Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

2.3 ДОНОР-АКЦЕПТОР ТИЗИМИ 
Инглиз А.Сент-Дьёрдьи (1971) муаммога, тирик ҳужайра – бу машина ва 
унинг ишлаши учун энергия зарур деган фикрга асосланади. Унинг 
кўрсатишича электронлар ҳамма тирик жараёнлар учун энергия, информация ва 
заряд ташувчи асосий ёқилғидир. Ҳужайранинг физиологик ҳолати ундаги 
электрон донорлари ва акцепторларининг нисбатига боғлиқ бўлади. Ҳаётий 
жараёнларни бошқарувчи “кимёвий энергия – аслида электронлар 
энергиясидир. 
Ядронинг тортиш кучини енгаоладиган энергия даражаси – ионизацион 
потенциал бўлиб, у электронвольт (эв) билан белгиланади. Водороднинг 
ионизация потенциали 13 эв.га тенг. Яъни, водород атомидан электронни 
ажратиш учун 13 эв. энергия сарфланади. Агар ионизация потенциали қанча 


40
кам бўлса, электрон энергияси ва унинг реакцион қобилияти шунча юқори 
бўлади., Электрон берувчи моддалар – донор (Д) ва электрон қабул қилувчи 
моддалар – акцептор (А) деб аталади. Электронларнинг бундай ўтказилиши 
донор – акцептор тизимларининг ўзаро таъсири деб аталиши мумкин. 
Донордан акцепторга электронлар ўтказилиши жараёнида қанча энергия 
сарфланиши ёки ажралиб чиқишини назарий жиҳатдан ҳисоблаб чиқиш 
мумкин. 
Агар 
электрон 
донордан 
ажралиб 
биронта 
акцепторнинг 
тўлдирилмаган қаватига қабул қилинса, уни схематик равишда қуйидагича 
тасвирлаш мумкин (14-расм). 
I EA 

Д A 
14 – расм. Донордан (Д) акцепторга (А) электронлар ўтказилиши. 
Қора чизиқлар тўлдирилган ва ингичка чизиқлар тўлдирилмаган 
электрон қаватлар 
Расмда кўрсатилишича электрон тўлдирилган энг юқори донор қаватидан 
тўлдирилмаган энг пастки акцептор қаватига ўтади. Бундай донор – акцептор 
тизимида электронлар кўчиши натижасидаги умумий энергия (Е) миқдори 
қуйидагича бўлади: 
Е = I - E
A
+  
Умумий энергияни донор I нинг ионизация потенциали асосида 
сарфланадиган энергияси билан акцепторнинг Е
А
электрон қабул қилишида 
ҳосил бўладиган фарқ белгилайди, бу ерда Δ - акцепторга электронлар 
бирлашиши натижасида ҳосил бўладиган қўшимча энергия. 
Агар I> Е
А
бўлса энергия сарфланиши зарур, Е
А
>I бўлса у ҳолда 
электронлар ўтказилиши ўз – ўзидан содир бўлади.
Тирик организмларда тўпланган ҳамма кимёвий энергия ўсимликлар 
томонидан ютилган фотонлар (қуёш нури) энергиясидир. Фотонларнинг 
ўсимликлар томонидан ютилиши натижасида электронлар ўзининг энг юқори 
энергетик даражага эга бўлган биопотенциалига эришади ва ҳаётий – кучга 
айланади. Яъни электронлар берган энергия ҳисобига ҳаётий жараёнлар содир 
бўлади ва у кимёвий боғлар энергиясига айланиб – макроэнергетик фосфат 


41
боғларни (АТФ ва бошқалар) ҳосил қилади. Чунки электронлар энергияси 
тўғридан-тўғри захирага тўпланмайди. Макроэнергетик боғларни Липман ~ Р 
символи билан белгилашни таклиф этган эди. Бундай ўзгаришлар 
фосфорланиш жараёнларида содир бўлади, яъни оксидланиш – қайтарилиш 
жараёнларида ҳосил бўлган макроэгрик бирикмалар (АДФ, АТФ, НАД, НАДФ, 
ФАДФ ва бошқалар) юқори энергетик даражага эга бўлади. 
Ҳужайраларда АТФ кўп тўпланмайди, акс ҳолда ҳужайранинг осмотик 
босими жуда юқори бўлар эди. АТФ ёғлар, углеводлар синтезида 
фойдаланилади ва шу бирикмалар ҳолатида энергия кўп миқдорда тўпланади. 
Бу бирикмаларнинг оксидланиши натижасида уларнинг энергияси қайта АТФ 
энергиясига ўзгаради. 
Умуман биз “электрон энергияси” деганда, битта электроннинг юқори 
биопотенциалини кўзда тутамиз. Макроэргик боғ энергияси деганда шу боғни 
ҳосил қилувчи электронлар гуруҳининг умумий энергияси тушунилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish