Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Кичик гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

3.2. Кичик гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш ва 
уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш 
Сон-саноқ. Болаларга алоҳида предметлардан гуруҳ ҳосил қилишни (барча 
қизил, барча сариқ, барча юмалоқ ва бошқа предметларни гуруҳлаш), гуруҳдан 
бир предметни ажратишни, “кўп”, “битта”ни фарқлашни, хонада қайси 
предметлар кўп, қайси битталигини, “биттадан”, “битта ҳам” ибораларини 
тушунишни ўргатиш. 
Тўплам таркибига кирувчи предметларнинг миқдорига кўра 
гуруҳларнинг тенглиги ва тенг эмаслигини фарқлаш, бир предметни 
иккинчисининг устига ёки остига қўйиб таққослашни ўргатиш.
“Кўп”, “кам”, “тенг”, “шунча” каби сўзларни тушуниш ва нутқда ўз ўрнида 
қўллашни, “қанча?” сўроғининг маъносини тушунишни ўргатиш. 
Теварак - атрофдан битта ва кўп предметларни топишга ўргатиш. 
2 гача санашга 2 та нарсаларнинг сонини айтишга ўргатиш. Масалан, “Бир, 
икки-иккита ёнғоқ”, “Бир, икки-иккита олма. Икки дўстга иккита олма керак”. 
Мактабгача ёшдаги кичик гуруҳ болаларини саноққа ўргатишдаги бош 
вазифалардан бири бир тўплам элементларини иккинчи тўплам элементлари 
билан таққослаш, солиштириш йўли орқали болаларни тўпламларни 
таққослашга ўргатишдан иборат. Бу дастлабки босқич келгусида саноқ 
фаолиятини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Бола миқдорий таққослаш 
усулларини эгаллайди. Бола санашни билмайди, шу сабабли у олдин 
таққосланаётган тўпламларнинг қайсиниси кўп, қайсиниси кам эканини, ёки 
улар тенг қувватли эканини аниқлашни ўрганади. Болаларда келгусида матема-
тик тасаввурларни ривожлантириш кўп жиҳатдан саноққа ўргатишнинг 
бошланғич даврига боғлиқ. 
Кичик гуруҳда тарбиячи болаларда 
тўплам алоҳида бир жинсли элементлар 
(буюмлар) мажмуи ҳақидаги тасаввурни 
ривожлантириши керак. 
Ўқитишни 
буюмларнинг 
сифат, 
хоссаларини ажратишга оид машқлардан 
бошлаш керак. Масалан, бир қанча 
ўйинчоқлар ичидан худди тарбиячи қўлидагидек ўйинчоқни топиш таклиф 
қилинади, «Худди шундай кубчани (байроқчани, шарни) бер». Шундан кейин 
ҳар хил рангли (ўлчамли, шаклдаги) 2—3 та буюм орасидан худди шу рангдаги 
(ўлчамли, шаклдаги) буюмни тан-лаш топшириғи берилади. 


57 
Навбатдаги босқич берилган белги-аломатлари бўйича буюмларни танлаш 
ва гуруҳларга ажратишга оид машқлардан иборат бўлиши керак. Масалан: 
«Қизил рангли ҳамма кубчаларни мана бу қутига сол, бу қутига эса ҳамма кичик 
матрёшкаларни йиғ, мана бунисига эса ҳамма катта матрёшкаларни йиғ». Бундай 
машқлар натижасида болалар ҳар хил 
буюмларнинг 
умумий 
белгилари 
бўйича бир гуруҳга бирлаштириш 
мумкин 
эканини 
тушуна 
бошлайдилар: «Булар қўғирчоқлар», 
«Булар 
коптоклар», 
«Булар 
байроқчалар» каби. 
Тарбиячи болаларни гуруҳдаги буюмларнинг бирор қисми учунгина 
умумий бўлган белгиларни кўра олишга ўргатади. Масалан, байроқчалар 
кўплигини, аммо уларнинг баъзилари сариқ, баъзилари эса кўк эканини 
кўрсатади. (Сариқ байроқчалар кўп, кўк байроқчалар ҳам кўп».) 
Миқдор ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришда бир жинсли (бир хил) 
буюмлардан гуруҳлар тузиш ва гуруҳни алоҳида буюмларга ажратишга доир ҳар 
хил ўйин-машқлар маълум ўринни олиши керак. Одатда бу ўйин-машқлар 
машғулотда маълум изчилда ўтказилади. 
Биринчи машғулотда бир хил ўлчам ва рангли мутлақ айнан 
ўйинчоқларнинг — сабзилар, арчалар, жўжаларнинг мажмуилари тузилади, 
бунда гуруҳда болалар қанча бўлса, ўйинчоқлар ҳам шунча бўлиши керак. 
Тарбиячи дастлаб болаларга биттадан ўйинчоқ улашади, ўз ҳаракатларини ушбу 
сўзлар билан тушунтиради: «Менда арчалар жуда кўп. Мен болаларнинг 
ҳаммасига биттадан арча бериб чиқаман. Менда битта ҳам арча қолмайди...» 
Шундан кейин болаларга мурожаат қилади: «Ҳар бирингизда нечтадан арча 
бор?» Шундан кейин тарбиячи ҳамма ўйинчоқни йиғиб олади, бунда у битта ҳам 
йўқ (болада) жуда кўп (тарбиячида) сўзларига уруғ беради. 
Машқни бошқа ўйинчоқлар билан яна бир марта такрорлаш мумкин. Ҳар 
гал тарбиячи кўп, битта, биттадан, битта ҳам йўқ, ҳеч нарса йўқ сўзларини 
ишлатади; «Қанча?», «Қанчадан?» — саволларини қўяди. Кичкинтойлар 
буюмларни ва улар қанчаданлигини (кўп, битта) айтадилар. Машғулотнинг 
боришида болалар тўплам алоҳида буюмларга ажралишига ва алоҳида 
буюмлардан тузилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиладилар. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish