3.4. Катта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва
уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
Сон ва саноқ. Болаларга тўғри усуллардан фойдаланиб 6, 7, 8, 9, 10
сонларининг ҳосил бўлиши билан таништириш. Бу сонлар доирасида санашни
ўргатиш: бир қатор қўйилган предметларни санаб, сонни тартиб билан айтиш,
сонни от билан мослаштириб, охирги сонни саналган предметларга тааллуқли
қилиб айтиш. Масалан, “Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти - ҳаммаси бўлиб олтита
китоб”.
Болаларга предметларнинг икки гуруҳини қиёслашни машқ қилдириш
(“Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти – ҳаммаси бўлиб еттита сабзи”, “Бир,
икки, уч, тўрт, беш, олти – ҳаммаси бўлиб олтита қуён. Еттита кўп, олтита
кам. Агар қуёнларга сабзиларни бериб чиқсак, битта сабзи ортиб қолади”).
10 гача бўлган саноқ ва тартиб сонларни ўргатиш, “Нечта?”,
“Нечанчи?”, “Саноқ бўйича нечанчи”, “Қанча?”, “Қайси?”, “Нечанчиси?”
“Жами қанча?” саволларига жавоб бериб, саноқ ва тартиб сонлардан тўғри
фойдаланишни ўргатиш.
Сони 10 гача бўлган икки гуруҳдаги буюмлар сонини таққослаш,
тенглаштириш, биттага камайтириш ва биттага орттириш.
Предметларнинг кам гуруҳига етишмаган предметни қўшишни ёки кўп
гуруҳдан битта ортиқча предметни олишни ва гуруҳлар ўртасида бир хил
миқдордаги ҳар хил предметлардан иборат тенглик ҳосил қилишни ўргатиш.
(“Карточканинг юқори қаторида олтита олма, пастки қаторида еттита нок,
ноклар олмалардан битта кам. Агар яна битта нок қўйсак олмалар ва ноклар сони
тенг бўлади”).
60
Сон предметнинг жойланишига боғлиқ эмаслиги ҳақида тасаввурни
шакллантириш.
0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9
рақамлари билан таништириш.
10 гача бўлган сонларни бирликлардан иборат таркиби билан таништириш,
масалан: (4-бу 1, 1, 1 ва яна 1, 9-бу 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1, 1 ва яна 1).
10 гача бўлган сонларни ўзидан кичик бўлган 2 та сондан ҳосил қилишни
ўргатиш (масалан: 4-бу 3 ва 1; 1 ва 3; 2 ва 2 каби)
10 дан 1 гача тескари санашни ўргатиш.
10 сони ичида сонларнинг қўшниларини - олдинги ва кейингисини
топишни машқ қилиш. Масалан, “5 дан олдин 4, 5 дан кейин 6 сони келади. 4 ва
6 сонлари 5 сонининг қўшнилари”.
Ёнма - ён турган 10 гача бўлган сонларни қиёслашга ўргатиш.
Тенгсизликдан тенгликни (ёки тенгликдан тенгсизликни), кам сонга битта
предметни қўшиб ёки кўп сондан битта предметни олиб, тенг йиғиндилардан
бирига бир предметни қўшиб ёки
йиғиндилардан
биридан
бир
предметни олиб тенгликка ва
тенгсизликка қандай эришишга
ўргатиш (масалан: “Саккиз –
саккизга тенг, саккизта предметга
битта предмет қўшилса, тўққизта
бўлади, бир предметга кўп бўлади.”,
“Ўн ўнга тенг: агар ўнта предметдан
битта предмет олинса, тўққиз
бўлади, бир предметга кам бўлади”).
Берилган сон бўйича гуруҳлар тузишга ўргатиш, масалан: (8 тадан, 9 тадан,
10 тадан ва ҳакозо).
Арифметик масала ечишнинг (санашга асосланган) тузилиши билан
таништириш. Қўшиш ва айиришга доир масалаларни ечишда битталаб қўшиб ва
битталаб айириб ҳисоблаш усули билан таништириш.
61
10 ичида бармоқ, саноқ чўпи ва буюмлар ёрдамида қўшиш ва айиришни
ўргатиш.
Болаларга уйининг номерини айтишни ўргатиш.
Катта гуруҳда болаларни саноққа ўргатиш давом эттирилади. 10 ичида
миқдор сонларни ҳам, тартиб сонларни ҳам ишлатиш малакаси
мустаҳкамланади. Болани “Қандай?” (буюмнинг сифати, аломати ҳақида —
яшил, катта, думалоқ); “Қанча?” (буюмнинг миқдори ҳақида); “Нечанчи?”
(буюмнинг бошқа буюмлар орасидаги ўрни тартиб сон билан аниқланади,
масалан, бешинчи) каби саволларни фарқ қилган (дифференциал) ҳолда
тушунишга ўргатиш муҳимдир.
Болаларда сонлар орасидаги боғланишларни шакллантириш давом
эттирилади: ҳар бир кейинги сон олдингисидан катта, олдингиси кейингисидан
кичик. Шу асосда ёнма-ён турган сонлар орасидаги муносабатлар ҳақидаги
тасаввурлар ўзлаштирилади: ҳар бир кейинги сон олдингисидан битта ортиқ, ҳар
бир олдинги сон эса кейингисидан 1 та кичик. (5 6 дан 1 та кичик, 6 5 дан
1 та катта, 6 7 дан 1 та кичик). Болалар бир сон иккинчисидан 1 та кичик
(ё катта) эканини ўзлаштирганларидан кейин, уларга агар кичик сонга 1 ни
қўшилса, кейинги катта сон ҳосил бўлишини, агар катта сонни 1 та
камайтирилса, кичик, яъни олдинги сон ҳосил бўлиши тушунтириб берилади.
Сонлар орасидаги боғланиш ва муносабатларнинг ҳаммаси буюмлар
гуруҳларини таққослаш асосида тушунтирилади. Бундай машқлар жараёнида
тарбиячи “қанча эди?”, “қанча қўшишди (айиришди)?”, “қанча бўлди (қанча)?”
каби саволлардан фойдаланади.
Катта гуруҳда болаларга ҳар бир сон ўз ичига маълум сондаги бирликларни
олиши ҳақида билим бериш зарур. 5 ичидаги сонларнинг бирликлардан иборат
таркиби ҳақидаги тасаввурлар ҳам конкрет мисолларда шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |