раҳбарияти, хусусан, унинг янги президента Альфред
Слоун, кўпгина ишлаб чиқариш чизиқларининг ф а
олиятини бозор вазиятига доимий мослашавериши
мумкинмаслиги ҳақида ўзига ҳисобот берди. Бу му-
аммони ечиш учун автомобиль ишлаб чиқариш
бўйича ҳар бир бўлинмага ўз ўрнини аниқлаши ва
унинг маҳсулоти бозорда
жойини топиши кераклиги
топширилди. Компания раҳбарияти ҳар бўлинма ме-
нежерларига фойдали операциялар режасининг иш
лаб чиқиш усули яратилиши кераклиги ҳақида муро-
жаат қилди ва унинг «марказида фойда» туриши таъ-
к и д л а н д и .
Ю қ о р и д ан
м а р к а з л а ш т и р и л г а н
режалаштириш ва номарказлашган ишлаб чиқариш
бўлинмасининг фаолияти бирикиб, дивизион таш
килотнинг пайдо бўлишига ёрдам берди.
22-чизмада кўрсатилганидек, ташкилотнинг диви
зион тасвири департаментлашдан ташкил топади,
унинг асосида қандайдир пировард натижа ётади:
маҳсулот, истеъмолчи ёки бозор.
22-чизма. Д ивизион таш килотнинг тасвири
Шунинг учун ушбу тасвир кўп турдаги маҳсулот
ишлаб чиқаришда ёки кўп
миллатли компанияларда
кенг қўлланилади, бунда ҳудудлар тарқоқ бўлгани
150
www.ziyouz.com kutubxonasi
учун мамлакатлардаги бўлимларни бўлак бўлишини
тақозо этади. Дивизион тасвир давлат аппарати ва
жамоа ташкилотларининг тузилишида кенг қўлла-
нади.
Ташкилотнинг олий поғонаси асосий неъматлар
ни режалаштиради ва тақсимлайди, устувор ечимлар
қабул қилади, бўлинмалар эса тезкор ечимлар қабул
қилади ва олинадиган фойда учун масъулдирлар.
Умуман дивизионал тасвирда (кўринишда) тузил-
ган ташкилотлар ўсишда ва ривожланишда, турли хил
кўринишдаги фаолиятларини ва ҳар
хил бозорларни
бошқаришда самарали давом этмокдалар. Ишлаб чи-
қариш бўлинма раҳбарлари ўзларига бириктирилган
маҳсулот доирасида ёки ҳудудда фақатгина «чизиқ
бўйича» эмас, ҳатто ва «вазифа бўйича» фаолиятини
мувофиқлаштирмоқдалар, шу билан ўзига қўйилади-
ган талабларга умумий раҳбарлик қилиш
сифатини
ривожлантирмоқдалар. Шундай қилиб, ташкилотнинг
устувор поғонаси учун яхши ходимлар захираси яра-
тилмокда. Поғоналар бўйича ечим қабул қилишнинг
тақсимланиши уларнинг ечим қабул қилишини тез-
лаштиради ва улар сифатини оширади.
Шу билан бирга қуйидагиларни ҳам унутмаслик
лозим, чунончи, ишлаб чиқариш бўлинмалари ичи
да мақсадларнинг «қисқаришига» олиб келаётгани ку-
затилмокда. Бўлинмалар ва бўлимларнинг пайдо бўли-
ши ҳисобига бошқариш аппарати ўсади, демак. ус-
тама харажатлар ортади. Муҳим неъматларни марказий
тақсимлаш мабодо уларни етмай қолишига олиб кел-
са, бўлимлараро зиддиятлар ривожланади. Катта д и
визионал ташкилотларда бўлимлараро мартабанинг
юқорилашуви (карьера) қийинлашади, механистик
ёндашишда киши умуман кўринмай қолади
ва унинг
неъматлиги самарали фойдаланилмай қолади.
қаришни бошқаришнинг автоматлаштириш тизими
шароитидаги анъанавий чизик^и-функционал тизим-
Матрицали
ташкилот
Матрицали тузилма ёки «маҳ-
сулот бўйича» бошқариш анча
мураккаб бўлиб, у ишлаб чи-
151
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг ривожланган шаклидир. Бу тузилма ташкилотда
горизонтал алоқаларни йўлга қўйиши ва уларни ЭҲМ
ёрдамида мураккаб буюртмаларни
бажарувчи турли
хил ташкилотлар фаолияти билан боғлаши, техника
соҳасида юқори малакали хизмат курсатишни ва экс-
пертизани таъминлаши лозим.
23-чизмада янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича
яриммухтор ишчи гуруҳининг тасвири келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: