Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

Синтетик ҳисоб регистрларида ёзувлар умумлашган ҳодда пул 
ифодасида ҳеч қандай тушунтиришсиз қайд этилади. Синтетик ҳисоб 
регистрларида ёзувлар олинган айрим ҳужжатларга мувофиқ олиб 
борилмайди, бунда олдиндан иқтисодий мазмунга кўра гурухланган бир 
хилдаги ҳужжатлар йиғиндиси бўйича акс эттирилади. Ушбу турдаги ҳисоб 
регистрларига бош дафтар, хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали 
ва бошқалар киради. 
Аналитик ҳисоб регистрлари хўжалик маблағлари ва уларнинг 
ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнлари тўғрисида батафсил 
маълумотларни акс эттириб, аналитик гуруҳларга бўлиб рўйхатга олиб 
бориш учун мўлжалланган. Аналитик ҳисоб регистрларида корхонада амалга 
ошириладиган хўжалик муомалалари синтетик ҳисоб регистрларидагига 
нисбатан деталлаштирилган ҳолда акс эттирилади. Бундай турдаги ҳисоб 
регистр-ларига "Асосий воситалар", "Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-
китоблар" ва бошқа ҳисобварақлар бўйича юритиладиган карточкалар мисол 
бўлади. 


54 
Қайдномалар ҳисоб регистрларининг ажралмас бир қисми бўлиб 
ҳисобланади. Қайдномаларда корхонада содир бўлган бир хил 
маълумотларни англатувчи хўжалик муомалалари тизимга солиниб, маълум 
бир даврга ҳисобварақлар бўйича йиғма проводкалар берилади. Бухгалтерия 
ҳисобида қўлланиладиган қайдномалар 2 турга бўлинади: йиғма қайдномалар 
ва гуруҳловчи қайдномалар. 
Йиғма қайдномаларда маълум бир ҳисобот даври ичида айрим 
бухгалтерия ҳужжатларининг маълумотлари бўйича бир хилдаги хўжалик 
муомалалари жамланиб борилади. Бундай турдаги қайдномаларга 
маҳсулотларни жўнатиш ва сотиш бўйича қайднома ҳамда бошқа
қайдномалар мисол бўла олади. 
Гуруҳловчи қайдномаларда бир хилдаги ижро ҳужжатларининг ойлик 
маълумотлари йиғиб ёзилади. Бунга иш ҳақини тақсимлаш қайдномаси ва 
бошқа қайдномалар мисол бўла олади. 
Корхонада бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги қайдномалари 
қўлланилади: 
♦ Асосий воситалар ва ҳисобланган амортизация ажратмаларини ҳисобга 
олиш қайдномаси; 
♦ Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси; 
♦ Ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, шунйнгдек, улар бўйича 
тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш қайдномаси; 
♦ Пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси; 
♦ Маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш қайдномаси; 
♦ Мол етқазиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш 
қайдномаси; 
♦ Меҳнатга ҳақ тўланишини ҳисобга олиш қайдномаси; 
♦ Шахматли қайднома. 
Ҳар бир қайднома фойдаланилаётган бухгалтерия ҳисобларидан бири 
бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Ҳар бир муомала 
бўйича сумма бир вақтнинг ўзида иккита қайдномада акс эттирилади: 
♦ Кредитланувчи ҳисобварақни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ дебети 
бўйича биттасида; 
♦ Дебетланувчи ҳисобварақни қайд этган ҳолда корреспонденцияланувчи 
ҳисобварақнинг кредити бўйича бошқасида.
Шахматли қайдномада корхона фаолиятининг ойлик якунлари бўйича 
умумлаштирилади. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг энг кўп қўлланиладиган тури—
карточкалардир. Карточкалар корхонада амалга ошириладиган хўжалик 
муомалалариии рўйхатга олиш учун мўлжалланган бир хил шаклдаги қоғоз 


55 
ёки картондан тайёрланган бир неча устунли жадваллардир. Улар бир хил 
бўлганлиги учун маҳсус белгиланган яшикларда сақланади. Карточкалар 
маж-муасига картотека дейилади. 
Карточкалар, одатда, бир йилга мўлжалланган бўлади. Улар 
картотекага ҳеч бир қийинчиликсиз жойлаштирилади, шунинг учун ҳам 
улардан бир йилда ҳар бир ҳисобвараққа қанча талаб қилинишиии олдиндан 
аниклаш зарурияти йўқ. Карточкадан фойдаланиш бухгалтерия ҳисоби 
техникасини такомиллаштириш, ҳисоб ходимлари ўртасида меҳнатни тўғри 
тақсимлаш учун кенг имкониятларни яратиб беради. 
Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва 
юритишнинг бир нечта усулларидан фойдаланилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish