Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Бошқариладиган ечимларни қабул қилиш



Download 5,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/148
Sana23.02.2022
Hajmi5,78 Mb.
#173930
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148
Bog'liq
Menejment (G .Qosimov)(1)

12.3. Бошқариладиган ечимларни қабул қилиш 
усуллари
Қабул қилинадиган ечимлар аниқ, жорий ва ба- 
шорат қилинадиган маълумотга, ечимнинг оқибати- 
га таъсир этиши мумкин бўлган барча омиллар таҳ- 
лил қилинишига асосланиши керак.
Самарали бошқариладиган ечимлар ишлаб чиқиш 
учун зарур бўлган маълумотлар сони шу даражада
186
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўпки, у киши имкониятидан аллақанча ортиб кет- 
ган. Айнан шу сабабли катта қувватли ишлаб чиқа- 
ришни замонавий бошқариш — ЭҲТ сиз, янги мате­
матик аппаратларни ва иқтисодий-математик усул- 
ларни яратмай туриб, мумкин бўлмай қолди.
Мўлжалланган мақсадларга эришишда ечим қабул 
қилиш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин:
— бошқарувчининг сезгирлигига ёки сезгисига 
асосланган усул, бунда муайян фаолият со\асидаги 
унинг тажрибаси ва билимлари тўғри ечим танлаш 
ва қабул қилишга ёрдам беради;
— «соғлом фикр (акд)» тушунчасига асосланган 
усул, бошқарувчи ечим қабул қилганида, уларни таж- 
рибасида тўпланган фикрлар билан кетма-кет далил- 
лайди;
— илмий-амалий ёндашишга асосланган усул, бун­
да катта миқдордаги маълумотларга ишлов бериш 
асосида оптимал ечим танлаб ечим қабул қилади. 
Ушбу усул замонавий техник воситалар, энг аввало, 
катта ҳажмли ва шахеий ЭҲТ қўллашни тақазо этади. 
Раҳбар томонидан ечимни танлаш муаммоси — за­
монавий бошқариш фанида муҳим жараёнлардан бири. 
Раҳбарнинг муайян аҳволни ўзи атрофлича баҳолаб, 
бир қанча вариантлардан мумкин бўлган ечимни мус- 
тақил қабул қилишни белгилайди.
Ечим қабул қилиш да муаммони мақсадли ҳал 
қилишга алоҳида аҳамият берилади, чунки ечим уму­
мий мақсадлар йўналишида ечилиши зарур бўлган 
масалаларни ҳал қилиш усулларини аниқ кўрсатади 
ва зарурий неъматларни масалалар билан боғлайди. 
Таш килотларнинг мураккаблиги,келаж акка назар 
солишнинг зарурийлиги менежерлардан ечим қабул 
қилишда иқтисодий-математик усуллардан фойдала- 
нишларини тақозо этади.
Ечимнинг бажарилишига раҳбар масъул бўлган- 
лиги учун, у ечимларни танлаш имконига эга. Қабул 
қилинган ечимлар ижрочи органларга тушади ва улар­
нинг амалга оширилиши назорат қилишга лойиқ. 
Шунинг учун бажариш мақсадга мувофиқ бўлиши 
керак, бошқаришнинг мақсади маълум бўлиши ло-
187
www.ziyouz.com kutubxonasi


зим. Мақсад деганда кишиларнинг ўзаро ҳамкорлик- 
да кўзлашган ва уларнинг барчасига тегишли талаб- 
ларни қондирувчи аниқ натижалар назарда тутилмоқ- 
да.
Кишиларнинг асосан физиологик ва ижтимоий 
талаблари турли фаолиятларга бошловчи, йўналти- 
рувчи манба эканлигига катта эътибор бериш лозим. 
Айниқса, раҳбар кишиларнинг ижтимоий талабла- 
рига, яъни инсон ақл-заковатининг талабларига (ат- 
роф-муҳитдаги воқеа, ҳодиса, жараёнларни билиши 
ва тушуниши), бошқа одамлар билан ҳамкорлик 
қилиш ва уларни тушуниш, бошқа кишилар олдида 
ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиш ва уларни иззат-ҳур- 
мат қилиш, ақл-заковати ва билимларини кўрсатиш 
ва ш. к. ларга эҳтиёж борлигини унутмаслиги лозим.
Кишилар ана шу талабларни қондириш учун за- 
рурий неъматларга муҳтождирлар. Демак, кишининг 
талаб ва эҳтиёжларини қондирувчи ечим қабул қилиш 
бошқаришда истиқболли усулдир. Албатта, бошқари- 
ладиган ечимни қабул қилишни танлашда ечимнинг 
далилланганлиги, танловнинг оптималлиги, ечим­
нинг қонунийлиги, қисқалиги ва аниқлиги, вақт 
бўйича муайянлиги, бажарувчига нисбатан йўналти- 
рилганлиги, бажаришнинг тезкорлиги каби талаблар- 
га риоя қилиш мақсадга мувофиқ.

Download 5,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish