Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Банкдаги валюта счёти муомалаларининг ҳисоби



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

4.Банкдаги валюта счёти муомалаларининг ҳисоби. 
Банкдаги валюта счёти корхонанинг республика худудидаги ва 
хориждаги банкларда валюта счётларида хорижий валютадаги пул 
маблағлари мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни умумлаштириш 
учун мулжалланган. 
Валюта счётлари бўйича муомалаларни амалга ошириш ва 
расмийлаштириш тартиби Узбекстон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат 
Солиқ кумитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий 
хужжатлари билан тартибга солинади. Валюта счётлари бўйича 
муомалаларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида 5200 - "Валюта 
счёти”белгиланган ва 5210 –мамлакат ичидаги – 5210 ва хориждаги валюта 
счётлари каби субсчётларга булинади. "Валюта счёти"нинг дебетида 
корхонанинг ҳисоб-китоб счётларига пул маблағларининг келиб тушиши акс 
эттирилади. Ушбу счётнинг кредитида эса корхонанинг валюта счётларидан 
пул маблағларининг ҳисобдан чикарилиши акс эттирилади. Корхонанинг 
валюта счётлари кредити ёки дебетига хато ёзилган ва банкнинг 
кучирмаларини текширишда аникланган суммалар 6860 "Даъволар бўйича 
ҳисоб-китоблар”счётида акс эттирилади. Валюта счётлари бўйича 
муомалалар бухгалтерия ҳисобида банкнинг кучирмалари ва уларга илова 
килинган пулли ҳисоб-китоб хужжатлари асосида акс эттирилади. Амалдаги 
конун ва меъерий хужжатларда хар кандай корхонага чет эл валютасидаги 
пул маблағларига эга булиш ва у билан хўжалик муомалаларини амалга 
оширишга рухсат этилган. 
Чет эл валютасидаги муомалаларни расмийлаштириш учун банкда 
жорий валюта счётини очиш зарур. корхонага валюта муомалаларини амалга 
оширишга хизмат килувчи банк Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкидан валюта муомалаларини амалга ошириш учун маҳсус рухсатномага 
(лицензияга) эга булиши шарт. Шундай рухсатномага эга булган банкларни 
вакиллик банклари дейилади. корхоналар узларининг валюта счётларини 
факат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бюлетенида курсатилган 
чет эл валюталарида очиш мумкин. 
Валюта счётини очиш учун корхона банкка куйидаги хужжатларни 
топшириши зарур: 

Валюта счётини очиш учун ариза. 

Таъсис хужжатларининг нусҳаси (устав, таъсисчилар шартномаси, 
улар нотариал идоралар томонидан тасдикланган булиши шарт). 


73 

Регистрациядан утганлиги хакидаги хужжатларнинг нотариус 
томонидан тасдикланган нусҳаси. 

корхона солиқ инспекциясида ҳисобга олганлиги ва пенсия фондида 
регистрациядан утканлиги тугрисида маълумотнома. 

корхона бошлиги ва бош бухгалтернинг имзолари ва айланма мухр 
босилган карточка. Ушбу карточка нотариус томонидан тасдикланган 
булиши зарур. 
Валюта счёти очилгандан сўнг банк ва унинг мижози уртасида ҳисоб-
китоб касса хизматини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланади. Унда банк 
курсатилган хизмат турлари, курсатиладиган хизматлар учун тўланадиган 
хаклар, маблағларни жойлаштириш шартлари, томонларнинг хукук ва 
бурчлари ва бошкалар курсатилади. 
Барча корхоналар мулкчилик шаклидан катъий назар Ўзбекистон 
Марказий банки томонидан урнатилган курслар бўйича Республика валюта 
фонлига эскпорт операцияларидан тушган валюта тушумларидан 50 фоизини 
сотишлари мажбурийдир. 
Шунингдек, ташки иктисодий фаолият билан шугулланувчи 
корхоналар экспорт операцияларидан тушган тушумларнинг бир кисмини 
валюта бозорида сотишлари зарур. корхонанинг валюта счёти очилган 
тижорат банки келиб тушган валютанинг сотиладиган кисмини Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг корсчётига утказиб бериши керак. 
Валюта муомалаларидаги ушбу хусусият транзит валюта счётида келиб 
тушган валюталар ҳисобини акс эттиришга бевосита таъсир килади. 
Валютани мажбурий сотиш тугрисидаги топширикка сотилган 
валютанинг сумдаги эквивалентини коплаш ва уни корхоналарнинг ҳисоб-
китоб счётига ўтқазишни таъминловчи тулов топшириги илова килинади. 
Шундай килиб, чет эл валютасидаги барча тушумлар 2 кисмдан иборат 
булади: чет эл валютасининг бир кисмини жорий валюта счётига, колганини 
эса банкдаги ҳисоб-китоб счётига сумдаги эквиваленти бўйича утказиб 
берилади. 
Сумдаги эквивалент бу Ўзбекистон Марказий банки томонидан 
урнатилган курслар бўйича чет эл валютасини кайта ҳисоблашдир. Бундай 
катта ҳисоблаш хар хафтада бир марта Ўзбекистон Марказий банки эълон 
килган курслар бўйича амалга оширилади. 
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 5200 - 
"Валюта счёти"да куйидаги субсчётларни очиш мумкин: 

"Транзит валюта счёти" 

"Жорий валюта счёти" 

"Чет элдаги валюта счёти". 


74 
Корхона узининг валюта маблағларини нафакат мажбурий балки уз 
хохиши билан хам сотиши мумкин. Бу операциядан куриладиган фойда 
корхонанинг валюта счёти очилган банк орқали амалга оширилади ва 
уларнинг бухгалтерия ҳисоби 9320 "Бошка активларни сотиш ёки чикимидан 
курилган фойда”деб номланувчи транзит счёти орқали амалга оширилади. 
корхона узининг чет эл валютасини мажбурий ва ихтиёрий равишда сотганда 
ушбу хўжалик муомаласи бухгалтерия ҳисобининг счётларида куйидагича 
акс эттирилади. 

Чет эллик харидор корхонанинг транзит валюта счётига товар (иш, 
хизмат) кийматини утказиб берди. 

Транзит валюта счётидан мажбурий сотишга тегишли кисми 
валютани утказиб берди. Аммо бу банкдан тегишли хужжатлар олгунга кадар 
5710 "Йулдаги пул маблағлари”счётида ҳисобга олинади. 

Сотилган валютанинг транзит валюта счётидаги киймати 9220 
"Бошка активларни сотиш”счётининг дебетига утказилди. 

Сотилган валютанинг сумдаги эквиваленти банкдаги 5110 "Ҳисоб-
китоб”счётига келиб тушади. 
Корхоналарнинг валюта муомалаларини тартибга солувчи конун 
хужжатларига мувофик Ўзбекистон Республикасининг ички валюта 
бозоридан рухсат этилган иақсадлар учун чет эл валютасини тегишли 
банклар орқали сотиб олишлари мумкин. корхонанинг банкга чет эл 
валютасини сотиб олиш тугрисидаги илтимоси заявка орқали 
расмийлаштирилади.
Корхона 
бухгалтериясида 
5200 "Валюта счёти"нинг ҳисоби учун 2 журнал-ордер ва 2 ведомость 
юритилади. Валюта счёти бўйича аналитик ҳисоб валюталарнинг турлари 
бўйича алоҳида карточкаларда юритилади.
5200 "Валюта счёти"нинг аналитик ҳисоб карточкаси 
Валютанинг номи валюта курси________
ой бошига қолдиқ бўйича 
Банк кучирмаси 
(сана,
Муомала 
содир 
булган кунга
Оборотлар 
Тартиб раками) валюта курси 
Рейтинг бўйича 
кредит бўйича 
Валюта 
суммаси 
курси 
бўйич
а 
Валюта 
суммаси 
курси 
бўйича 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish