ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. ЎҚУВ
МАҚСАДЛАРИНИ НАЗОРАТ ТОПШИРИҚЛАРИГА АЙЛАНТИРИШ
РЕЖА:
1. Таксаномия тушунчасининг моҳияти
2. Блум таксономияси ҳақида тушунча ва унинг тартиби. Б.Блум таксономияси бўйича
ўқув мақсадлари категориясига мос келадиган феъллар
3.
Тест топшириқларининг шакллари ва хусусиятлари
4.
Назорат топшириқларининг мохияти.
5.
Мақсад ва вазифаларга асосланган топшириқлар.
6.
Идентив ўқув мақсадини тест топшириғига айлантириш.
7
. Билим олишни шакллантиришда мунтазам боғланишларнинг аҳамияти.
8
. Педагогик технологиянинг билим олишнинг кучайтирувчи қоидалари ва уларнинг
ўқув мақсадига эришишдаги аҳамияти.
9. Ўзлаштиришни ёзма, огзаки ва тест усулида назорат қилишнинг ўзига хос
хусусиятлари.
10
. Рейтинг тизими назорат қилишнинг шакли сифатида.
Таянч иборалар ва тушунчалар:
Таксаномия, билиш, тушунтириш, анализ, синтез, фойдаланиш, таққосланадиган
таълим мақсади, Р.Тайлер таксаномияси, Ж.Гилфорд таксаномияси,Л.Вандевельд
таксаномияси, Б.Блум таксаномияси ва ушбу таксаномия бўйича феъллар тизими, тест,
ўзлаштириш даражалари, репродуктив, продуктив, ижодий –изланувчан, очиқ, ёпиқ, ўхшаш,
назорат, мақсад, вазифа, идентив ўқув мақсади, назорат топшириқлари, тест
топшириқлари, ўқув мақсади, мунтазам боғланиш, ассоциация, қоида, эквивалент, аналогик,
дифференциал, педагогик мониторинг, назорат, ёзма назорат, оғзаки назорат, тест
назорати, рейтинг тизими.
Ҳозирги кунда таълим тизимида янги педагогик технологиялар жорий этилмоқда.
Таълим тарбия ишлари инновацион ёндашувларга асосланган ҳолда олиб борилмоқда.
Сизнингча, нима учун Коменский, Пестолоцци, Дистервег, Гербарт, Ушинский каби
педагогларнинг фикрлари ҳали ҳам долзарб деб ҳисобланади?
Б.Блум таксаномиясидаги ўқув мақсадлар категорияларига мос келадиган феъллар
мавжуд. Б феълларнинг моҳияти нималардан иборат?.
Америкалик олим Ж.Гилфорднинг таксаномиясини таҳлил қилинг ва ютуқ,
камчиликларини изоҳланг.
Тест топшириқларининг бошқа назорат топшириқларидан фарқли жиҳатларини
кўрсатинг. Ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилинг.
Нима учун мавзу бўйича идентив ўқув мақсадлари белгиланиши керак? Нега ўқитиш
мақсадларидан куйилган муаммоларни хал килувчи ўқув жараёнига эмас, бирданига назорат
топширикларига ўтилади? Нима учун ўқув мақсадларини назорат топшириқларига
айлантириш керак?
Педагог олимлар томонидан ўқитиш жараёнини педагогик технология асосида ташкил
этишда бир қатор принциплар амал қилиниши тавсия этилади. Бу принципларга амал
қилинмасдан педагогик технология ташкил этиладиган бўлса натижа қандай бўлиши
мумкин? Сиз педагогик технологиянинг қандай принципларини биласиз? У принципларнинг
бир-бири билан боғлиқлигини, хусусиятларини изоҳлаб беринг.
Ўқув мақсадга эришишда ҳар бир назорат турларини ўзига хос хусусияти мавжудми?
Уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва фарқи нимада деб биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |