Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


 Бошқарув қарорларини қабул қилиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
2. Бошқарув қарорларини қабул қилиш. 
Амалий фаолиятда ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари 
турли хил бошқарув қарорлари қабул қилиши зарур бўлади. Баҳолар, корхона 
харажатлари маҳсулот сотиш ҳажми ва тузилмасига доир ҳар битта қарор 
пировард оқибатда корхона молиявий натижасида намоён бўлади. 
Зарарсизлик нуқтасини белгилаш бошланғич вақтдан корхона даромадлари 
тўла қоплашини аниқлаш бу категориялар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва 
алоқадорликни аниқлашнинг оддий ва аниқ усули ҳисобланади.
“Харажатлар-маҳсулот ҳажми фойда” (Cost-Volume-Profit, СVP- 
таҳлил) ўзаро алоқадорлик таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқ-лашда 
менежерларнинг қудратли қуролларидан бири ҳисобланади.
Таҳлилнинг бу тури корхона фаолиятини режалаштириш ва 
тахминлашнинг энг самарали воситаларидан бири саналади. У корхона 
раҳбарларига ўзгарувчан ва доимий харажатлар, баҳо ва маҳсулот сотиш 
ҳажми ўртасидаги қулай мутаносибликни аниқлаш, ишбилармонлик 
имконини туғдиради. Бухгалтерлар бу усулдан фойдаланиб, аудиторлар, 
экспертлар ва консультантлар молиявий фаолиятига баҳо беришлари ва 
корхона ишини яхшилаш учун тавсияларни асослашлари мумкин.
Маржинал даромад, рентабеллик чегараси (зарарсизлик нуқтаси), 
ишлаб чиқариш дастаги ва чидамлилик маржинал захираси CVP - 
таҳлилининг асосий унсурлари ҳисобланади.


253 
Ишлаб чиқариш корхоналарида маржинал даромад деб маҳсулот 
(ишлар хизматлар) сотишдан корхонага тушган тушум ва унинг ишлаб 
чиқариш таннарҳи суммаси ўртасидаги тафовутга айтилади.
Рентабеллик чегараси(зарарсизлик нуқтаси) - маҳсулот сотиш ҳажмини 
характерлайдиган кўрсаткич бўлиб, бунда маҳсулот (ишлар, хизматлар) 
сотишдан корхонага тушган тушум унинг барча муштарак харажатларига 
тенгдир. 
Ишлаб чиқариш дастаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш 
ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда корхона фойдаси билан бошқариш 
механизмидир. Чидамлиликнинг маржинал захираси маҳсулот (ишлар, 
хизматлар) сотишдан тушган ҳақиқий тушумнинг чегараси (рентабеллик 
остонаси) дан оғиш фоизидир.
Доимий ва ўзгарувчан харажатларни қопловчи тушум ҳажмини ҳисоб-
китоб қилиш учун ишлаб чиқариш корхоналари ўз амалий фаолиятларида 
маржинал даромат ҳажми ва коэффициенти каби кўрсаткичлардан 
фойдаланадилар.
Маржинал даромад ҳажми корхонанинг доимий харажатларини қоплаш 
ва фойда олишга қўшган ҳиссасини кўрсатади.
Маржинал даромад ҳажмини аниқлашнинг икки усули мавжуд.
Биринчи усулда сотилган маҳсулот учун корхона тушумларидан барча 
ўзгарувчан харажатларни чиқариб ташланадилар. Иккинчи усулда эса 
маржинал даромад ҳажми корхона доимий харажатлари ва фойдасини 
кўпайтириш йўли билан белгиланади.
Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми деганда маҳсулот баҳоси билан 
ўртача ўзгарувчан харажатлар ўртасидаги тафовут тушунилади. Маржинал 
даромаднинг ўртача ҳажми буюмнинг доимий харажатларини қоплашга 
қўшган ҳиссаси ва олган фойдасини акс эттиради.
Маржинал даромад коэффициенти деб маҳсулот сотишдан туш-ган 
тушумдаги даромад ҳажмининг улуши ёки (алоҳида буюм учун) товар 
баҳосидаги маржинал даромад ўртача ҳажмининг улушига айтилади.
Шуни таъкидлаш керакки, корхона харажатларини доимий ва 
ўзгарувчанларга бўлиш СVР таҳлилининг асосий шарти ҳисобланади. 
Маълумки, доимий харажатлар ишлаб чиқариш ва сотишлар ҳажмига боғлиқ 
бўлмайди, ўзгарувчанлар эса - бу кўрсаткич ўзгаришига мута-носиб равишда 
ўзгариб туради.
Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми уччала вариант учун бир хил 
бўлгани сабабли ҳисоб-китобни соддалаштириш мумкин. Маҳсулот 
чиқаришнинг ҳар қандай ҳажмидан корхона фойдасини аниқлаймиз. Бунинг 
учун: СVР – таҳлилини амалиётда гоҳо зарарсизлик нуқтаси таҳлили деб

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish