Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

1. Нутқ 
малакалари, 
адабий тил 
нормалари, 
тушунча 
ва фикрни аниқ 
ифода этиш. 
2. Мимика, 
пантомимика, 
имо-ишора, 
маъноли қараш 
3. Ҳиссий 
психик 
ҳолат, ижодий 
жиддийлик, 
хайрихоҳлик, 
ички 
уйғунлик. 
Олий мактаб ўқитувчисининг педагогик техникаси, самарали фаолияти унинг чуқур 
ва ранг-баранг касбий билимлари, дарс бериш методикасини эгаллаганлиги, ўз меҳнатининг 
психология асосларини ҳисобга олиши билан боғланган. Бу вазифаларнинг ҳал қилинишида 
педагог шахсига муҳим аҳамият берилади. Бунда ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш 
техникаси фаолият ва ташқи техника элементлари мавжуд. 
Олий мактаб ўқитувчиси педагогик техникасига жиддий талаблар қўйилади. Улар 
педагоглар ва психологлар томонидан чуқур ўрганилган. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган энг 
муҳим талаб унинг юқори малакали бўлишидир, чунки унингсиз педагогик фаолият юритиб 
бўлмайди. Олий мактаб ўқитувчиси ҳам шундай талабларга жавоб бериши керакки, бундай 
талаблар уни юксак даражада бўлғуси мутахассисни шакллантирадиган шахс даражасига 
кўтарсин. 
Олий мактаб ўқитувчиси педагогик техникасига қуйидаги муҳим ва доимий талаблар 
қўйилади: 
жамият ривожланишининг сиёсати, ижтимоий ва иқтисодий йуналишларни тўғри 
баҳолай олиши; 
муайян тараққиёт даврида жамият учун зарур бўлган бўлғуси мутахассисни 
шакллантириш стандарти элементларини эгаллаган бўлиши; 
педагогик фаолиятни севиш; 


156 
ўз соҳаси бўйича махсус билимларга эга бўлиши; 
заковатли бўлиши; 
педагогик туйғу, юксак етуклик; 
умумий маданият ва ахлоқнинг юксак даражаси; 
педагогик технологияларни маҳорат билан эгаллаган бўлиши. 
Педагогик техникага қўйиладиган қўшимча талаблар: киришиб кета олиш, 
санъаткорлик, қувноқлик, яхши дид ва бошқалар. 
Юқорида санаб ўтилганлар, педагог шахсига хос бўлган туғма ҳислатлар эмас, балки 
улар педагогнинг ўз устида мунтазам ва бетиним меҳнати, улкан хизматлари натижасида 
юзага келтирилади. 
Шунингдек, дарсда ўқитувчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш техникаси 
дарснинг самарадорилигини ошириш омили ҳисобланади. 
Дарсда ижобий эмоционал – интеллектуал шароит яратиш. Дарсда ўқувчи атрофдаги 
оламнинг предмет ва ҳодисаларни билиши натижасида, унинг бу нарсаларга муайян 
муносабати шаклланади. 
Баъзи ҳодисалар уни келажакка йўналтиради, баъзиларига у бефарқ бўлиши мумкин. 
Бир хил нарсаларни яхши кўриб бошқаларини ёмон кўриш, бвъзи ўқитувчиларни ёқтириб, 
бошқаларига фақат тоқат қилиш мумкин. Психологларнинг айтишича, ижобий ҳис-туйғулар 
ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг узвийлигини таъминлайди. 
Дарсни ижобий эмоционал – интеллектуал шароити турли хил усуллар орқали 
яратилади. 
Биринчидан, ўрганилаётган ёки қўшимча материал таркибида бирор қизиқ 
информация, ахборот келтириш орқали. 
Иккинчидан, дарсга олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотларни, 
инсоннинг ақл заковати нималарга қодир эканлигини кўрсатувчи ҳикояларни киритиш. 
Учинчи йуналиш, ўқувчиларга қизиқ бўладиган ижодий ишга жалб қилиш 
усулларидан иборат. Бундай усуллар кўп. Уларни танлаш турли хил муаммо вазиятини 
вужудга келтириш билан боғлиқ. 
Тўртинчи йўналиш, ўқитувчининг ўқув материалга нисбатан ижобий муносабатга 
бўлишини билдирувчи ҳис туйғуларга боғлиқ. Шундай вазиятлар бўладики, ўқитувчи дарсга 
қанчалик тайёрланмасин, дарс кўнгилдагидек ўтмаслиги мумкин. 
Эндигина ишга киришган ўқитувчилар шуни эслаб қолишлари керакки, ўргатилаётган 
материалнинг гўзаллиги, кўп қирралилиги эмоционал, тўғри етказа олишда ўқувчиларга ҳам 
ўтади, «юқади». 
Ҳазил – мутойибани тушуниш ўқитувчининг қувноқлиги дарснинг ишчи муҳитини 
сақлаш билан бирга, ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларни шакллантиришга ёрдам 
беради. Баъзи ўқитувчилар ҳаттоки қизиқ кулгили бир мавзуни ўтаётганда ҳам 
ўқувчиларнинг кулишига, жилмайишига йўл қўймайди. Бундай ўқитувчининг камчилиги 
шундаки, у нафақат кулги мутойибани тушунмайди, балки ўқувчиларнинг бундай ҳис-
хаяжонларини ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Ўқувчиларнинг қувноқ руҳига 
душмандек қараш ёки уларнинг камчилиги деб билиш, бизнинг энг катта ва қўпол хатоимиз. 
Дарс суръати ўқитувчи учун нафақат меҳнат маданиятининг муаммоси, балки 
интизом, дарснинг сифати муаммоси ҳисобланади. Ўқув ишининг суръатини юқори қилиш 
учун мутахассислар ўқувчилар амалий кўникмаларни шакллантиришга ҳаракат қилишади. 
Тажрибасиз ўқитувчилар улгуролмасликдан қўрқиб, ўқувчиларнинг ўзлаштириш 
қобилиятини ҳисобга олмай, дарснинг суръатини ошириб боришга ҳаракат қиладилар. 
Дарснинг турлича бузилиб кетиши, ўқувчиларнинг ишчи кайфиятига энг қизғин, лекин 
хотиржам ишдан кўра кўпроқ салбий таъсир қилади, уларни толиқтиради. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish