Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Асосий воситалар харакатининг ҳисоби



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
2.Асосий воситалар харакатининг ҳисоби. 
Асосий воситаларнинг харакати уланинг келиб тушиши, чикиб кетиши 
ва корхона ичидаги харакати билан боғлик бўлган хўжалик жараёнлари 
таъсири остида содир булади. Ушбу хўжалик жараёнлари тегишли ҳисоб 
хужжатларига асосан расмийлаштирилади. 
Корхонага келиб тушган асосий воситани корхона рахбари томонидан 
тайинланган комиссия кабул килади. комиссия кабул килган хар бир обьект 
учун алоҳида бир нусҳада асосий воситаларни кабул килиш - топшириш 
далолатномаси (ОС-1 шакл) тузилади ва уни корхона рахбари тасдиклайди. 
Бир нечта обьект учун умумий далолатнома факат ушбу обьектларнинг 
хаммаси ягона типда булса ва уларнинг киймати бир хил булса, шунингдек 
бир кунда битта жавобгар шахс томонидан кабул килинганда тузиш мумкин. 
Далолатномаларда обьектларнинг номи, курилган ёки заводдан чикарилган 
вақти, дастлабки киймати, берилган инвентар номери, фойдаланиш жойи ва 
бошка зарур маълумотлар курсатилади. кабул килинган обьектни 
тавсифловчи техник хужжатлар далолатномага илова килинади. Асосий 
воситаларни кабул килиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан 
сўнг корхона бухгалтериясига топширилади ва уларга асосан бухгалтерияда 
асосий воситаларнинг инвентар карточкаларида тегишли ёзувлар амалга 
оширилади. Ундан сўнг техник хужжатлар доимий саклаш учун тегишли 
булимларга берилади. 
Асосий воситаларнинг корхона ичидаги харакати юк хатига асосан 
(ОС-2 шакл) расмийлаштирилади. Унда топширувчи ва кабул килувчининг 
исми, шарифи, лавозими, асосий воситаларнинг бирини иккинчисига бериш 
сабаблари ва асоси, обьектнинг кискача тавсифи, техник холати курсатилади. 
Юк хати икки нусҳада тузилади ва топширувчи хамда кабул килувчи имзо 
чекади. Юк хатининг бир нусҳаси корхона бухгалтериясига топширилади, 
иккинчи нусҳаси топширувчида колади ва у асосий воситаларнинг инвентар 
руйхатидан чикиши тугрисида белгини куйиш учун асос булади. 
Капитал куйилмалар ҳисобидан куриб битказиладиган обьектларни 
куриш ва асбоб ускуналар билан жихозлаш билан боглик булган тугалланган 
ишларни кабул килиш, таъмирланган, реконструкцияланган ва кайта 
модернизацияланган обьектни кабул килиш-топшириш далолатномасига 
асосан (ОС-3 шакли) расмийлаштирилади. Далолатномада обьектнинг 
дастлабки киймати ва содир булган техник узгаришлардан сўнги киймати ва 
бошка зарур техник курсаткичлар акс эттирилади. Ушбу ишларни 
корхонанинг узи амалга оширса акт бир нусҳада агар бошка ташкилот амалга 
оширса икки нусҳада тузилади ва далолатномада обьектни кабул килувчи ва 
топширувчилар уз имзолари билан тасдиклайди. 


92 
Асосий воситаларларнинг сони унчалик куп булмаган корхоналарда 
объектлар бўйича ҳисоб асосий воситаларнинг инвентар дафтарида (№ОС-11 
шакл) юритилиши мумкин. Дафтарга асосий воситалар уларнинг туркумлари 
бўйича ва фойдаланилаётган жойлари бўйича ёзилади. 
Бухгалтерияда ижарага олинган асосий воситалар бўйича инвентар 
карточкалари очилмайди. Аналитик ҳисобни ташкил килиш учун эса ижарага 
берувчи тамонидан берилган асосий воситаларнинг инвентар карточкасининг 
кучирмасидан фойдаланилади. 
Инвентар карточкалар тулгазилгандан сўнг маҳсус руйхатда кайд 
этилади. 
карточкалар 
руйхатда 
туркумдаги 
гурухлари 
бўйича 
жойлаштирилади. 
Инвентар карточкалардан ташқари асосий воситаларнинг харакатини 
ҳисобга олиш карточкаси хам юритилади. Унда корхона ва унинг булимлари 
бўйича асосий воситаларнинг харакати микдори ва киймати бўйича акс 
эттирилади. 
Асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби бухгалтерия ҳисоби счётлар 
режасидаги куйидаги счётларда ҳисобга олинади: 
0100 “Асосий воситалар” (актив счёт); 
0200 “Асосий воситаларнинг эскириши” (контр-актив счёт); 
9310 “Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошка чикаримлардан 
курилган фойда” (транзит счёт); 
9431 “Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошка чикимидан курилган 
зарар” (транзит счёт). 
Барча турдаги асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетиши асосий 
воситаларнинг 
тугатилиши 
тугрисидаги 
далалотнома 
билан 
расмийлаштирилади. Факатгина бундан юк ва енгил автомобиллар истесно. 
Улар автотранспорт воситаларини тугатиш хакидаги далолатномага биноан 
ҳисобдан чикарилади.(№ ОС-4а). 
Асосий воситаларни тугатилиши тугрисидаги далолатномаларда 
уларни тугатишдан олинган материаллар эхтиёт кисмлар ва бошкалар, 
шунингдек тугатиш учун килинган харажатлар, бошлангич ишлаб чиқариш 
киймати, эскириш киймати ва тугатиш натижаси курсатилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish