Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Танлов дарслар – ноанъанавий ҳисобланади. Чунки, уларни ўқувчиларнинг ўзлари 
ўтказадилар. Улар ўзлари материал топишади, изланишади ва х.к. 
Муаммоли ўқитиш – бу шундай методки, унда ўқитувчи ўртага бир муаммони 
ташлаб, бу муаммони ечишда вужудга келадиган қарама-қаршиликлар, эътирозларни 
кўрсатиб беради, эксперимент орқали ҳақлигини исботлайди, турли хил нуқтаи назарларни 
тушунтиради. Ўқувчиларга формула, қонунлар, сана ва турли хил қоидаларни қуруқ 
ёдлатишдан фойда йўқ. Шунинг учун педагогик мулоқотларда ижодий характердаги 
саволлар билан ўқувчиларга-мурожаат этиш муҳим. Бунда тажрибали мутахассис педагог 
ўқувчилар билан педагогик мулоқотни ҳамкорликда амалга оширади. 
Бундай дарсда ўқувчиларнинг билим олишга қизиқиш, эҳтиёжи, талабчанлиги ошади. 
Улар савол бериб, шу саволга жавоб излашади. 
Анъанавий дарсларда ўқитувчи савол беради. Ўқувчилар эса шу саволга фақатгина 
дарсликка таяниб жавоб беради. Бундай пайтда ўқувчиларда шундай тасаввур пайдо 
бўладики, ҳамма нарса, ҳақиқат шу дарсликда намоён бўлаяпти, унда яна нимани излаш 
керак? Нимага? Бу охир оқибатда дарснинг зерикарли бўлишига олиб келади. 
Ўқитувчи ҳар бир дарснинг муаммоли, изланувчан, фаол бўлиши учун ўқувчиларга 
савол ва топшириқлар тизимини яратади. Бу саволлар қисқа ва лўнда бўлиши керак. Бундай 
саволлар ўқувчиларнинг нафақат фикрлаш доираси, изланувчанлигини кенгайтиради, балки 
уларни ижодий қобилиятларини, ташкилотчилиги, интизомлилигини кучайтиради. 
Шундай саволларни қўллаш керакки, уларда эътирозли, қарама-қаршилик томонлари 
бўлсин. Ўқувчи мулоҳаза юритсин. Шуни айтиш керакки, саволларнинг кўплиги ёки камлиги 
гуруҳдаги ўқувчиларнинг ёшига, интеллектуал қобилиятига мос келиш керак. 
Ўқитувчи ўзининг дарсида ўқувчиларнингш хатога йўл қўйиш мумкинлигини 
инобатга олиш керак. Ўзи эса саволларни тўлдириб, жавобларни ҳам тўла бериши керак. Бу 
эса педагогик мулоқотларни ўрната олиш қобилиятини шакллантиради. 
Тажрибали ўқитувчи дарсдаги педагогик мулоқотларда ўқувчиларнинг дарслик билан 
ишлаётган пайтида, тез ишлайдиган болани тўхтатмайди, секин ишлайдиган ўқувчини 
шошилтирмайди. 
Берилган саволга тўғри жавоб берган ўқувчига кейинги саволни беради. Хатога йўл 
қўйган ўқувчига тезгина кўшимча топшириқ беради. 
Ўқувчи ҳар доим ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ўрганиб, кузатиб, 
ҳисобга олиб, уларнинг мустақил ишини ташкиллаштиришда педагогик мулоқот маҳоратига 
эга бўлади. 
Дарсда қарама--қарши алоқаларни амалга ошириш. Ўқувчиларнинг билим эгаллаш 
жараёнини ташкил этиш учун ўқитувчи дарсдаги қарама--қарши алоқаларни амалга ошириш 
керак. Бундай маҳоратга ўқитувчилар билан мулоқот қилганда кузатувчанлиги, яхши 
ривожланган тасаввур ва чуқур мулоҳазали бўлгандагина эришади. 
Бунда тажрибали ўқитувчи билим олишда пассив ўқувчиларни қуйидаги даражаларга 
ажратиш мумкин: 


154 

билиш доираси суст (диққатсиз, хотираси ёмон, фикрлаш. мулоҳаза юритиш доираси 
яхши ривожланмаган ва х.к.); 

эмоционал – иродалилигидаги камчиликлар (пассив, суст, ортиқча хаяжонли, қунти 
йўқлиги ва х.к.); 

шахсий сифатларнинг яхши шаклланмаганлиги (билим олишга қизиқиш, мустақил 
иш юритиш, жавобгарлик, маъсулият). 
Ўқитувчи мутахассис сифатида педагогик мулоқотларда бой тажрибага эга бўлиши 
керак. Бу нарса ўқувчилар ўрнига ҳаёлан ўзини қўя олиш, педагогик муаммоларни ҳал 
килишда намоён бўлади. Бундай ўқитувчилар тўғрисида ўқувчилар: «Улар ҳамма нарсани 
кўрадилар, улардан хеч нарсани яшириб бўлмайди» деб гапиришади, одатда. Шунинг учун 
муносабатни амалга оширишнинг асосий талаби тарбияланувчи психологиясини англай 
олишдир. 
Савол туғилади: қарама-қарши муносабатни қачон амалга оширса яхши бўлади? 
Илғор ўқитувчилар кўпинча дарсни олдинги билимларни фаоллаштиришдан эмас, балки 
муаммоли вазиятни туғдириш ёки олдин қўйилган муаммони ечими тўғрисидаги 
таҳминларни ўртага ташлашади. Исботлаш вақтида, улар аввал эгаллаган билимларни 
долзарб эканлигини қўллашади. Бундан ташқари дарс бошида олдинги ўтилган мавзуга 
асосан назорат иши ўтқазиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. 
Муаммонинг долзарб ғояси ўқитувчига дарсни нимадан бошлаш кераклигини ҳам 
кўрсатиб беради. Баъзида дарсни оғзаки сўроқ билан бошлаш, баъзида эса масала ёки 
мисолни ечиш билан бошлаш мақсадга мувофиқ. 
Шуни айтиш керакки, дарснинг бошланиши унинг кейинги боришини ҳам, ўқитиш 
усулини ҳам танлашни белгилаб беради. Бу албатта ўқитувчининг ўз ташаббускорлиги ва 
ижодкорлигига боғлиқ. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish