Ҳх=Мз х Фзх
бунда, Ҳх
-
ҳақиқий харажатлар,
Мз - фойдаланилган захираларнинг ҳақиқий миқдори
Фз - фойдаланилган захираларнинг ҳақиқий баҳоси.
Ушбу усул афзаллиги ҳисоб-китобларнинг оддийлигидадир. Қуйидаги
сабабларни ушбу усул камчиликларига киритиш мумкин:
-
фойдаланилган захиралар миқдори ва уларга қўйилган баҳолар
назорати учун меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
-
оғишишларни аниқлаш, сабаблари, айбдорлари ва жойини аниқлаш ва
таҳлил этишнинг имконияти йўқлиги;
-
ишлаб чиқариш жараёнида харажатларнинг ҳисоб-китоблари фақат
ҳисобот даври охирида ўтказилиши мумкин ва ҳ.к.
Биринчи усулга нисбатан харажатлар ҳисобининг меъёрий усули
нафақат қандай харажатлар бўлиши, балки улар қандай бўлиши кераклигини
ҳам баҳолашга имкон беради.
Меъёрий харажатлар деганда технология ўзгаришига тузатишлар
киритиш билан боғлиқ харажатларнинг жорий меъёрлари тушунилади.
Амалий фаолиятда маълумот операцияси учун ишлаб чиқариш
корхонасидаги турли нормалардан фойдаланиш мумкин: фақат миқдор
баҳолар; миқдор ва баҳолар бўйича биргаликда.
Харажатлар ҳисобининг норматив усули норматив калкуляцияларни
ҳар бир буюм бўйича мажбурий дастлабки тузилишини кўзда тутади, улар
ҳисобот даврида бошқа амал қилувчи харажатлар нормалари базасида ҳисоб-
китоб қилинади. Ташкилий ва илмий-техник тадбирларни татбиқ этиш
нормалари ва норматив харажатлар янги-ланиш баробарида норматив
240
калкуляциялар ҳам янгиланади.
Норматив усул чоғида харажатлар роли белгиланиш нормалари
доирасида ва улардан оғишишлар бўйича олиб борилади.
Мавжуд оғишишлар ҳақидаги ахборот маҳсулот таннарҳини
шаклантириш жараёнида тезкор таъсир ўтказиш мақсадида бошқарув
қарорлари қабул қилиш учун катта аҳамиятга эга.
Ушбу усулда маҳсулотнинг ҳақиқий норматив таннарҳи ҳар бир модда
бўйича нормалардан оғишишларни улушига қўшиш (олиб ташлаш) йўли
билан белгиланади.
Норматив усулдан муваффақиятли фойдаланиш учун қуйидаги
шартлар зарур:
-
захираларнинг барча турларини ҳужжатларини белгилаш;
-
норматив калкуляцияларни олдиндан тузиш;
-
ҳам нормалар доирасида, ҳам улардан юзага келиш жойи, сабаблари ва
айбдорлари нуқтаи-назаридан оғишишлар ўртача ишлаб чиқариш
харажатларини қайд этишга имкон берувчи бирламчи ҳужжатларни ишлаб
чиқиш;
-
ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси ва бутун корхона бўйича маҳсулот
таннарҳини шакллантириш устидан ўрнатилган назорат натижаси бўйича
тезкор бошқарув қарорлари қабул қилиш ва якунлар чиқариш бўйича
ишларни ташкил этиш.
Меъёрий усул омбор хўжалигини тўғри ташкил этишни ҳам талаб
қилади: омборни оғирлик ўлчов жиҳозлари билан таъминлаш, ишлаб
чиқариш баҳоларини эса - сув, газ буғ, электр қувватини истеъмол қилиш
ҳисоби учун асбоблар билан таъминлаш; корхоналар номенклатурасини
ишлаб чиқариш; бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ташкилий-техник
тадбирларни сифатли расмийлаштиришдан иборат.
-
норматив усул харажатларни бошқариш вазифасини самарали ҳал
этади. Бу усулнинг асосий афзаллиги қуйидагилардан иборат:
-
норматив калкуляциялар тузиш йўли билан харажатлар устидан
назорат ўрнатиш имкони;
-
ҳақиқий миқдорларни норматив миқдорга таққослаш йўли билан
харажатлар устидан назорат ўрнатиш имкони;
-
ҳақиқий харажатларни норматив харажатлардан оғишишдаги юзага
келишидаги жой, сабаблар ва айбдорларини аниқлаш ва таҳлил қилиш
имкони;
-
фақат ҳисобот даври охиридагина эмас, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам
тезкор чоралар кўриш имкони ва ҳ.к.
Ушбу усул камчиликлари соҳасига ҳисоб-китоб ишларига меҳнат
талабларининг ортиши ва харажатлар нормалари доирасида бўладиган
улардан оғишишлар бўйича ҳам ҳисоб ташкил этиш заруриятини киритиш
мумкин.
Режавий (тахминий) таннарҳ усули билан харажатлар ҳисобини
ташкил этишда маҳсулот ва буюм бирлигига кетадиган тахминий
харажатларни олишни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Бунда технологиянинг
241
илғор тажрибси ва ишлаб чиқаришни ташкил этилиши захираларни ҳисобга
олиб, материаллар, ёқилғи, энергия, иш ҳақи харажатлари ва бошқа
харажатларни прогрессив нормаларидан келиб чиқилади. Ушбу усулнинг
афзаллиги режавий харажатлар эришилган даражага эмас, балки келажакдаги
тахминга асосланган. Бунда технология харажатларидан, келгуси даврга
етказиб берувчиларнинг баҳолар ҳақидаги маълумотлари, эксперт баҳолари
ва ҳ.к. дан фойдаланилади.
Асосий фаолиятда харажатларнинг режавий нормалари сифатида энг
юқори даражадаги андозалардан ва қўлга киритилган маълумотлардан
фойдаланиш мумкин.
Қўлга киритилган андозалар корхоналар фаолиятини аниқ
шароитларининг назарда тутилиши билан белгиланади: қабул қилинадиган
захираларнинг сифати, чиқиндилар, браклар фоизи ва ҳ.к. Бундай
стандартлар корхонанинг келажакдаги харажатларини анча аниқ баҳолаш
имконини беради, бироқ уларни пасайтириш қудратига эга эмас. Шу боис
корхонада харажатлар стандартларини шундай белгилаш тавсия этиладики,
уларга етишиш унча осон бўлмасада, мумкин бўлсин.
Харажатларнинг стандартлари нисбатан узоқ даврга белгиланади ҳамда
менежерлар қарорлар қабул қилишда уларга таяниб иш кўра олишади. Бироқ
стандартларни долзарблигини йўқотмаслик учун уларни вақти-вақти билан
қайта кўриб чиқиш зарур.
Режавий (тахминий) таннарҳ бўйича харажатлар ҳисоби усули барча
ижобий хусусиятларини сақлаб қолади, бироқ уларга қараганда кўпроқ
қўшимча афзалликларга эга: норматив ҳажмларга нисбатан режавий
ҳажмларни чуқурроқ асосланганлиги тахминлар аниқлиги назорат
самарадорлигининг оширишини таъминлайди.
Технологик жараёнга нисбатан харажатлар ҳисобини харажат усуллари
нуқтаи назаридан ташкил этиш мумкин: қайта тақсимлаш бўйича
(харажатлар бўйича) ва буюртмалар бўйича.
Харажатлар ҳисобини қайта тақсимлаш (жараёнлаш) усули шундай
ишлаб чиқаришда қўлланадики, у ерда тайёр маҳсулот дастлабки нормаси
алоҳида технологик танаффусли босқичларда, фоизларда ёки қайта
тақсимлашда обдон ишлов бериш натижасида олинади.
Қайта ишлов деб ишлаб чиқариш технологик операцияларининг
шундай малакасига айтиладики, у оралиқ маҳсулот (ярми тайёр маҳсулот) га
ишлов бериш ёки тугал тайёр маҳсулот олиш билан ниҳоя-сига етади. Қайта
ишлов усулининг моҳияти, харажатлар ҳисоби қайта ишловлар (жараёнлар)
бўйича, уларнинг ичкарисида эса калкуляция моддалари ва маҳсулот турлари
бўйича олиб борилади. Бу усулда бевосита харажатлар ҳар бир қайта ишлов
бўйича, бевосита харажатлар эса цех, ишлаб чиқариш, бутун корхона бўйича
ҳисобга олинади, кейин эса базалар қабул қилган тақсимотга биноан қайта
ишлов берилган маҳсулот таннарҳи ўртасида тақсимланади.
Маълумот координациясида қайта ишлов бўйича усул колбаса,
консерва, пиво, алкоголизм маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Харажатлар ҳисоби қайта ишлов усулининг икки варианти мавжуд:
242
ярим тайёр ва ярим тайёр бўлмаган маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: |