлар”счётида куйидаги субсчётлар очилиши мумкин:
5510 "Аккредитивлар"
5520 "Чек дафтарчалари”
5530 “Бошқа маҳсус счётлар”
Биринчи субсчётда аккредитивларда турган маблағларнинг харакати
ҳисобга
олинади.
Ҳисоб-китобларнинг
аккредитивларда
турган
маблағларнинг
харакати
ҳисобгна
олинади.
Ҳисоб-китобларнинг
аккредитивлар шаклида амалга оширилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банки томонидан тартибга солинади.
Пул маблағларнинг аккредитивларга ўтқазилиши 5500 "Банклардаги
маҳсус счётлар”счётининг дебети ва 5100 "Ҳисоб-китоб счёти", 6810
"Банкларнинг киска муддатли кредитлари”ва бошка шу каби счётларнинг
кредити бўйича акс эттирилади. Аккредитивлардаги маблағлардан
фойдаланишига караб (банк кучирмаларига мувофик), 6010 "Мол етқазиб
берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар”счётининг дебетига
ҳисобдан чикарилади. Аккредитивлардаги фойдаланилмаган маблағлар банк
томонидан улар утказилгандан сўнг 5100 "Ҳисоб-китоб счёти”ёки 5200
"Валюта счёти”дебетланиб, 5500 "Маҳсус счётлар”счёти кредитланади.
корхона томонидан такдим этилган хар бир аккредитив бўйича 5510
"Аккредитивлар”субсчётига доир аналитик ҳисоб олиб борилади.
5520 "Чек дафтарчалари”субсчётида чек дафтарчаларида булган
маблағлар харакати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларни чеклар билан амалга
ошириш тартиби банк қоидалари билан тартибга солинади. Чек
дафтарчаларини бериш пайтида маблағларни депонентга ўтқазиш 55
"Банклардаги маҳсус счётлар”счёти дебети ва 5100 "Ҳисоб-китоб счёти",
5200 "Валюта счёти", 6810 "Банклардаги киска муддатли кредитлар”ва шу
каби счётлар кредитланади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича
суммалар корхонага берилган чекларнинг туланишига караб якин банкнинг
унга тақдим этилган чекларга тўланадиган суммаларида (банкнинг
76
кучирмаларига биноан) 5500 "Банкнинг маҳсус счётлар”счётининг
кредитидан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш счётларининг дебетига
ҳисобдан чикарилади. Берилган, лекин банк хакини туламаган (тулашга
такдим этилмаган) чекларга доир суммалар 5500 "Банклардаги маҳсус
счётлар”счётида колади. 5520 "Чек дафтарчалари”субсчёти бўйича сальдо
банкнинг кучирмасига оид сальдога мувофик булиши керак. Банкка
кайтарилган чекларга доир (фойдаланмай колган) суммалар 5500
"Банклардаги маҳсус счётлар”счётининг кредити бўйича 5100 "Ҳисоб-китоб
счёти”ёки 5200 "Валюта счёти"нинг дебети бўйича корреспондентланади.
корхонанинг ходимларига кредиторлар корхоналар билан ҳисоб-китоблар
учун уларнинг ҳисоботига берилган чек дафтарларидаги маблағларнинг
харкати
оператив
тарзда
назорат
килинади.
5520
"Чек
дафтарчалари”субсчёти бўйича аналитик ҳисоб хар бир олинган чек
дафтарчаси бўйича юритилади. 5500 "Банкдардаги маҳсус счётлар”счётига
очиладиган алоҳида субсчётларида банкда алоҳида тарзда сакланадиган
иақсадли молиялаш маблағларнинг (тушумларнинг) харакати, жумладан,
ижтимоий муассасаларни (болалар богчаси, яслилар ва хоказо) саклаш учун
ота-оналардан, бошка фойдаланувчилардан ва узга манбалардан келиб
тушган маблағлар; капитал куйилмаларни молиялаш учун корхона
илтимосига кура алоҳида счётдан тупланадиган ва сарфланадиган маблағлар
хукумат органларининг субсидиялари ва хоказолар ҳисобга олинади. Жорий
харажатларни (иш хаки, айрим хўжалик харажатлари, хизмат сафари
суммалари ва хоказо) амалга ошириш учун банкнинг маҳаллий
муассасаларида жорий счётлар очиладиган корхона таркибидаги ва алоҳида
балансга ажратилган филиаллар, таркибий бирликлар юкорида келтирилган
маблағлар харакатини акс эттириш учун 5500 "Банкдаги маҳсус
счётлар”счётига алоҳида субсчёт очилади. Хорижий валютадаги
маблағларнинг мавжудлиги ва харакати 5500 "Банкдаги маҳсус
счётлар”счётида алоҳида ҳисобга олинади. Бу счёт бўйича аналитик
ҳисобнинг тузилиши республика худудида ва хорижда аккредитивлар, чек
дафтарчалари, бошка тулов хужжатларида пул маблағларининг мавжудлиги
ва харакати хакидаги маълумотни олиш имкониятини таъминлаш лозим.
5600 "Пул эквивалентлари хужжатлари”счёти корхона кассасидаги пул
хужжатлари (почта маркалари, давлат божи маркалари, векселлар хаки
туланган авиапатталар, дам олиш уйларига ва санаторияларга хаки туланган
йулланма-лар ва хоказоларнинг) мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни
умумлаштиришга мулжалланган. Пул хужжатлари 5600 "Пул эквивалентлари
хужжатлари”счётида номли киймати бўйича ҳисобга олинади ва уларнинг
аналитик ҳисоби пул хужжатларининг турлари бўйича юритилади. 5710
77
"Йулдаги пул маблағлари”счёти йулдаги миллий ва хорижий валюталардаги
пул маблағлари (утказмаларнинг) яъни корхонанинг ҳисоб-китоб счёти ёки
бошка счётида кайд этиш учун банклар кассаларида омонат кассаларга ёки
почта булинмалари кассаларига киритилган, лекин хозирча белгиланган
иақсад бўйича кайд этилмаган пул суммалари (асосан савдо тушуми)нинг
мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни умумлаштириш учун
мулжалланган. Банк муассасалари, омонат кассалари почта булинмаларининг
квитанциялари тушумни банк инкассаторларига топшириш учун илова
килинадиган кайдномалар нусҳалари ва шу кабилар суммаларни (масалан,
тушумни топширишда) 5710 "Йулдаги пул маблағлари “счёти бўйича
ҳисобга олиш учун асос булади.
Хорижий валюталардаги пул маблағлари (утказмаларнинг) харакати
5710 "Йулдаги утказмалар”счётида алоҳида тарзда ҳисобга олинади.
Шундай килиб, пул маблағларини юкорида курсатилган тартибда
тафтиш ва назорат олиб бориш корхонанинг пул маблағларининг самарали
фойдаланиш имкониятини яратади.
Корхонанинг иктисодий самарадорлигини ошириш нафакат ишлаб
чикарилаётган маҳсулотлар сифатини ва микдорини ошириш ва уларнинг
юкори баҳоларга сотиш балки мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидаги энг
аввало пул маблағларидаги самарали фойдаланиш ҳисобига хам эришиш
мумкин. Бунинг учун эса корхоналардаги пул маблағларининг харакати
уларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тугрисидаги маълумотларга эга
булиш алоҳида ахамиятга эгадир. Ушбу вазифа эса энг аввало пул
маблағларини ҳисобга олувчи бухгалтерия ҳисобининг счётлари, уларнинг
субсчётлари ва аналитик счётларида шаклланадиган маълумотларни яъни
корхонани бошкариш учун зарурийлиги нукта-назаридан йигиш кайта
ишлаш ва саклашни ташкил килиш алоҳида ахамиятга эга. Шу нуктаи
назардан караганда пул маблағларининг амалдаги ҳисоб тизимини
такомиллаштириш зарурияти вужудга келмокда. Чунки амалдаги ҳисоб
тизими режали иктисодиёт даврида булиб хозирги бозор муносабатлари
талабларига деярли тула жавоб бермайди. Бозор муносабатларининг вужудга
келиши факатгина корхоналарга эскпорт ва импорт операцияларини амалга
ошириш учун зарур булган 52 "Валюта счёти"ни киритиш билан
таъминланмайди.
Хулоса
Пул маблағлари - бу корхонанинг асосий тулов воситаларидан бири
ҳисобланади. корхоналарнинг пул маблағлари асосан ҳисоб-китоб счётида,
кассада, валюта счётида ва маҳсус счётларда сакланади. Пул маблағлари
ҳисоби касса китоби, касса кирим-чиким ордерлари, ҳисоб-китоб счётидан
78
кучирмалар ва бошка хужжатлар ёрдамида юритилади. Накд ва накд пулсиз
шаклидаги ҳисоб-китоб операциялари мавжуд.
Корхоналарда пул маблағларининг куйидаги турлари мавжуд:
1.
Сумдаги пул маблағи.
2.
Чет эл валютасидаги пул маблағи .
3.
Аккредитив, чек дафтарчалари ва бошка тулов хужжатларидаги пул
маблағлари.
Корхонадаги накд пулларнинг ҳисоби 5000 “Касса” счётида олиб
борилади. Накд пулсиз ҳисоб-китоблар учун 5100 “Ҳисоблашиш” счётидан
фойдвлвнилади. Валюта счётлари бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун
счётлар режасида 5200 - "Валюта счёти”белгиланган ва 5210 –мамлакат
ичидаги – 5210 ва хориждаги валюта счётлари каби субсчётларга булинади.
Бундан ташқари корхона пул маблағларининг ҳисобини юритишда 5500 ва
5600 хамда 5700 счётлардан хам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |